Текшириш саволлари
1. «Психик ва жисмоний ривожланишда нуқсонга эга булган болалар
диагностикаси» курсининг вазифалари нималардан иборат?
2. «Психик ва жисмоний ривожланишда нуқсонга эга бўлган болалар
диагностикаси» курсининг аҳамияти нимада?
3. Ушбу курснинг мазмуни нималардан иборат?
4. «Психик ва жисмоний ривожланишда нуқсонга эга бўлган болалар
диагностикаси» курси бошқа қайси фанлар билан боғлиқ?
5. «Акли заифлик» тушунчасига изоҳ беринг.
6. Ақли заифликнинг этиологияси қандай?
7. Ақли заифликнинг қандай даражаларини биласиз?
Таянч тушунчалар
Этиология - касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари.
Олигофрения - (грекча olydos - кам, phsen - ақл) марказий нерв
системасининг жароҳатланиши натижасида (эмбрионлидан то 1,5-2 ёшгача)
психик фаолиятнинг мураккаб формаларини ривожланмай колиши.
Эндоген - генетик.
Экзоген - ташқи.
АҚЛИ ЗАИФЛИКНИНГ КЛИНИК ТАВСИФИ
Акди заифлик дегақца бош миянинг эрта жароқатланиши ёки органик
рнвожланмаганлик билан боғлиқ бўлган руҳий ва биринчи навбатда акдий
бузилишни тушуниш керак. Огир даражадаги ақли заиф болалар умуман
мактаб билимларини ва малакаларини эгаллай олиш қобилиятига эга
эмаслар.
Билиш фаолиятининг яққол етишмаслиги акди заифликнинг клиник-
психологик кўринишида асосий бузилиши бўлиб хисобланади. У онгнинг
пастлиги,
умумлаштириш
жараёнининг
шаклланмаганлиги,
психик
жараённинг мавжуд бўпмаганлиги, хотиранинг етарли бўлмаслиги, диққат ва
бошка катор функциялардаги камчиликлар борлиги билан характерлидир.
Акди заифлик учун нутқнинг ривожланмаганлиги характерлидир. Акди
заифлик турли этиологияга эга, у марказий нерв системасининг генетик
жароҳатланиши, ички патоген таъсирлар, туғуруқ пайтидаги жароҳатлар,
асфиксия, инфекциянинг бола миясига таъсири, интоксикация, жароҳат ва
бошкалар билан белгиланади. Айтилганлардан келиб чиққан ҳолда ақли
заифликка оғир педагогик қаровсизликни киргизиш мумкин эмас. Чунки
унинг кўринишлари юқорида қўрсатилган мезонларга ўхшаб ақпи заифликка
олиб келмайди (аклий нуксоннинг мавжудлиги, билиш кобилиятининг
пасайиши,
ақлий
функцияларнинг
органик
етишмаслиги
ҳамда
ривожланишнинг биологик этиологияси).
Шунингдек,
ақяи
заифликка
самотоген,
психоген,
церебрэл,
конституционал кўринишдаги психик ривожланишнинг орқада қолишини
киритиб бўлмайди. Чунки бу шаклларнинг ижобий динамикаси худди
юкоридаги каби ақтга заифликнинг мезонлар ига жавоб бермайди. Акли
заифликнинг асосий шаклларининг кенг тавсифи жароҳатланишнинг
патогенези ва зарарнинг вактинчалик таъсири билан узвий боғлиқ.
Онтогенезнинг эрта боскичида (1,5-2 ёшгача) марказий нерв тизимиининг
зарарланишида биринчи навбатда қобиқ системасининг шаклланиши
зарарланади. Зарарланишнинг морфологик кўринишида ва рухий нуксоннинг
клиник кўринишида ривожланмаганлик устунлик килади. Бу холларда гап
олигофрениянинг турли вариантлари ҳақида боради. Каггта ёшдаги зарарнинг
таъсирида, бош мия қобиқ тизимининг етилиш вақтида нерв системасининг
морфологик ва клиник кўринишидаги жароҳзтнинг кўриниши устунлик
килади. Бу холларда деменциянинг турли шакллари хакида гап боради.
АҚЛИ ЗАИФЛИКНИНГ КЛИНИК ШАКЛЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |