Сана
|
Фьючерс
нархи
|
Позицияни қайта баҳолаш
(рубл)
|
Кун якунида қатнашчи
позицияси (рубл)
|
01/17
|
30,15
|
–
|
30,15 х 1000 х 20% = 6030
|
02/17
|
29,65
|
(29,65 – 30,15) х 1000 = –500
|
6030 – 500 = 5530
|
03/17
|
28,30
|
(28,30 – 29,65) х 1000 = –1350
|
5530 – 1350 = 4180
|
MARGIN CALL: 6030 – 4180 =
1850
|
4180 + 1850 = 6030
|
04/17
|
28,90
|
(28,90 – 28,30) х 1000 = +600
|
6030 + 600 = 6630
|
05/17
|
30,35
|
(30,35 – 28,90) х 1000 = +1450
|
6630 + 1450 = 8080
|
1 ноябрда фьючерс шартнома бўйича позиция очишда бозор қатнашчиси очилиш санасидаги шартнома қийматининг 20% и миқдорида бошланғич маржа киритади. Шундан сўнг, 2 ва 3 ноябрда АҚШ доллари фьючерс курсининг пасайиши кузатилади. Савдо қатнашчиси ушбу шартнома бўйича узун позицияга эга эканлиги сабабли (яъни АҚШ долларини 1 доллар учун 30,15 сўм нархда сотиб олишни ният қилган), долларнинг фьючерс курси пасайиб кетиши натижасида у зиён кўради ва унинг счетидан мос равишда 500 сўм ва 1350 сўм миқдорида вариацион маржа олиб қолинади.
ноябрда савдо куни якунлангач, савдо қатнашчисининг счетидаги қолдиқ (4180 сўм) ушбу шартнома учун белгиланган қўллаб-қувватлайдиган маржа даражасидан кам бўлиб қолади. Шу сабабли бу куни биржа савдо қатнашчисига ўз счетига бошланғич маржа даражасигача қўшимча маблағ киритиш талабини юборади (margin call) Шундай қилиб, 1850 сўм миқдорида қўшимча таъминот киритилгач, қатнашчи позицияси 6030 сўмга тенг бўлади.
ва 5 ноябрда долларнинг фьючерс курси ўсди, шу сабабли узун позицияга эга бўлган савдо қатнашчиси счетига мос равишда 600 сўм ва 1450 сўм миқдорида вариацион маржа ўтказилади. 5 ноябрда савдо қатнашчиси ўз позициясини офсет битим билан ёпади (яъни битта шартнома бўйича қисқа позиция очади) ва счетида бўлган суммани тасарруф қилиш имкониятига эга бўлади. Бунда ҳеч қандай қўшимча харажатлар бўлмайди, чунки операция бўйича ютуқ биржа томонидан унга вариацион маржа кўринишида ўтказиб бўлинган бўлади.
Шундай қилиб, фьючерс шартномаси билан операциялар бўйича савдо қатнашчисининг молиявий натижаси счетдаги қолдиқ ва счетга очиш пайти қўшимча таъминот киритишда ўтказилган маблағлар ўртасидаги фарқни ташкил қилади: 8080 – 6030 – 1850 = +200 сўм. Худди шундай молиявий натижага очилиш ва ёпилиш фьючерс нархлари ўртасидаги фарқни шартнома ҳажмига кўпайтириш йўли билан олиш мумкин эканлигига ишонч ҳосил қилиш қийин эмас: (30,35 – 30,15) х 1000 = +200 сўм.
Таъкидлаш жоизки, фьючерс бозордаги операция бўйича олинган фойда бозор қатнашчиси нақд пул бозорида 1000 АҚШ долларини 1 ноябрда 30,15 сўмдан сотиб олиб, 5 ноябрда 30,35 сўмдан сотган ҳолда олиши мумкин бўлган фойдага тенг (агар спот-курс фьючерс нархига тенг деб тахмин қиладиган бўлсак). Бироқ бунинг учун у базис активнинг 100% ига тенг миқдорда
маблағлар инвестиция қилишига тўғри келган бўларди, фьючерс бозорида позиция очиш учун эса бу маблағларнинг 20% и етарли. Шу сабабдан фьючерс бозорида савдо қатнашчисининг даромадлилиги ушбу ҳолатда нақд пул бозоридаги худди шундай операциялар даромадлилигидан юқори бўлади.
5.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |