Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet13/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

1.10-расм. Молиявий инжинирингга таъсир этувчи омиллар

Молиявий инжиниринг савдо ва рискларни бошқариш, узоқ муддатли ва қисқа муддатли пул маблағлари қўйилмаларини бошқаришда сезиларли роль ўйнайди. Молиявий инжиниринг маҳсулотларидан бир неча ҳолатда фойдаланиш мумкин:



  1. Улар қаторига инвестиция портфели структурасининг ўзгариши, фонд индекси репликацияси, қоплашсиз сотиш, пул маблағлари қарз олиш қийматининг пасайишини киритиш мумкин бўлган хорижий молиявий масалаларни ҳал қилишнинг арзонроқ усули зарур бўлган ҳолат.

  1. Риск ва даромадлилик ўзига хос бирикуви рўй берган ҳолат, чунончи, киритилган капитални қайтариш кафолатланганлиги, бозор ўзгарувчиларига ностандарт боғлиқликка эришиш, янги бозорларга чиқиш.

  2. Позицияни очиш ва ёпиш учун оптимал вақт танланган ҳолат.

  3. Бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишни оптималлаштириш билан боғлиқ масалалар ҳал этилган ҳолат.



    1. Ўзбекистон молия бозорининг модели


Юртимиз молия бозори мамлакатда жадал суръатларда амалга оширалаётган ислоҳотларнинг маҳсули сифатида намоён бўлиб, ўзининг ривожланиш йўлига эга. Мамлакатимиз учун асосий муаммолар қаторига ишлаб чиқаришни модернизациялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва индустриал ўсишни таъминлашни киритиш мумкин. Ушбу муаммоларни ҳал қилишда миллий молия бозорининг роли ва функциялари катта аҳамиятга эга. Жаҳон амалиётидан маълумки, айнан молия бозори миллий иқтисодиётнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги, хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун инвестицияларни жалб қилиш, реал секторни модернизациялаш, ишлаб чиқаришда ва умуман иқтисодиётда ўсишни рағбатлантириш мақсадида молиявий ресурсларни жалб қилишнинг
самарали механизмидир.
Молия бозорининг очиқлиги, жозибадорлиги, барқарорлиги, умуман юқори даражада ташкиллашганлиги ва ривожланганлиги миллий иқтисодиётнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлилигини ифодалайди. Барча мамлакатларнинг шундай хоссаларга эга бўлган молия бозорлари инвестициялар мақсадида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ва савдо фаоллигини таъминлаш имкониятига эга бўлиш учун ўзаро рақобатлашадилар. Ушбу рақобатда Ўзбекистон молия бозорининг ҳозирча кичик бўлса ҳам ўзига хос ўрни бор бўлиб, босқичма-босқич жаҳон молия бозорлари эришган хоссалари даражаси томон такомиллашиб ва ривожланиб бормоқда. Табиийки, кўпчилик ривожланаётган (ўтиш иқтисодиётига мансуб) мамлакатларнинг молия бозорлари ҳам Ўзбекистон сингари инвестициялар мақсадида молия ресурслари учун кучли рақобат шароитларини бошидан кечирмоқда. Ўзбекистонда молия бозори модели аралаш (гибрид, қўшма) моделга мансуб бўлиб, ўзида англо-саксон, континентал ва Япон моделлари элементларини маълум даражада мужассамлаштирган. Унинг хусусияти шундаки, унда банкларнинг, молия институтларининг (инвестиция институтлари, суғурта ташкилотлари, фондлар), институционал инвесторларнинг, майда чакана инвесторларнинг алоҳида устунлиги кузатилмайди. Алоҳида сегментларга (пул, валюталар, корпоратив ва давлат қимматли қоғозлари, суғурта инструментлари, кредит ва банкларнинг бошқа инструментлари бозорларига) эга бўлиб, улар ҳозирда бир-бири билан тўлиқ боғлиқ эмас ва ҳар бири турли ваколатли давлат органлар томонидан алоҳида тартиблаштирилади. Бундай органларга Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази киради.
Молия бозорида антимонопол сиёсатни кўрсатиб ўтилган органлар билан биргаликда Давлат рақобат Қўмитаси амалга оширади. Ҳозирда Ўзбекистон молия бозорининг инфратузилмаси маълум даражада шаклланганлиги ва унда турли молиявий инструментлар мавжудлиги, иқтисодиётда муҳим, лекин муаммоли аҳамиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. Унинг муаммоси шундан иборатки, ҳозирча Ўзбекистон учун юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилишда бозорнинг фаоллиги кам сезилмоқда. Чунки молия бозори қатнашчиларининг фаоллиги нисбатан суст, муомаладаги молиявий инструментларнинг тури кам, рисклилиги даражаси баланд, капитализацияси ва ликвидлилиги паст, ҳажми кам, айланмалилиги секин, тартиблаштириш механизми мукаммал эмас ва ҳ.к. Буларнинг барчаси вақтинчалик ҳолат бўлиб, келажакда бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг молия бозорлари сингари рақобатбардошлик даражасига эришиши муқаррар.
Ҳозирда молия бозорининг операцион тузилмаси етарлича шаклланган, йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Акциядорлик жамиятларида, кўпчилик ривожланаётган мамлакатлардаги сингари, акцияларнинг катта пакетлари эгалари ташкил этган, натижада «shareholder capitalism» (акциядорлар капитализми) англо-саксон моделидан фарқли «stakeholder capitalism» («назорат пакет эгалари» капитализми) ҳолати юзага келган. Уларда корпоратив бошқарув механизми германча (икки поғонали, инсайдерлар) моделга асосланган. Компаниялар ва банкларда эмиссион, фоизли даромадлар ва инвестицион сиёсатларида номутаносибликларни кузатиш мумкин.
Банклар, компаниялар ва суғурта ташкилотларининг ривожланиш даражаси барқарор эмас, рисклилик даражаси юқори. Қимматли қоғозлар бозорида ҳозирча муддатли инструментлар (деривативлар), муниципал, ипотека ва бошқа турдаги тижорат қоғозлари (жумладан векселлар) сегментлари энди шакланмоқда. Давлат қимматли қоғозлари муомаласи Республика Валюта биржасида амалга оширилади. Валюта ва банклараро кредит бозорлари банклар секторида фаолият кўрсатади.
Қимматли қоғозлар бозори ҳажмининг ЯИМга нисбати (капитализация суръати) кичик бўлиб (1 фоизга яқин), унинг даражаси ялпи ички инвестициялар ҳажмидан анча кам (тахминан 15–17 баробарга). Реал секторнинг пул ресурсларига бўлган талаби асосий капиталга қилинган ички инвестициялар ҳисобига қондирилмоқда. Акциялар бўйича дивидендлар фоизи ва облигациялар бўйича фоиз ставкаси йилдан-йилга пасайиш тенденциясига эга. Акцияларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорларининг нисбати тахминан бир-бирига яқин. Акциялар ва облигацияларнинг иккиламчи бозорлари спекулятив характерга эга эмас. Спекулятив портфель инвесторлар яхши шаклланмаган бўлиб, асосан стратегик портфель инвесторлар мавжуд.
Шундай бўлса-да, келажакда Ўзбекистон молия бозорининг кескин ривожланишини башорат қилса бўлади. Бунинг учун юртимизда барча имкониятлар бор7.


7 Ш.Ш. Шоҳаъзамий. Молия бозори ва қимматли қоғозлар. Дарслик. – Т.: «Фан ва технология», 2012. – 121– 123-бетлар.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish