Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври. Маъруза мазмуни



Download 282,5 Kb.
bet4/16
Sana22.02.2022
Hajmi282,5 Kb.
#101511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ўрта аср Шарк

Мавзуга оид адабиётлар:

Всеобщая история искусств /ред. коллегия/. В 6 томах. М., «Искусство»1960.


Т.2. кн.2. Искусство средних веков. Искусство Аравии, Сирии, Палестины и Ирака. С. 9-53.
Всеобщая история архитектуры /ред. коллегия/. В 12 томах. М.,1970. Т.8. Глава 1. Архитектра арабских стран. С. 15 -109.
Аскаров Ш.Ж. Архитектура Тимуридов. Т.,2009.

Мавзу – 25. Ўрта асрлар Эрон ва Афғонистон санъати.


Архитектура, тасвирий ва амалий санъат
Эрон санъати.

Ўрта Осиё ва эрон Ўрта аср маданиятининг муҳим марказлари сифатида. Феодализм даврида Ўрта Шарқ мамлакатлари халқлари санъати. Меъморчиликда янги жихатлар. Ўрта Осиё, Закавказе ва Эроннинг антик даври саньати аньаналарига таянган ҳолда ривожланди.


VII-VIII асрларда бу мамлакатлар ерларининг араблар томонидан, кейинроқ XI асрда турклар, XIII асрда мўғуллар томонидан босиб олиниши бу ердаги халқлар саньатига, унинг тараққиётига ўз таьсирини ўтказди. Буни араблар истило қилган ерларда ислом дини тарқалиши ва шу дин билан боғлиқ ҳолда диний меьморлик биноларининг пайдо бўлиши ва ривожланишида кўриш мумкин. Дастлабки шундай диний бинолар бевосита араб меьморлиги аньаналарнда қурилди. Устунли масжидлар шулар жумласидандир. Лекин тезда араб халифалигига кирган мамлакатлар меъморлигида ўзига ҳос кўриниш пайдо бўла бошлади, араб меъморлиги анъаналари ижодий ўрганилган ҳолда махаллий меьморлик аньаналари билан бойиди, меьморликнинг янги тури пайдо бўлди. Тўрт айвонли бинолар қурилиши бу даврда кенг тарқалди. Бу типдаги бинолар диний меьморликда (мачит, мадраса) ҳамда граждан меьморлигида (сарой, карвонсарой) кенг фойдаланилди. Тўрт айвонли бинолар, одатда, катта тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, унинг ўртаси ҳовли, тўрт томони эса ҳовлига қаратиб қурилган найзасимон аркали айвон билан ўраб чиқилган. Мачитнинг олд томонида катта пештоқ ва миноралар мавжуд. Булардан ташқари, бу асрларда пештоқли-қуббали бинолар ҳам кўплаб қурилди. 15 асргача қурилган биноларнинг кўпгина қисми, асосан, пишиқ ғишт ва турли ҳилдаги терракота плиталари билан безатилган. Кейинги асрлардан бошлаб сирли сопол плиталар, геометрик ҳамда ўсимликлар дунёси элементларидан тузилган нақшлар билан безаш кенг тарқалди.


Эронда феодализм V-VI асрлардан бошланди. Бу давр (VII асргача булган давр) саньати қулдорлик даври саньати аньаналари билан боғлиқ. VII асрда арабларнинг эронга кириб келиши бу ердаги феодал маданият тараққиётини бирмунча сустлаштирди. Араб меьморлиги таьсирида янги меьморлик типлари -мачит, мадраса, минора, мақбаралар пайдо бўлди, айниқса мачитлар қурилиши кенг ривожланди. Қурилишда ғишт ва стук(лой ва гипсдан тайёрланган махсус қаттиқ қотишма) безаклардан фойдаланила бошланди. Учли аркалар шу даврда қурилган биноларнинг алоҳида белгисига айлана бошлади. Бу даврда амалий-декоратив саньат ва миниатюра борасида сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Бу даврда қурилган бинолар ичида тўрт айвонли мачитлар алоҳида ўрин эгаллаб, Исфахон ва бошқа шаҳарларда кўплаб қурилган. эронда сақланиб қолган кўпгина мақбаралар даврнинг хурматли кишиларига атаб қурилган.



Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish