Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуққа химоя тизмасини тушириш



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуққа химоя тизмасини тушириш. 
 
Химоя тизмасини тушириш – мухим иш жараёнларидан биридир. 
Химоя тизмасини қудуққа туширишгача барча текшириш ва ўлчов ишлари, 
бурғилаш ускуналарини ва асбобларнинг ҳолати тўлиқ текширилиши, 
минора ва осма тизим туширилишга мулжалланган тизмани оғирлигига мос 
келувчи юкни кўтара олиши, қудуқ стволида тайёрлов ишлари тугаган 
бўлиши лозим. 
Тизмани туширишдан бир неча кун олдин бурғилаш майдончасига 
химоя кувурлари, технологик жихозлаш элементлари ва қўшимча зарур 
асбоблар базада текширувдан, синашдан ўтказиб олиб келинади. 
Бурғилаш майдонида химоя қувурлари яна бир марта текшириб 
чиқилади, қувурларни диаметри бўйича оваллиги махсус шаблонлар билан 
аниқланади, ташиш (юклаш-тушириш) жараёнида ишдан чиққан, оваллиги
белгилангандан катта бўлган қувурлар ишга яроқсиз бўлади. Яроқли
қувурлар мустахкамлик гурухи, деворининг қалинлиги ва резьбали 
бирикмаларининг тури бўйича стеллажга муфтали томонини қудуқ томонга 
қаратиб, тартиб рақами бўйича тахлаб қўйилади. Тахлаш вақтида хар-бир 
қувурни узунлиги ўлчаб, рақамланади (номерланади), қувурни рақами ва 
унинг узунлиги махсус блокнотга ёзиб қўйилади. 
Қудуқ стволида ўпирилишлар ва профилометрия маълумотлари бўйича 
қудуқ деворларини торайган оралиқлари аниқланади. Инклинограмма бўйича
ўта қийшиқ оралиқлар аниқланади. Бу оралиқлар янги бурғи билан соатига 
35-40 метр тезликда қайта ишланади ва қудуқни нормал диаметргача 
кенгайтирилади. Қудуқ деворларини ишлашда, бурғилаш жараёнида сўнги 
оралиқни бурғилашда ишлатилган жамламали бурғилаш тизмасидан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агар девори қайта ишланадиган қудуқда
бурғилаш шароити мураккаб бўлса, қудуқ стволи қайта ишлангандан кейин 
калибрланади, остки қисми химоя қувурини диаметрига яқин, мустахкамлиги 
бир бўлган бурғилаш тизмаси туширилса қудуқ тубигача муваффақиятли
бориши кузатилади. Агар тушириладиган бурғилаш тизмаси қисилиб ёки 
тиралиб қолиши рўй берса, тизма кўтарилиб олинади ва қудуқ қайта (аввалги 
ишлаш тезлигидан кичик тезликда) ишланади. Қудуқда калибрлаш ишлари 
тугатилиб, қудуқ бир – икки цикл ювувчи суюқлик билан ювилади. Қудуқни 
ювиш жараёнида қўлланиладиган ювувчи суюқлик минимал сув бера 


163 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
олувчанликка, статик ва динамик силжиш кучланиш кўрсаткичлари ва 
пластик қовушқоқлиги кичик бўлиши, шунингдек яхши мойлаш характерига 
эга бўлиши зарур. 
Қудуқни қайта ишлаб ёки калибрлаб бўлган бурғилаш тизмасини
кўтариш жараёнида уни узунлигини ўлчаб, қудуқни чуқурлиги аниқланади. 
Қудуқни хақиқий чуқурлиги жами ўлчанган бурғилаш тизмасининг 
узунлигидан, тизмани чўзилиши ҳисобига катта бўлади. 
Қудуққа химоя тизмасини тушириш, қудуқни ювиб, бурғилаш 
тизмасини кўтариб олиш ишлари тугаши билан бошланади. 
Узунлиги 
3000–3500 
метргача 
бўлган 
химоя 
тизмалари 
механизациялашган (клин) поналар ва бир элеватор ёрдамида туширилади,
ундан ҳам юқори узунликдаги тизмаларни туширишда одатда (клин)
поналар ишлатилмайди, чунки поналарда мавжуд тишлар оғирлик ошиши 
билан химоя қувурларини ишдан чиқариш эхтимолини оширади, поналар 
ўрнига иккинчи элеватор ишлатилади. 
Химоя тизмаларини қудуққа туширишдан олдин биринчи тушувчи 
қувурнинг бошланиш қисмида (қудуқ деворлари бўртиб чиққан оралиқларда 
хавфсиз ўтиши учун) махсус қалин деворли халқа – бошмоқ ўрнатилади. У 
бошмоқ 1 ювувчи суюқлик чиқувчи каналлар 2 ва йўналтирувчи (пробка) 
тиқин 3 дан иборат. Йўналтирувчи тиқин 3 осон бурғиланадиган 
материаллардан ишланган (80-расм). Тиқинни ташқи қисми силлиқ шаклда, 
марказий қисмида эса ўтиш канали мавжуд. 
 
80-расм. Йўналтирувчи тиқинли бошмоқ. 


164 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Бошмоқ узунлиги 2 метрга яқин бўлган қалин деворли қувурга 
қотирилади ва бошмоқа бир неча суюқлик чиқувчи тешиклар очилади. 
Тешиклар сони ва уларнинг диаметри шундай бўлиши керакки, қудуқни 
ювиш ва цементлаш жараёнида тешикдан чиқадиган суюқликни оқими 20м/с 
дан ошмаслиги, суюқлик оқими тизма бўйлаб тенг тақсимланиши лозим. 
Бошмоқдан бир-иккита қувур узунлигида тизмада тескари клапан 
ўрнатилади. Бу клапанни вазифаси цементлаш охирида халқа оралиғидаги
цементлаш эритмасини кириб келишини олдини олишдир. Энг мукаммал ва 
замонавий клапан дифференциал тескари клапан ЦКОД дир (81-расм). Химоя 
тизмасига бундай клапанлар беркитувчи шар 6 сиз туширилади. Қудуққа 
химоя қувурини туширишда химоя тизмаси ювувчи суюқликнинг асосий 
қисмини халқа оралиғига сиқиб чиқарса, маълум бир қисми дроссел 9 
орқали химоя қувурини ичига киради. Натижада тизмани ўз-ўзидан тўлиши 
туфайли, халқа оралиғида гидравлик йўқотиш кам бўлади. Агар клапан ёпиқ 
ҳолатда бўлса, унда барча сиқиб чиқариладиган ювувчи суюқлик тизма 
бўшлиғи томонга харакатланади. 
Қудуққа тизмани тушириб бўлгач, химоя тизмаси ичига пласмасса шар 
6 ташланади ва ювувчи суюқлик оқими билан резина диафрагма 4 орқали 
босиб ўтказилиб чегараловчи ўриндиқ 7 га келиб жойлашади. Шу вақтдан 
бошлаб ЦКОД курилмаси тескари клапан каби ишлайди.
81-расм ЦКОД тескари дроссел клапани. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish