ИИ. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҚЛАРИ …………
ИИИ. ГЛОССАРИЙ ……………………………………………………………
ИВ. ИЛОВАЛАР ………………………………………………………………
1. Ўқув датур ………………………………………………………...
2. Ишчи ўқув дастур …………………………………………….....
Тарқатма материаллар (кейслар) …………………………………………
4. Тестлар ………………………………………………………………
1-мавзу. Молия бозорининг назарий асослари
Молия бозорининг иқтисодий моҳияти.
Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамиятли жиҳатлари. Молия бозори иштирокчилари.
Молия бозорида воситачилар типлари. Молия бозорининг таркибий тузилиши.
Пул бозори. Капитал бозори. Қимматли қоғозлар бозори. Молия бозори моделлари.
Банк кредитлари ёрдамида молиялаштириш. Қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш. Банк модели. Молия бозорининг англо-саксон модели.
Аутсайдерлик модели. Молия бозорининг ислом модели.
Молия бозори ресурсларни жалб қилиш механизми сифатида
Замонавий иқтисодиётда бизнес самарадорлигини (рентабеллигини) ошириш асосий масала ҳисобланади. Бир томондан, арзон ресурслар (капитал) жалб қилиш ва бошқа томондан – уларни самарали жойлаштириш (инвестициялаш) рентабелликни оширишнинг энг муҳим омилларидан биридир. Молия бозори ушбу функцияни бажаришга имкон берадиган механизм бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва таркибий тузилишига таъсир этади, иқтисодиётни зиён кўриб ишлаётган, рақобатбардош бўлмаган корхоналардан халос этади, истеъмолчини оқилона истеъмол саватчасини танлашга мажбур қилади, технологик инновацияларни илгари суради, иқтисодий тараққиётнинг тезлашувини таъминлайди, инвестиция лойиҳаларини самарали танлаб олади ва ҳ.к.
Молия бозори механизми орқали молиявий ресурслар киритишнинг энг самарали соҳалари аниқланади. Молия бозорида пул ўзига хос товар сифатида иштирок этади ва бу сифатда қуйидаги бозорларда, хусусан, кредит бозори, молия бозори, фонд (қимматли қоғозлар) бозори, валюта бозори, пул бозори, суғурта ва пенсия жамғармалари бозори, қимматли қоғозлар бозори, ҳосилавий молиявий воситалар бозори ва бошқаларда муомалада бўлади. Молия бозорлари таркиби ҳозиргача мутахассислар мунозараларининг мавзуси ҳисобланади.
Россия молия бозорининг етакчи тадқиқотчиларидан бири Я.М. Миркин молия бозорига қуйидагича таъриф беради1:
“Молия бозори (financial market) – молия бозорида товар ҳисобланган молиявий маҳсулотлар шаклида бирлаштирилган молиявий хизматлар тақдим этиш ва молиявий воситалардан фойдаланиш асосида молиявий воситачилар орқали вақтинчалик бўш пул ресурслари тақдим этиш рўй берадиган жойдир”. Молия бозорининг иқтисодиётдаги роли жуда катта, унингсиз, бир томондан, йирик капитал жамғаришнинг, бошқа томондан эса – йирик лойиҳаларга инвестиция киритишнинг имкони йўқ. Кўп сонли сотувчилар ва
1 Миркин Я.М., Миркин В.Я. Англо-русский толковый словарь по финансовым рынкам. – М.: Альпина Паблишер, 2008.
харидорлар ўртасидаги рақобат механизмлари орқали бозорда молиявий активларга умумий нарх шаклланади ва ахборот шаффофлигига эришилади. Ихтисослашган воситачи структураларда катта ҳажмдаги операциялар туфайли пул ва бошқа молиявий активларнинг муомала харажатлари пасайиши, рисклар суғуртаси рўй беради ва савдо қилинадиган воситалар ликвидлиги таъминланади.
Молия бозорининг роли унинг функцияларида намоён бўлади. Молия бозорининг асосий функцияси улар учун пул маблағлари ҳозирда бўш бўлиб турган қатнашчилардан молиявий ресурсларга эҳтиёж сезиб турган қатнашчиларга маблағлар оқимини таъминлашдан иборат.
Масалан, 1997 йил иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Роберт Мертон молия бозорининг қуйидаги функцияларини кўрсатиб ўтган:
–иқтисодий ресурсларни (капитални) вақтинчалик, тармоқлараро ва мамлакатлараро қайта тақсимлаш функцияси;
–корхонада улушлар ажратиш ва ресурсларни бирлаштириш (капитални марказлаштириш) функцияси;
–тўлов-ҳисоб-китоб функцияси;
–рискларни бошқариш функцияси;
–ахборот функцияси (нархлар ҳақида ахборот тақдим этиш);
–ахборот асимметрияси билан боғлиқ муаммоларни юмшатиш ёки бартараф қилиш.
ким? нима? қандай?
Молия бозори
қатнашчилар воситалар механизмлар
Do'stlaringiz bilan baham: |