Республикаси олий ва



Download 296,69 Kb.
bet3/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Тизимларни бошқариш


Бошқариш тизимини ташкил этиш ва унга та`сир этиш жараёни сифатида тизимлар тушунчасини коʻриб чиқиш коʻзда тутилади. «Тизим (грекчадан сйстема) – қисмлардан тузилган бир бутун, яхлит; бир-бири билан ма`лум муносабатда ва бог`лиқликда боʻлган, ма`лум бир яхлитликни, бирликни ташкил этувчи бирикма, коʻп элементлар тоʻпламидир”.


«Тизим – бир –бирлари билан муносабатда ва ма`лум алоқада боʻлган ҳамда ма`лум яхлитликни, бирликни ташкил этувчи элементларнинг тартибга солинган мажмуасидир”. Я`ни, тизим деганда ма`лум муносабатда боʻлган ва бир–бирлари билан бог`лик, оʻзлариниг бирлигида оʻзига хос яхлитлик, бирликни яратувчи коʻп сонли
элементлар тушунилади. Қайд қилиш муҳимки, тизимнинг умумлашган хусусияти уни ташкил этувчи алоҳида элементлар хусусиятларининг умумий йиг`индиси билан бир хил эмас, бу–фақатгина ушбу тизим учун хос боʻлган сифат жиҳатдан янги хусусиятдир. Ҳар қандай тизимнинг оʻзига хос боʻлган хусусияти шундан иборатки, ҳар бир элемент тескари алоқалар мавжуд боʻлгандагина унинг хусусиятига та`сир қилади, яхлитлик боʻлганида тизим сифатидаги коʻпгина хусусиятлар, шу билан бирга, уни ташкил этувчи элементларнинг хусусиятлари ёʻқотилади. Ушбу оʻзаро бог`лиқ элементлар мажмуасининг мавжуд боʻлиши тизимнинг умумий мақсадга эришишга ёʻналтирилган. Тизимлар одатда моддий ва абстракт турларга ажратилади. Моддий тизимлар, қоидага биноан, табиий моҳиятга, абстракт эса логик моҳиятга эгадир. Табиий тизимлардан фарқли оʻлароқ сун`ий тизимлар инсон томонидан яратилади, очиқ тизимлар ташқи дунё билан бог`лиқ, ёпиқлари эса бог`лиқ эмас, ахборотли ресурслар билан унча катта боʻлмаган алмашишга эга. Мақсадли белгилари боʻйича тизимлар бир мақсадли, коʻп мақсадли ҳамда функсионал турларга боʻлинадилар.
Мураккаб иқтисодий обектларни тадқиқ қилишда тизимларни яратишдан мақсад
– улар тахлилини соддалаштириш, «мураккабдан oddiyni» топишдан иборатдир. Мураккаб обектнинг яратилган тизими унинг таркибини «этарлича oddiy» қилиб коʻрсатишга, уни ташкил этувчи элементларнинг сабаб–оқибатли алоқалари таҳлилини соддалаштиришга, ушбу обектдан фойдаланишни бошқаришнинг амалий масалаларини ҳал қилишга имкон беради. Умумий ҳолатда мавжуд боʻлган тизим қуйидаги коʻринишга эга боʻлиши мумкин (1-расм).
1-расмдан коʻринадики, тизим кириш, қоʻллаш жараёни ва натижани оʻз ичига олади. Киришнинг асосий элементи боʻлиб обект (моддий, ресурсли, ахборотли) ҳисобланади. У тизимга та`сир коʻрсатади ҳамда тизимга «киради”. Киришда бундан ташқари тизимга та`сир коʻрсатувчи ташқи муҳитнинг омилларига кирувчи иккиламчи (иккинчидаражали) элементлар ҳамда тоʻг`ридан–тоʻг`ри бошқариш мумкин боʻлмайдиган, ноқонуний характерга эга боʻлган омиллар ҳам мавжуд боʻлади. Тизимнинг иккинчи қисми– масалани тадбиқ қилиш жараёни (тизимни обектга та`сир этиши) – зарурий натижани олиш мақсадида кириш элементларига та`сир коʻрсатувчи жараёнлар (операциялар)дан иборат. Тизим фаолиятининг натижаси ёки маҳсулоти унинг чиқиш қисмида
олинади.Натижани баҳолаш асосидатизимнинг барқарорлиги ҳамда ишончлиги тоʻг`рисида ҳулосақилинади.

1-расм. Тизимнинг умумий коʻриниши


Бунда унинг муҳим хусусиятлари сифатида уларнинг ажралиб кетишига учраши мумкин боʻладиган барқарорлиги, ташқи ва ички муҳитга мослашиши алоҳида этиборга олинади. Иқтисодий тизимларнинг хусусияти шуки, улар инсон томонидан яратилади. Иқтисодий обектларни тадқиқ қилишни тизимли ёндошувида жамият фаолиятининг алоҳида тармоқлари, мамлакат иқтисоди, алоҳида ишлаб чиқариш мажмуалари ва ҳоказолар алоҳида тизимлар сифатида оʻрганилади. Улар одатда вертикал ва горизонтал алоқаларни оʻз ичига олган, бошқаришни иерархик даражасини ташкил этувчи таркибли ва функсионал характерли кичик тизимлардан иборат боʻлади. Фан ва техникани жадал ривожланиши, тармоқлараро алоқаларни катта ҳажмларда кенгайиши ҳамда ишлаб чиқаришни ниҳоятда коʻпайиши иқтисодий муаммоларни тадқиқ қилиш жараёнида «катта tizimlar» деб аталадиган номни ажратишга имкон беради. Бу тизимлар мақсадли юналишлигиги ва бощқарилиши, мураккаб иерархик таркиблилиги, катта оʻлчамлари, яхлитлиги ҳамда мураккаблиги билан тавсифланади.Бундан ташқари, йирик иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун «йирик мураккаб тизимлар”ҳам ажратилади.Улар мураккаб таркибли мақсадга, битта тизимда бир неча таркибга, тизимларнинг мураккаб изоҳномасига эгадирлар.Катта мураккаб тизимлар тадқиқ қилиш тизимларни ҳам талаб қилади. Улар томинидан иқтисодий тизимлар ҳамда бошқариш усулларини оʻрганишда мураккаблиги боʻйича шунга мос келувчи тадқиқ қилиш тизимлари яратилиши зарур.


Табиатдан фойдаланиш муаммоларини оʻрганишда моддий ва абстракт тизимлар муҳим рол оʻйнайди. Табиатдан фойдаланиш жараёни, бир томондан, табиий ресурсларнинг миқдорлари ва улардан фойдаланишни, иккинчи томонидан эса ушбу жараённи бошқаришни оʻз ичига олганлиги сабабли табиатдан фойдаланиш тизимлари ҳам оʻзининг характери боʻйича бирлаштирилган ёки моддий – абстракт, оʻзининг моҳияти боʻйича эса иқтисодий-екологик тизимлардир. Таркиби жиҳатдан уларга табиий ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий, экологик ҳамда бошқа қирралари характерли боʻлган, жамиятни ривожланиши учун оʻша муҳим кичик тизимларни оʻз ичига олади. Кичик тизимлар ранг-баранг алоқаларга эга боʻладилар. Уларни оʻрганиш эса табиий ресурслардан фойдаланишни самарали бошқариш учун зарурдир.
Шундай қилиб, тизимлар деганда умумий мақсадга эришиш учун биргаликда та`сир коʻрсатувчи, замон ва маконда ма`лум бир қонуниятлар асосида жойлашган оʻзаро бог`лиқ ҳамда оʻзаро та`сир этувчи элементларнинг бирлиги тушунилади. Тизимлар моддий ва абстракт турларга ажратилади. Тизимларнинг биринчи тури неорганик табиий ҳамда тирик хилларга ажратилади. Абстракт тизимлар–бу тушунчалар, гипотезалар, назариялар, формаллаштирилган, логик ва бошқа илмий билимлардир.
Тизим қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
-тизимни ҳар бир элементининг ҳолати умумий яхлит тизимнинг ҳолатига та`сир этади, улар ажралган тақдирда тизимнинг оʻша муҳим хусусиятлари юқотилади;
-тизим элементларининг ҳолати ҳамда уларни яхлит тизим билан та`сири оʻзаро бог`лиқдир, уларни тизимдан ажралиб кетиши натижасида ҳам элементларнинг муҳим хусусиятлари юқолади.
Дарҳақиқат, тизим эга боʻлган ҳолат, хусусият уни ташкил этган алоҳида элементлар (кичик тизимлар)нинг ҳолати, хусусиятидан фарқ қилади. Тизим–бу мустақил қисмларга булиш мумкин боʻлмаган коʻп сонли элементлардир. Тизим элементларининг хусусиятлар тоʻплами тизимнинг умумий хусусиятини ёритмайди, фақатгина бир неча янги хусусиятни беради холос.
Ҳар қандай тизим ривожланаётган тизимдир, у оʻзининг оʻтган замондаги бошланишига ҳамда келгусидаги давомийлигига эга. Тизим тушунчасининг таҳлилини
соддалаштириш, таркибини урганиш ҳамда тизимни мавжуд боʻлишини оʻрганиш мақсадларида у оʻз ичига мураккабдан оддийни топишни олади.

    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish