Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуқни цементлаш усуллари



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқни цементлаш усуллари. 
Хозирги даврда қатламларни ажратишни асосий усулларидан бири 
цементлашдир. Нефт ва газ саноатида бир нечта цементлаш усуллари мавжуд 
булиб, бу усулларни бажариш вазифаларига кўра қуйидаги гурухларга 
бўлинади: 
а) бирламчи цементлаш усуллари; 
б) таъмирловчи цементлаш усуллари; 
в) ютувчи зоналарни (изоляция) беркитиш усуллари; 
г) цемент кўприкларини ўрнатиш усуллари. 
Бирламчи цементлаш химоя қувурлари қудуққа тушириб бўлингач 
амалга оширилади. Цементлашдан мақсад ўтказувчан қатламларни бир- 
биридан ажратиш ва химоя қувурларини ташқи қисмини қатлам сувлари 
коррозиясидан сақлаш хамда қудуқ девори ва химоя қувурларини 
мустахкамлигини оширишдир. Бирламчи цементлашни бир нечта усуллари 
мавжуд: бир поғонали, кўп поғонали, манжетли ва тескари цементлаш. 
Бир поғонали цементлаш усули – бирламчи цементлаш усулини энг 
кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. 
85- расм. Цементлаш ускуна учи. 
1-корпус; 2-остки ажратувчи тиқин; 3 – ёнлама ўтказиш тармоғи;
4 –салникли тўхтатгич; 5- юқориги ажратувчи тиқин; 6-корпус қопқоғи;
7- крестовина; 8-боғловчи. 


173 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Қудуқни ювиш ишлари тугаши билан химоя тизмасига цементлаш 
ускуна учи (85-расм) қотирилади. Ускуна учининг ички қисмида иккита 
остки ва устки ажратувчи тиқинлар жойлаштирилади. (86-расм). Тиқинлар 
тушиб кетмаслиги учун тиқин остида тўхтатиш мосламалари мавжуд. Ускуна 
учида 4 та ўтказиш тармоғи бўлиб, бу тармоққа блок манифольд ёки 
цементлаш насосларини юқори босимли қувурлари туташтирилади. 
86-расм. Цементлаш тиқинлари. 
а-остки; б-юқориги; в- юқориги қисмининг секцияли тиқини; г- шу 
тиқинни остки қисми; д- поғонали цементлаш жараёнида остки поғона учун 
юқориги тиқин; е-цементлаш муфтасини очиш тиқини. 
1-резина манжетлар; 2-металл ўзак; 3-мембрана; 5-пичоқ; 6-
тўхтатиш штифтлар халқаси; 7-жойлашиш ўрни; 8-калибрланган 
штифтлар; 9-жойлашиш бошчаси. 


174 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Цементлаш қуйидагича амалга оширилади: Остки тиқинни ушлаб 
турган тўхтатиш мосламаси ечилади. Остки тиқинни юқорисидан цементлаш
насослари билан махсус цемент аралаштириш машиналари тайёрланган 
тампонаж эритмаси хайдалади. Тампонаж эритмаси (3) остки ажратувчи 
тиқинини (4) суриб химоя тизмаси (5) бўйлаб харакатлантиради. Қудуқдаги
қувур орти оралиғи учун зарур бўлган хажмли тампонаж эритмасини хайдаб
бўлгандан кейин ускуна учи (1) нинг остки ёнланма ўтказиш тармоғи (2) ни 
зулфинлари бўшатилади ва уни юқорисидан босувчи суюқлик (12) ускуна
учининг юқориги тармоғи (10) орқали хайдалади. Босувчи суюқлик сифатида
ювувчи суюқлик ёки сув ишлатилади. Юқориги тиқкин (11) химоя қувурига
тушгандан кейин ускуна учидаги остки ёнлама ўтказиш тармоқларининг 
зулфинлари очилади ва улар орқали босувчи суюқлик хайдалади. 
Остки ажратувчи тиқин тизма ичидаги тўхташ халқаси (6) га бориб 
тўхтайди ва суюқликни хайдаб туриш натижасида босим тез ошади. Босимни
ошиши туфайли тиқиндаги мембрана ёрилади ва тампонаж эритмаси 
тиқинни ўтиш тешиклари ва бошмоқ орқали тизма орти оралиғига 
харакатланиб чиқади. 
Тампонаж эритмасининг зичлиги кўп холларда ювувчи суюқликларни
зичлигидан юқори бўлганлиги туфайли қувур орти оралиғига тампонаж
эритмаси чиқиши билан химоя қувури ва цементлаш ускуна учида хамда
цементлаш насосларида босим кўтарилади. Тиқинни остки томон 
харакатланиш даврида босимнинг аста-секин кўтарилиши кузатилади. 
Юқориги тиқин остки тиқинга бориб жойлашиши билан тизма ичида босим 
тезда ошади. Босимни тезда ошиши «сакраши» химоя тизмаси ичига
хайдалаётган босувчи суюқликни тўхтатиш белгиси бўлиб хизмат қилади. Бу 
тўхтатиш сигнали бўйича насослар тўхтатилади ва ускуна учидаги 8 ва 9 
зулфинлар ёпилади. Қудуқ эса тампонаж эритмасини қотиш даврида тинч 
ҳолатда қолдирилади. 
Агар химоя тизмаси мустахкам ва герметик тескари клапан 7 билан
жихозланган бўлса, насослар тўхтатилгач ортиқча босим ускуна учидаги 
бирорта зулфинни бир текисда очиш орқали атмосфера босимига 
тенглаштирилади. Босимни тушириш жараёнида кам миқдорда суюқлик 
оқиб чиқади. Сўнгра зулфинлар ёпилади ва эритмани қотиш даври назоратга 
олинади. Ортиқча босим қувурни рухсат этилган босимдан юқори бўлиб
кетмаслиги учун вақти-вақти билан босим зулфинларни очиш йўли билан
тенглаштириб турилади. Агарда тизмада тескари герметик клапан бўлмаса, 
цементлаш тугаши билан ускуна учидаги ортиқча босимни атмосфера 
босимига тенглаштириш мумкин эмас. Бундай холларда цементлаш ускуна 
учида сақлагич клапанларни бўлиши мақсадга мувофиқдир. Маълум бир 
тартибга мослаштирилган клапанда босим меъёридан ортиши билан сақлагич 
клапан ишлаб кетади ва химоя тизмасини ишдан чиқишини олдини олади. 
Тиқинлар ва тўхташ халқаси осон бурғиланадиган материаллардан 
тайёрланади. Остки тиқин тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқликни 
химоя тизмаси ичида аралашиб кетмаслиги учун хамда қувур ичида ювувчи


175 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
суюқликдан ҳосил бўлган плёнка қобиқни тозалаш вазифасини аралашиб 
кетиши олдини олади. 
Амалда остки тиқин кўпинча ишлатилмайди. Остки тиқинни 
ишлатилмаслик натижасида цементлашнинг сифати ёмонлашади. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish