Расмлар
Расм 1. Дарахтлар ва дарахтзорларни уруғ териш учун селекцион баҳолаш 11
Расм 2. Ўрмон ҳосил қилувчи дарахт-бута турлари Ўзбекистонда 19
Расм 3. Ўрмон ҳосил қилувчи дарахт-бута турлари Ўзбекистонда 21
Расм 4. Ўрмонлар ўсиш жойининг умумий кўриниши 21
Расм 5. Зарафшон арчаси 22
Расм 6. Терилган ёнғоқлар (сурат интернетдан олинган) 23
Расм 7. Зарарланган ёнғоқлар (сурат интернетдан олинган) 23
Расм 8. Писта мевалари 24
Расм 9. Тукли заранг 25
Расм 10. Қуёнсуяк уруғлари 27
Расм 11. Йўл ёқасидаги чўл ўсимликлари 28
Расм 12. Черкез уруғлари 29
Кириш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўрмон хўжалиги жадал суръатларда ривожланмоқда . Масалан қуриган Орол денгизи туби ( Оролқум чўли ) да миллионлаган гектар ерларда чўл ўрмонлари экилмоқда . Бу ишларни бажариш учун жуда катта миқдорда дарахт ва бута уруғлари терилаяпти ва кўплаб чўл ўсимликлари кўчатлари етиштирилмоқда . Лекин шу билан бирга ҳалигача ўрмон уруғларини тайёрлаш , сақлаш ва ташиш ишларига илмий ёндашиш кузатилмаяпти . Шунингдек, ўрмон уруғчилигини районлаштириш, оналик - уруғлик дарахтлар ва дарахтзорларни ажратиш , шакллантириш ва фойдаланиш, ажратилган оналик – уруғлик дарахтлардан вақтинчалик ва доимий ўрмон уруғчилик участкаларини экиш ишлари ҳам олиб борилмаяпти.
Ушбу қўлланма олимлар ва ишлаб чиқаришда фаолият юритаётган ўрмончи мутахассислар кузатувлари , жаҳон давлатлари ўрмончиларининг иш технологиялари, шунингдек муаллифнинг узоқ йиллик иш тажрибаси натижалари умумлаштирилган ҳолатда Ўзбекистон шароитига мослаштириб ишлаб чиқилди.
Ўрмон уруғчилиги бўйича қўлланма янги ўрмонлар барпо қилиш , уларнинг махсулдорлиги , бошқа фойдали жиҳатлари , касаллик ва зарарли ҳашаротлар ҳужумига чидамлилигини оширишнинг илмий асосланган йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун хизмат қилади .
Ўрмон уруғчилигини районлаштириш
Ўрмон экиш учун уруғ тайёрлашда бу уруғларнинг географик келиб чиқиши ва уруғлари терилган дарахтларнинг ўсиш шароитини ҳисобга олиш яхши натижа беради. Бунинг учун ўрмон уруғчилигини районлаштириш керак бўлади.
Ўрмон уруғчилигини районлаштириш --- мамлакат худудини ўсимликнинг табий ареалида табий-иқлим шароитлари нисбатан бир хил бўлган ўрмон уруғчилик районларига бўлиш аталади . Бундай ҳолатда узоқ ривожланиш жараёнида ўсимликлар популяцияси маҳаллий шароитга жуда мослашган генотипларга эга бўлади . Шунингдек ўз ареалидан ташқарида бу ўсимликлар муваффақиятли ўса оладиган худудлар ҳам шу ўрмон уруғчилик районига кириши мумкин .
Ўрмон уруғчилигини районлаштириш мақсади --- юқори махсулдор ва чидамли ўрмонларни барпо қилиш учун ўсимликларнинг географик ўзгарувчанлиги хусусиятидан унумли фойдаланишдир . Ўрмон уруғчилигини районлаштириш худудларда ўрмон уруғчилик участкаларини ташкил қилиш, экилаётган ўрмонларнинг тур ва генетик хусусиятларидан унумли фойдаланиш, ўрмон экиш ишларида қимматли генетик шакллардан фойдаланиш ва ўрмон ҳосил қилувчи асосий турларнинг генофондини сақлаб қолиш имкониятини беради .
Ўрмон экиш ишларида районлаштирилмаган уруғлардан фойдаланиш таъқиқланади!
Ўрмон уруғчилигини районлаштириш асосий бирлиги ўсимлик табиий ареали ичида ўрмон уруғчилик райони ҳисобланади. Бу бирлик нисбатан бир хил бўлган табиий-иқлим шароити ва ўсимликларнинг генотипига эга бўлади. Ўсимликлар генотипи узоқ асрлар давомида маҳаллий шароитларга юқори даражада мослашган бўлади. Шунингдек, ўз табий ареалидан ташқарида дарахт ва буталарнинг муваффақиятли ўса оладиган худудлар ҳам шу ўрмон уруғчилик районига киритилиши мумкин. Тегишли ўрмон уруғчилик районидан терилган уруғлар ҳисобига ўрмон хўжаликлари чидамли, махсулдорлиги бўйича маҳаллий ўрмонларга тенг ва ҳатто улардан махсулдорлиги юқори бўлган ўрмонларни етиштиришлари мумкин .
Ўрмон уруғларини географик келиб чиқишини эътиборга олган ҳолда ишлатиш керак. Янги ўрмон экиладиган жой шароити уруғ терилган жой шароитига ўхшаш бўлиши керак .
Ўрмон уруғларини бошқа жойларга экишда Ўзбекистон шароитида одатда шимолдан жанубга 400 км, ғарбдан шарққа 800 км кўчириш мумкин.
Агар уруғлар тескари йўналишда кўчирилса, жанубдан шимолга 200 км , шарқдан ғарбга 400 км масофага экилиши мумкин .
Бунга асосий сабаб - жанубдан шимолга совуқнинг кучайиши, шарқдан ғарбга ёғингарчиликнинг пасайишидир .
Масалан : жайдари заранг ( )нинг дарё бўйларида ўсадиган экотипи уруғини қурғоқ ёнбағирларга экилса , одатда ниҳоллари нобуд бўлади , тирик қолганлари жуда секин ўсади . Агар шу турнинг қурғоқ ёнбағирларда ўсадиган экотипини нам кўп жойларга экилса улар жуда тез ва соғлом ўсишади .
Do'stlaringiz bilan baham: |