Мавзу-1: Насосларни қўлланилиши.
Режа:
1. Насослар хакида умумий маълумотлар
2. Насосларни таснифлари.
3. Насос курилмасини тартибли схемаси ва асосий
параметрлари.
4. Насос курилмасининг энергия баланси.
5. Хажмий йуколиш.
Фойдаланилган адабиётлар:
1,3,4,5
Таянч иборалар:
Насос, ички ѐнув двигателлари, гидравлик
деталлари, энергия мувозанати, парракли, буралма, хажмий, радиал,
диоганал, буралма, узатиш, босим, кувват, механик йукотиш, хажмий
йукотиш.
1.1 Насослар хакида умумий маълумотлар
Насосларни соддалаштирилган курилмаларидан эски пайтда ерларни
сугориш максадида кулланилган. Россия давлатида биринчи марта 1631
йилда сув кутариб берувчи машина курилди.
Петрбург академиясининг
академиги М.Эйлер 1667 йилда марказдан кочма отма (йуналтирилган)
насоснинг назариясини яратди.
Улуг рус олими М.В.Ломоносов узининг илмий ишларида чукур
шахталардан сув кутариб берувчи механизмларнинг курилмалари тугрисида
маълумотлар берди.
Ломоносов М.В. 1752 йилда Усть-Рудницкай шиша фабрикасида хар
хил механизмларни харакатга келтирувчи сувли гилдиракли курилмани
куллади.
Саблуков А.А. 1835 йилда
марказдан кочма насосни яратди, Эйлер
тенгламаси гидравлик турбин ва марказдан кочма насосларни лойихалашда
кулланилди.
Тушечник В.А. биринчи булиб чукур сувли укли насос курилмасини
ишлаб чикди ва тайѐрлади. Бу насос
Москва шахри сув тизмасида
кулланилди.
Академик Шухов В.Г. бир канча поршенли насосларни, яъни
кудуклардан нефт тортиб оладиган курилмаларни ишлаб чикди, хамда тугри
таъсир этувчи бугли, поршенли насосларни назариясини яратди.
Жуковский Н.Е. ва Чаплигин С.А. канотларда окимни харакатланиш
назариясини ишлаб чикди ва парракли машиналарни лойихалашда асос
булиб хизмат килди.
Профессор Куколевский И.И. тажриба
экспериментал натижаларидан
фойдаланиб марказдан кочма насоснинг лойихалашни ухшашлик (подобия)
конуниятини куллади.
Насослар гидравлик машиналар сифатида узок вакт сувларни узатиш ва
кутариб беришда кулланилди. Хозирги пайтда насослар инсон фаолиятининг
хамма
коммунал
ва
саноатни
сув
билан
таъминлашда,
гидроэлектростанцияларда, иссиклик электро-станцияларда, нефт, нефт кимѐ,
кимѐ, металургия ва бошка сохаларда кулланилмокда.
Насосларнинг ѐрдамчи курилмалари сифатида купгина машиналарда
ички ѐнув двигателлари, суюклик-ракета двигателлари ва бошкалар
ишлатилади. Хозирги вактда жуда куп турдаги
насосларни курилмалари
буйича синфларга ажратиш кийиндир. Насосларни электродвигатели
механик энергияни узатиладиган суюкликни энергиясига айлантириш
хусусиятига кура синфларга ажратиш тугри буларди.
Насосларни гидравлик двигателларга (гидравлик турбиналар) жуда куп
ухшашлик
томонлари мавжуддир, кайсики уларда тескари жараѐн суюклик
окими энергиясини механик энергияга утиши, гидротурбинларди амалга
ошириладиган жараѐнлар, машиналар курилмасини
яратиш назариясини
умумий ухшашлиги ва бошкалар.
Суюклик ва газларни физик хусусиятларини ухшашлиги сабабли,
энергетик гурухдаги машиналарни бир-бири билан таккослаш яъни, газ
машиналарини-шамоллатгичлар, газ пуркагичлар,
компрессорлар ва кам
холатда буг машиналарини газ турбинлари билан таккослаш мумкин.