Дезинтермедиация (ингл. disintermediation)– бу банкларнинг ссуда капитали бозоридаги воситачилигидан воз кечиб, фонд бозорида капитал жалб қилиш бевосита эмитентлар томонидан амалга оширилиши. Бунда фонд бозори ривожланади.
Дезинтермедиация деганда банк воситачиларининг капитални қайта тақсимлашдаги ролининг пасайиши тушунилади. Молия бозорининг ўзгариши компаниялар учун банк кредитлари олишдан кўра қимматли қоғозлар бозорида ресурслар жалб қилишни янада жалб этувчан қилиб қўйди. Оқибатда банкларнинг бозордаги роли пасайиб, бизнесни молиялаштиришнинг турли мураккаб схемаларига ўз ўрнини бўшатиб бера бошлади.
Секьюритизация
Секьюритизация – бу бозорда муомалада бўлмаган активларни (ипотека кредитлари, лизинг активлари ва бошқ.) муомалада бўлган қимматли қоғозларга айлантириш.
Секьюритизация компаниянинг капитал жалб қилиш бозорига мустақил чиқишига хизмат қилади. Секьюритизация илк бора ўтган аср 70-йилларининг бошида АҚШда ипотека қарзларини амалга ошириш усули сифатида қўллана бошлади, бироқ вақт ўтиши билан секьюритизация аста-секинлик билан ҳар хил актив турларини: автомобиль техникасига ссуда ва кредит карталар бўйича дебиторлик счетларидан тортиб тижорат ва ишлаб чиқариш характеридаги кўчмас мулк учун кредитлар, бюджет тушумлари билан таъминланган штатлар муниципал заёмларигача қамраб ола бошлади.
Мисол. Соддалаштирилган кўринишда секьюритизацияни қуйидаги равишда акс эттириш мумкин. Фараз қилайлик, банкда 100 млн сўм бўлиб, бу
пулларни у ўз мижозига кўчмас мулкни гаровга қўйиш эвазига берган. Натижада кейинги 20 йил давомида у фоиз тўловлари олади, лекин янги кредитлар беришга ҳам тўғри келади, бунинг учун эса технологиялар, қарз олувчилар томонидан талаб ва ҳ.к. мавжуд. Банк бу кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга пулга сотиши (қайта молиялаштириши) мумкин. Бу ҳолатда у кредитлашни кенгайтириш имкониятини қўлган киритади.
Бу қарзларни бошқа шахс (воситачи) нима қилади? Бу қарзлардан у пакет шакллантириб, бу пакетга унинг умумий рейтингини ошириш учун юқори сифатли давлат қимматли қоғозларини қўшади ҳамда бу пакет гарови эвазига ўзининг юқори сифатли облигацияларини чиқаради ва уларни осонлик билан бозорда сотади. Фоиз ставкалари ўртасидаги фарқдан эса фойда ишлаб олади. Шундай қилиб, бирламчи ипотека кредитини шу сотилган облигациялар эгалари молиялаштирган.
Шундай қилиб, секьюритизациянинг учта асосий белгисини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Мулкни банк балансидан чиқариш ва рискларни воситачига ўтказиш.
Активлардан қимматли қоғозлар чиқаришда таъминот сифатида фойдаланиш.
Активлар юзага келтирадиган тўловлар оқимидан қимматли қоғозлар бўйича фоиз ва капитал тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиш.
Секьюритизация жараёнида молиялаштириш манбалари диверсификация қилинади, инвесторлар доираси кенгайтирилади, активлар ва пассивларни, ликвидлик ва рискларни бошқариш сифати яхшиланади, оригинаторнинг молиявий мустақиллиги ва мослашувчанлиги таъминланади, шунингдек, ўз капитали етарлилиги, ликвидлик ва максимал кредит риски нормативлари бажарилади, чунки юридик шахсга ўтказиладиган кредитлар келгусида оригинаторнинг балансида ҳисобга олинмайди.
Секьюритизацияни нафақат банк, балки нобанк институтлари ҳам амалга ошириши мумкин. Ушбу жараённинг асосий субъектлари ва секьюритизация қилиниши лозим бўлган активлар 1.2-жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |