EPS кўрсаткичининг камчилиги шундаки, уни бошқа компаниялар кўрсаткичлари билан таққослаш қийин, чунки акциялар сони ва компания (фойда) ҳажми турлича эканлиги сабабли улар бир-биридан жиддий фарқ қилиши мумкин. Бу камчилик қуйидаги кўрсаткич – нарх/фойда коэффициентидан фойдаланиш йўли билан бартараф қилинади.
Акцияларнинг кетган харажатларни қоплаш муддати (P/E, P/E ratio, earnings multiple, нарх/фойда коэффициенти) – акцияга киритилган
–таҳлилий – акция жорий нархининг (
PV) битта оддий акцияга тўғри келадиган соф фойдага (
EPS) нисбати сифатида.
Нарх/фойда коэффициенти акциядорлик компанияларининг инвестицион жалб этувчанлигини қиёсий баҳолаш учун қўлланадиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Коэффициент қийматининг кичик бўлиши, одатда, кўриб чиқилаётган компаниялар муносиб баҳоланмаганидан, катта эканлиги эса – ортиқча баҳо берилганидан дарак беради.
Агар кўрсаткич жуда юқори бўлса, бунда инвесторлар ушбу даромад бирлиги учун жуда қиммат тўлашга тайёр бўлади (даромад ўсишини кутади). Бошқача қилиб айтганда, инвесторлар компания келажагидан кутадиган умидлар оптимистик бўлади. Инвесторлар компания келажагидан қанчалик ишончи комил бўлса, бу кўрсаткич шунчалик юқори бўлади.
Қарз тарихига эга бўлган йирик компаниялар ва ривожланган бозорлар учун 10–15 даражадаги кўрсаткич (инвестицияларнинг кетган харажатларни қоплаш ўртача муддати) нормал ҳисобланади.
Мисол
Акция 100 сўм туради, битта акцияга тўғри келадиган соф фойда 20 сўмга тенг. Шунда акциянинг ўзини қоплаш муддати беш йилни ташкил қилади. Бу эса шуни англатадики, агар инвестор акцияни ҳозир 100 сўмдан харид қилса, корхона эса келгусида ҳам худди шундай самарадорлик билан ишласа (яъни ҳар йили битта акцияга 20 сўмдан соф фойда ишлаб топса), бунда акция унга сарфланган харажатларни беш йилдан кейин қоплайди.
P/E га хос бўлган жиддий камчиликлар қуйидагилар ҳисобланади:
у бухгалтерия балансида зиён кўрсатган компания учун қўлланиши мумкин эмас, чунки бундай ёндашувда компания қиймати манфий бўлади;
уни ҳисоб-китоб қилиш учун кўрсаткичлар – акция нархи ва битта акцияга тўғри келадиган фойда – доим ҳам таққосланадиган бўлмайди. Акция нархи ҳар куни ўзгаради ва инвестор учун сўнгги нархни олиш фойдалироқ бўлади, бироқ акцияга тўғри келадиган фойда фақат компаниянинг ўтган йилдаги фаолияти асосида ва унинг ҳисобот маълумотларидан қайд қилиниши мумкин. Шунингдек, чораклик ҳисоботлар маълумотларидан фойдаланиш мумкин, лекин улар якуний ҳисобланмайди, чунки йил охирида уларга тузатиш киритилади, бу эса фойда кўрсаткичини жиддий ўзгартириши мумкин;