Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet14/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Назорат саволлари


  1. Молия бозорининг иқтисодиётдаги роли нималардан иборат?

  2. Молия бозорида асосий воситачилар ролида кимлар иштирок этади?

  3. Пул бозори нима? Пул бозори ўзида нималарни акс эттиради?

  4. Фишер формуласи нима? Ушбу формула нимани аниқлаш учун хизмат қилади?

  5. Капитал бозори нима? Ушбу бозор бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?

  6. Молия бозори моделига таъриф беринг.

  7. Иқтисодиётни молиялаштиришнинг қандай усуллари бор?

  8. Бозорнинг ислом модели вужудга келишининг сабаблари нимада? Ушбу моделнинг ўзига хос хусусиятларини сўзланг.

  9. Жаҳон молия бозорларининг ривожланиш тенденциялари нималарда намоён бўлмоқда?

  10. Ўзбекистон молия бозорининг модели қандай ўзига хос жиҳатларга

эга.

2-мавзу. Пул бозори


Пул бозорининг иқтисодий моҳияти. Пул бозорининг вужудга келиши.


Пул бозорининг қўлланиш хусусиятлари. Пул бозори иштирокчилари.
Давлат, тижорат банклари, корхоналар ва бошқалар пул бозори иштирокчиси сифатида.
Пул бозори инструментлари: давлат қисқа муддатли қимматли қоғозлари, қайта сотиб олинувчи шартномалар, депозит сертификатлари, тижорат қоғози ва бошқалар.
Давлат қисқа муддатли қимматли қоғозларининг дисконт ставкалари. Пул бозори инструментлари даромадлилиги ва рисклилик даражаси. Республикамизда пул бозори амал қилиш механизми.
Пул бозорида қисқа муддатли кредитларнинг ажратилиш тартиби.


    1. Пул бозорининг иқтисодий моҳияти, вужудга келиши ва қўлланиш хусусиятлари


Давлат, корпоратив тузилмалар ва аҳолининг пул маблағларига бўлган доимий талаби ва маълум шартлар асосида қисқа муддатлар учун вақтинчалик пул маблағларини бошқа шахслардан жалб қилишга эҳтиёжнинг мавжудлиги пул бозорининг юзага келишига ва ривожланишига олиб келган. Мамлакатимизда ҳам пул бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда8.
Пул бозори атамаси ушбу бозор учун тўлиқ мос келмайди. Сабаби, пул бозорида пул ёки валюта олди-сотдиси амалга оширилмайди. Пул бозорида савдо қилинадиган қимматли қоғозлар қисқа муддатли ҳамда ликвидлилик даражаси юқори бўлган инструментлар ҳисобланади яъни уларнинг пулга айланиш жараёни тез амалга ошади. Пул бозоридаги қимматли қоғозларнинг учта асосий хусусиятлари мавжуд. Булар қуйидагилар9:

      • улар асосан йирик, яъни кўп миқдорда сотилади;

      • улардаги дефольт риски жуда ҳам паст ҳисобланади;

      • уларнинг муддати эмиссия қилинган санадан бошлаб бир йилгача бўлади.

Пул бозоридаги аксарият қимматли қоғозларнинг муддати 120 кундан кам бўлади. Пул бозоридаги транзакциялар аниқ бир жой ёки бинода амалга оширилмайди. Асосан трейдерлар иштирокчилар ўртасидаги савдоларни электрон тарзда амалга оширадилар. Пул бозори инструментларининг олди- сотди жараёни иккимламчи бозорда бирмунча тезлашади. Юқорида таъкидланган хусусиятларига кўра, пул бозори инструментлари бирламчи бозорга жойлаштирилгандан сўнг, уларни сотиш учун келажакда харидорларни топиш унчалик қийин бўлмайди. Пул бозорининг яна бир хусусияти ушбу бозор улгуржи бозор ҳисобланади, яъни ундаги аксарият


8 Монетар сиёсатдан қўйиш керак
транзакциялар йирик ҳажмда бўлиши кузатилади. Илғор хориж мамлакатлари тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, реал сектор корхоналари пул бозорининг муҳим иштирокчиларидан ҳисобланади. Пул бозори асосан инсвесторларга юқори даражадаги даромадлилик даражасини таклиф этмасада, ўзининг юқоридаги хусусиятлари сабабли ҳам инвесторлар маблағларини йўналтирувчи инвестиция объекти саналади. Пул бозорида қисқа муддатли қимматли қоғозлар бўйича битимлар тузилиши ушбу бозорнинг жозибадорлигини таъминлайди.
Пул бозори вужудга келишига тўхталадиган бўлсак, 1970 йилларда АҚШда инфляция даражаси ошганлиги сабабли, банклар таклиф этадиган депозит ставкалари инвесторларни қаноатлантирмаган, ушбу ҳолатдан фойдаланган брокерлик агентликлари депозит ставкаларидан юқорироқ фоиз ставкалари тўлайдиган пул бозори инструментлари реклама қилишни бошлаган. Бунга қарши банклар депозит ставкаларини ошириш билан жавоб қайтара олмаган, сабаби улар тўлаши мумкин бўлган фоиз ставкалари Марказий Банк томонидан чегаралаб қўйилган. Аммо Марказий Банк бу ҳолат бўйича қонунчилик ҳужжатларини тезда кўриб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритди. Шундан сўнг яна депозитларга нисбатан талаб ошган бўлсада, пул бозори ўз мавқеини сақлаб қолди.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish