Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш



Download 2,53 Mb.
bet9/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш (АҚШда молиялаштиришнинг асосий усули). Ушбу ҳолатда компания қимматли қоғозлар чиқаради ва уларни бозорда сотган ҳолда капитал жалб қилади. Қимматли қоғозлар бозорида маблағлар жалб қилиш шартлари шубҳасизки, қарз олувчи учун жалб этувчанроқ ҳисобланади, лекин нима учун ҳамма қарз олувчилар ҳам ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун айнан шу воситадан фойдаланмайди? Чунки ушбу ҳолатда ёлғиз бир инвесторни (банк) эмас, балки кўп сонли инвесторларни ушбу компания лойиҳалари самарали эканлиги ва улар маблағ киритиш фойда келтиришига ишонтириш зарур бўлади. Бошқача қилиб айтганда, инвесторлар ишончини қозониш талаб этилади. Қимматли қоғозлар бозорида маблағлар жалб қилиш қуйидаги хусусиятлар билан боғлиқ:

–компания инвесторларга маълум бўлиши, яъни етарли даражада очиқ, унинг лойиҳалари ОАВда ёритиб борилиши, кўрсаткичлари ва ҳисоботлари эса танишиб чиқиш учун очиқ бўлиши лозим;
–жалб қилинадиган маблағлар миқдори анча йирик бўлиши керак, акс ҳолда бундай қарзни ташкил қилиш бўйича харажатлар жуда юқори бўлади ва у ҳатто кредитдан ҳам қиммат бўлиб қолади.

Турли мамлакатларда молия бозорларининг ривожланиш тарихи3


Мактаб дарсликларидан ҳам маълумки, Англияда саноат инқилоби рўй берганидан сўнг унинг иқтисодиёти жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. Йирик лойиҳаларни (фабрика ва йўллар қуриш, савдо кемаларини жиҳозлаш бўйича) молиялаштириш учун эса йирик маблағлар зарур бўлиб, буни банклар доим ҳам таъминлаб бера олмаган. Бундан ташқари, банк учун лойиҳани молиялаштириш бўйича тўлиқ рискни ўз зиммасига олиш фойдали бўлмаган (агар кемани қароқчилар урса ёки янги станоклар ўрнатилган фабрика ишламаса, бунда нима бўлади?). Шу сабабли тарихан бундай лойиҳалар савдогарлар, ҳунармандлар ва ҳаттоки бўш маблағлари бўлган черковлар томонидан улуш асосида молиялаштирилган. Шу тариқа маблағларни бозордан жалб қилиш модели шаклланган. Масалан, Америкада фуқаролар урушидан кейин темир йўллар тез суръатлар билан қурила бошлаган бўлиб, бу иш қимматли қоғозлар бозори орқали хусусий инвесторларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилган ва шундай экан, қимматли қоғозлар бозори – уларни қайта сотиш мумкин бўлган биржалар пайдо бўлган.
Бошқа мамлакатларда (масалан, Германияда, денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларда, аграр мамлакатларда) эса йирик банклар азалдан тадбиркорларни молиялаштириб келган ва агар битта банкнинг маблағлари етарли бўлмаса, улар вақтинчалик бирлашган ва зарур миқдордаги маблағларни таъминлай олган. Бу мамлакатларда лойиҳалар кўлами Англия ва


3 Финансовые рынки: электронный учебник [для студентов высших учебных заведений, обучающихся по направлению «Экономика» (уровень подготовки–бакалавр)] / подред.С.В.Брюховецкой, Б.Б. Рубцова. − М.: Финансовый университет / кафедра «Финансовые рынки и финансовый инжиниринг», 2013.
Америкадан кичик, шу сабабли банклар бундай капитални марказлаштира олган.
Турли мамлакатларда молия ва иқтисодиёт турли суръатлар билан ва турли схемалар бўйича ривожланганлиги сабабли дунё бўйича тарихан молия бозорларининг иккита асосий модели шаклланган – банкларга асосланган ва қимматли қоғозларга асосланган молия бозорлари (баъзида улар инсайдерлик ва аутсайдерлик моделлари 4 , немис ва инглиз модели деб ҳам аталади). Кейинчалик (молия схемалари ва муносабатлари хилма-хиллигининг ривожланиши билан) бозорнинг ислом модели ҳам вужудга келди.
1. Банк модели (бошқача номлари: bank based financial system, континентал, инсайдерлик, немис модели) – банклар томонидан молиялаштиришга йўналтирилган тизим; Германия, Франция, Япония каби дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун хос.
Асосий жиҳатлари:
–молиявий воситачилар (брокерлар, дилерлар) функциясини тижорат банклари бажаради;
–кредитлаш механизмлари орқали компанияларни қарз ҳисобига молиялаштириш устунлик қилади;
–мулкнинг катта миқдордаги улуши шахслар гуруҳи қўлида мужассам топган бўлиб, бунда давлат ва йирик корпоратив структуралар – «stakeholder capitalism» («акциялар йирик пакетлари эгалари» капитализми) мулкининг улуши юқори;
–қимматли қоғозларни қўшимча жойлаштириш ёпиқ характерга эга бўлади;
–акциядорлик капитали таркибида назорат пакетлари ва вертикал иштирок катта аҳамиятга эга;
–кам сонли чакана акциядорлар (капиталнинг 1% дан ҳам камига эга) ва уларнинг манфаатларини ифодалайдиган мулк структурасидаги жамоавий инвестициялаш институтлари.
3. Нобанк модели (бошқача номлари: market based financial system, аутсайдерлик, инглиз-америка модели) – қимматли қоғозлар бозорига ва институционал инвесторлар (суғурта компаниялари, инвестицион ва пенсия фондлари) тизимига йўналтирилган тизим.
Асосий жиҳатлари:
–қимматли қоғозлар бозорида молиявий воситачилар функциясини нобанк молия институтлари, қимматли қоғозлар бўйича компаниялар бажаради;
–банклар ва уларнинг шўъба компанияларига қимматли қоғозлар бозорида мижозлар учун операциялар амалга ошириш тақиқланган;


4 Инсайдерлик моделини кўплаб ИҲТТ мамлакатларида (Япония, Германия, Нидерландия, Швейцария, Швеция), дунё мамлакатларининг аксариятида ҳам кузатиш мумкин. Бу тизим учун йирик акциялар пакетлари хос бўлиб, ўзаро акцияларга эгалик қилиш кенг тарқалган. Инсайдерлар майда акциядорлар манфаатларига эътибор қаратмасдан сиёсат юритиш имкониятига эга. Аутсайдерлик тизими ёки фонд бозорини тартибга солишга асосланган тизим (market-based system) биринчи навбатда АҚШ, Буюк Британия ва бошқа инглиз- саксония мамлакатларида тарқалган бўлиб, акциядорлик компанияларининг мулки якка тартибдаги ва институционал мулкдорлар кенг гуруҳи тегишли эканлиги билан тавсифланади.
–қимматли қоғозлар асосан биржа механизмлари орқали кўп сонли майда мулк эгалари қўлида жойлаштирилади;
–акцияларга мулкчилик структураси – чакана, акциядорлик капиталининг ярмидан кўпи майда хусусий инвесторлар қўлидан ўрин олган;
–биржалар хусусий инвесторлар ўртасида молиявий активлар алмашиниши рўй берадиган бозорлар сифатида ривожланган;
–акциялар бозори компанияларни молиялаштириш структурасида қарз мажбуриятларидан устунлик қилади («shareholder capitalism»).
ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида Европанинг кўплаб мамлакатларида молия бозорлари инглиз-америка модели жиҳатларига эга бўла бошлади, континентал ва инглиз-америка молия бозори моделларининг аста-секинлик билан бир-бирига яқинлашуви, ўхшашиб кетиши рўй бермоқда5.
3. Ислом моделида ахлоқий қадриятларнинг моддий ва иқтисодий неъматлардан устунлиги таъкидланади. Ушбу тизимнинг вужудга келиши XX аср ўрталари ва якунида араб давлатларида нефть экспортидан катта миқдорда даромад юзага келиши билан боғлиқ. Шунда бу даромадларни қаерда ва қандай сақлаш масаласи вужудга келди. Бу пайтгача, тушумлар кичик бўлган вақтларда араб давлатлари ҳукуматлари ўз маблағларини анъанавий банкларда, яъни фоизлар билан ишлайдиган банкларда сақлар эди. Таъкидлаш жоизки, ҳатто ислом давлатларида ҳам икки хил турдаги банклар – анъанавий банклар ва исломий банклар мавжуд, яъни бир вақтнинг ўзида параллел равишда иккала тизим мавжуд ҳисобланади.
Асосий жиҳатлари:
–Фоиз олишнинг тақиқланиши. Бироқ бу тақиқ фақат банк учун кафолатланган даромадларга тааллуқли. Кредитор қарз олувчидан мукофотга даъво қилиш ҳуқуқига эга, бироқ бу исталган ҳолатда ҳам тўланадиган фоиз ставкаси кўринишида келишиб олинмаслиги лозим, балки кредиторнинг қарз олувчи даромадларида улуш асосидаги иштирокини ифодалайди. Лойиҳа зиён кўрган ҳолатларда кредитдан фойдаланиш учун тўлов нолга тенг бўлиши мумкин.
–Ижара ва улуш асосидаги иштирокдан даромад олиниши мумкинлиги.
–Облигациялар бозори йўқлиги. Бироқ, ислом моделида облигацияларнинг ўзига хос шакли – сукук кенг тарқалган бўлиб, бунда биргаликда молиялаштириладиган лойиҳада улуш асосида иштирок этишдан даромад олиш кўзда тутилади.
–Қимор ўйинлари билан боғлиқ бизнесга ёки номуносиб хулқ-атворни рағбатлантирадиган бизнес, масалан, спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришга маблағлар инвестиция қилишнинг тақиқланиши.
–Ҳар қандай шаклдаги чайқовчиликнинг тақиқланиши, бозорда ҳосилавий молиявий воситалар йўқлиги (масалан, Ғарб мамлакатларида одатий иш саналган ҳали етиштирилмаган буғдой ҳосилининг сотилиши).
–Қамбағал ва ночорларга ёрдам бериш тамойиллари. Ҳар бир исломий банк ўзи (солиқ банкнинг бошланғич ва захира капитали ва унинг фойдасидан


5 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012
олинади) ва унинг мижозлари 2,5% миқдорида камбағал мусулмонлар фойдасига закот тўловлари ўтказадиган жамғарма ташкил қилиши лозим.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish