Ривожланишида нуқсони бўлган болалар диагностикаси


Олигофрениянинг умумий клинико-патогенетик



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/74
Sana28.05.2022
Hajmi2,23 Mb.
#612991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Rivojlanishda nuqsoni bo`lgan bolalar diagnostikasi

Олигофрениянинг умумий клинико-патогенетик
қонуниятлари
Юкорқца 
айгиб 
ўтилганидек, 
олигофренияда 
ривожланишдаги 
бузил ишларнинг 
ўзига 
хослиги 
церебрал 
тузилмаларнинг умумий 
ривожланмаганлиги бўлиб, онтогенез бузилиши, қобиқ системаси қийин ва 
кеч шаклланиши, биринчи навбатда пешона қисмининг пўстлоги кеч 
шаклланиши билан характерланади.
Паггогенезнинг бундай ўзига хослик томони «нуксоннинг клинико- 
психологик тузилиши» ни аниқпаб берувчи кўрсатгич бўлиб, икки омил га 
асосланади: миянинг ва умуман организмнинг тотал ва иерархик 
ривожланмаганлиги.
Тоталлик -аввало барча нерв психик функцияларининг куйидан бошлаб 
(моторика, содда ҳиссиётлар) юқорига қараб, билиш жараёнларининг 
органик ривожланмаганлигида намоён бўлади.
Олигофренияда билиш фаолиятининг ривожланмаганлиги мантикий 
фикрлашнинг сустлиги, психик жараёнлар суръатининг секинлашганлиги, 
идрокнинг етишмаспиги, моторика, диққат, нутқнинг ривожланмаганлиги,


ҳиссий доиранинг, шахснинг шаклланмаганлиги билан боғлиқ. Унинг 
ҳаракатини, ўрин алмашиниш жараёнини, кабул қилиш моторикасини эслаш 
қобилиятини, диққатини, нутқини, эмоционал ҳолат шаклланмаганлигини 
юзага келтиради.
Мантиқий фикрлашнинг ривожланмаганлиги аввало умумлаштириш 
қобилиятининг заифлиги, хар қандай ходисанинг маъносини тушунишдаги 
қийинчиликлардан келиб чиқади. Кўчма маъноли сўзларни тушуниб етиш 
кобилияти деярли йўқ. Билиш фаолиятида мавхум бўлмаган, аниқ 
богланишлар етакчи бўлади. Предмет-амалий фикрлаш хам чекланган 
характерга эгадир. Предметлар ва борлиқни таққослаш факат ташки белгилар 
асосидагина амалга оширилади.
Билиш фаолияти олий шаклларининг ривожланмаганлиги нутқнинг 
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Нутқнинг ривожланмаганлиги 
даражаси кўпинча интеллектуал нуқсон даражасига боғлиқ бўлади. 
Сўзларнинг мазмунини тушунишда кийинчиликлар кузатилади. Аник 
шароитга боғлиқ бўлмаган сўзларни тушунмайдилар 
ёки 
қисман, 
кийинчиликлар билан тушунадилар. Сўз бойлиги, айниқса, фаол лугат 
чекланган, жумлалар камбағал бўлиб, боғловчи, аниқловчилар кам 
ишлатилади. Нутқнинг грамматик тузилиши бузилган. 
Талаффузда 
камчиликлар кўп учрайди. Бирок, олигофрениянинг баъзи формаларида, 
айникса, гидроцефалия билан боғланган формаларида мураккаб нуткий 
штамплар учрайди, бу штамплар тақлид килишга мойиллик ва механик 
хотиранинг яхшилиги натижасида келиб чикади.
Олигофренияда ривожланмай қолишнинг асосий хусусиятларидан 
бири - бу психик жараёнларнинг инертлигидир. Фикрлаш кобилиятининг 
суръати суст бўлади. Бир иш фаолиятидан иккинчисига ўтиш жараёни кийин 
кечади. Ихтиёрий диққатнинг заифлиги сабабли, бола тез чалгийди.
Хотиранинг етишмовчилиги эслаб қолишда ҳам, шунингдек, қайта 
эслашда ҳам намоён бўлади. Янги нарсани эслаб колиш кийин кечиб, бир 
неча марта такрорлашдан сўнг хам мушкул бўлади.
Олигофренияда сезиш аъзоларининг бирламчи жароҳатл аниш и 
бўлмаса хам, идрок қилиш тўлиқ бўлмай, атрофдаги ҳакиқатни етарлича акс 
эттира олмайди.
Ҳиссий-иродавий доиранинг ривожланмай колиши хам олигофрения 
учун хосдир. Ҳисларнинг бир хиллиги ва дифференциянинг камлиги
кечинмаларнинг йўқлиги билан ёки камбагаллиги, интилиш нинг сустлиги 
кузатилади. Хдссий реакциялар асосан бевосита таъсирлагичлар асосида 
юзага келади.
Ҳиссий доиранинг ривожланмай қолганлиги психик фаолликнинг 
сустлиги, атроф га бўлган кизикишнинг етарлича бўлмаслиги ташаббуснинг
мустақилликнинг йўқ бўлишига олиб келади. Шу билан бирга, аффект ёки 
мойилликни 
боса 
олмаслик 
кўпинча 
арзимаган 
сабабларга 
кўра


импулсивликни, аффектив реакцияларни (жахлнинг бирданига ва тез 
чиқиши, тажовузкорликни) юзага келтиради.
Моториканинг ривожланмай қолиши ҳаракат доирасидаги бирламчи 
бузилишлар бўлмаганида хам кузатилади. Бир хилдаги, кўпол, ритмсиз, 
беўхшов 
харакатлар 
билан 
бир 
қаторда, 
мақсадсиз, 
умумий 
ҳар акатл ан ишдаги безовталиклар хам намоён бўлади.
Олигофрен болалар фаолият даражаси аввало интеллектуал нуқсон 
даражаси хамда хиссий-иродавий доиранинг хусусиятлари билан чамбарчас 
боглик. Олигофрениянинг енгил даражасида одций мехнат кўникмаларини 
эгаллаб олишга кобилияти мавжуд бўлади. Олигофрениянинг огир 
даражаларида фаолият хакида фақат шартли равишда гапириш мумкин 
бўлиб, бу инстинктив эҳтибжларни қондиришда намоён бўлиши мумкин.
Олигофрениянинг иккинчи мухим белгиларидан бири - бу психик 
ривожланмаганликнинг 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish