Афғонистон санъати
Архитектура, тасвирий ва амалий санъат
Бу ерда ҳам феодализмнинг пайдо бўлиши IV-VI асрларга тўғри келади. Илк феодализм асридан бизгача жуда кўпгина ёдғорликлар сақланиб келган. Булар ичида буддизм билан боғлиқ бўлган ҳайкал ва ҳайкалчалар алоҳида ўринни эгаллайди.
Иллюстрация. 1. Дипанкара мўжизаси. Шотарак. II-III асрлар. 2. Будда. Тепа-Маранжон. Хайкал бўлаги. IX asr. аср.
Бу ерда асрнинг бошларида буддизмнинг ёйилиши Будда ва шогирдларининг одамга ўхшаш тасвирининг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
Буддизм билан боғлиқ бўлган ступа, ғор ичига ишланган ибодатхоналар Ҳиндистоннинг Шимолий раёнларидан Афғонистонга ҳам кириб келди. У ерлардан эса, Ўрта Шарқ ва Узоқ Шарққа қараб тарқалди. Афғонистон майдонида Будда билан боғлиқ бўлган икки мингдан ортиқ ғор ичига ишланган ибодатхоналар эранинг I-V асрларида яратилган. Бамиан дарёси воҳаси атрофидаги ғор ичига ишланган ибодатхона комплекси машҳурдир.
Улар анча бетартиб қурилган, кўпчилиги катта Будда ҳайкаллари атрофида тўдалашади. Ташқи томондан бу ибодатхоналар кўримсиз. Лекин уларниг ички безагига алоҳида эьтибор берилган. ғордаги ибодатхоналарнинг хоналари думалоқ, тўртбурчак, квадрат, кўпбурчакли, томлари ҳам текис. Шундай ғордаги ибодатхоналардан бирининг квадрат шаклидаги хонаси шипига ёғоч билан ёпилган кўриниш ўйиб ишланган. Баьзи ғор ибодатхоналарда токчалар мавжуд бўлиб, унга ўтирган ҳолатдаги Будда ҳайкали қўйилган, деворлари эса, суратлар билан безатилган ва Будда, унинг шогирдлари ҳамда ҳаётий воқеалар тасвири ишланган.
Иллюстрация 17. Бамиан (Афғонистон) катта Будда хайкали. 5 аср
Будда ҳайкали, асосан, икки ҳолатда - турган ҳолатда, бутун бўйи басти билан ёки чордона қуриб ўтирган ҳолатда ишланган.
Фундукистон (Қобулдан шимолий-ғарбда) монастирида ҳам деворий сурат ва ҳайкалтарошлик асарлари сақланиб қолган. Бу монастир безагида сўғд монументал-декоратив саньатига ўхшашлик бор.
Арабларнинг Афғонистон ерларини босиб олишлари натижасида унинг қадимий саньат ва маданиятига катта зарар йетди. Қадимги дин билан боғлиқ бўлган ибодатхона ва тасвирий саньат асарлари вайрон қилинди. Унинг саньати, маданияти характерида шу давр Ўрта Шарқининг умумий маданиятига ҳос фазилатлар шакллана бошланди. Ислом дини билан боғлиқ бўлган мачит, миноралар қурилди. Ҳукмдорларнинг серҳашам мақбаралари қурилишига эьтибор берилди. Қурилишда пишиқ ғишт, сирли кошинлар ишлатилиши эса давр меьморлигига ўзгача файз киритди. Х асрдан XIII аср бошларига қадар Афғонистон гоҳ сомонийлар, гоҳ ғазнавийлар кейинчалик салжуқий ва ниҳоят, гуридийлар давлати таркибида бўлди. Ғазнавийлар даврида бу ерда кўплаб ҳашаматли бинолар, мачит ва мадрасалар, карвонсарой, ҳаммом ва бозорлар қурилди. Айниқса, жума мачити қурилишига алоҳида эьтибор берилди. Унинг бадиий безатилишига эса энг яхши усталар ва қурувчилар жалб қилинди. Қандахор яқинидаги XI-XII асрларда қурилган мачит ҳаробалари ҳозир ҳам ўзиниг улуғворлиги, сернақш ва нафислиги билан кишини ҳайратлантиради. Афғонистон меьморлигида миноралар қурилиши кенг ўрин эгаллади. Думалоқ, баьзан қиррали қилиб пишиқ ғиштдан қурилган минораларнинг юзаси сирли кошин ва пишиқ ғиштлардан ишланган нақш ва ёзувлар билан безатилган.
Балх водийсидаги Давлатободда қурилган миноранинг бой безаги, асосан, пишиқ ғиштларнинг комбинасияси ҳисобига қурилган. Минораларнинг айримлари эса тайёр ўйма сирли кошинлар билан пардозланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |