Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet185/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

5.2-расм. Акцияларни конвертация қилиш турлари


Консолидация (тескари сплит) – жамиятнинг бир акцияларини низом капитали ҳажми ўзгармаган ҳолда бу акциялар сонини камайтирган ҳолда бошқа акцияларига алмаштириш.
Мисол
Компания 1:100 нисбатда акциялар сплитини амалга оширди. Акциядор операциягача умумий номинал қиймати 300 сўм бўлган 50 та акциядан иборат пакетга эгалик қиларди. Сплитдан сўнг акциялар сонини ва пакетнинг умумий номинал қийматини аниқлаш лозим.
Ечим:

  1. сплитдан сўнг акциялар сони – 50 дона х 100 = 5000 дона,

  2. сплитдан сўнг умумий номинал – 300 сўм. Жавоб: 5000 дона, 300 сўм.

Компания фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири капиталлашув, яъни унинг акциялари бозор қиймати ҳисобланади.
Капиталлашув – компания акцияларининг бозор қийматлари йиғиндиси.
Капиталлашув компания балансида акс эттирилмайди ва у ҳар куни ўзгариб туриши мумкин.
К = 𝑃 × 𝑛,
бу ерда
К – компания капиталлашуви; Р – акциянинг бозор қиймати; n – акциялар сони.
Мисол

  1. Акциядорлик жамияти томонидан таъсис этилган пайтда номинал қиймати 1000 сўм бўлган 10 000 та оддий акция жойлаштирилган. Низомда номинал қиймати 1000 сўм бўлган 10 000 та эълон қилинган имтиёзли акциялар қайд қилинган. Компания оддий акцияларининг иккиламчи бозордаги курс қиймати – 1200 сўм. Жамиятнинг низом капитали ҳажми ва унинг бозор қийматини ҳисоблаб чиқиш лозим.

Ечим:

  1. низом капитали = 10 000 х 100 = 1 млн сўм. Оддий акциялар ҳисобга олинмайди, чунки улар ҳали жойлаштирилмаган;

  2. бозор қиймати =10 000 x 1200 = 60 млн сўм. Жавоб: 1 млн сўм; 60 млн сўм.

  1. Оддий акциялардан иборат бўлган ва тўлалигича тўланган, низом капитали 2 млн сўм бўлган жамият номинали 100 сўм бўлган 10 000 дона оддий акцияни қўшимча жойлаштирган. Натижада 10% акциялар жойлаштирилмаган сифатида бекор қилинган.

Жойлаштиришдан сўнг низом капитали ҳажмини ҳисоблаб чиқиш лозим. Ечим:
1) янги жойлаштириш қиймати:
10 000 х 100 = 1 000 000 сўм – номинал бўйича;
1 000 000 – 10% = 900 000 – амалда жойлаштирилган акциялар;
2) 900 000 + 2 000 000 = 2 900 000 низом капитали ҳажми.
Жавоб: 2 900 000 сўм.

  1. Корпорациянинг низом капитали – 10 000 000 сўм, 12 мингта акциядан иборат, шундан 8 таси – оддий акциялар. Қонун бўйича рухсат этилган максимал сонда имтиёзли акциялар чиқарилган. Оддий акциялар номиналини ҳисоблаб чиқиш лозим.

Ечим:

  1. имтиёзли акциялар номинал қиймати – умумий соннинг 25% и: 10 000 000 х 0,25 = 2 500 000;

  2. оддий акциялар умумий қиймати:

10 000 000 – 2 500 000 = 7 500 000;

  1. битта оддий акциянинг номинали:

7 500 000 : 8000 = 937,5.
Жавоб: 937,5 сўм.
Директорлар Кенгашига ўз номзодларини киритишда акциядорга нечта овоз кераклигини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
𝑑 × 𝑠
𝑁 = 𝐷 + 1 + 1,
бу ерда
d – акциядор Директорлар Кенгашига киритиш истагида бўлган номзодлар сони;
s – акциялар умумий сони;
D – Директорлар Кенгашидаги ўринлар сони;
N – инвесторга қарор қабул қилиш учун зарур бўлган акциялар сони. Мисол

  1. Акциядорлар сони 150 кишидан иборат бўлган жамиятда 12 кишидан иборат Директорлар Кенгаши тайинланмоқда. Номзодлар сони 18 киши.

Бу жамиятнинг 15 мингта оддий акциясига эга бўлган акциядор акциядорлар йиғилишида иштирок этмоқда. Бу акциядор Директорлар Кенгашини сайлашда нечта овозга эга?
Ечим:
Кумулятив овоз бериш тизимига мувофиқ:
N = битта овоз х акциялар сони х тайинланадиган директорлар сони.
N = 1 х 15 минг х 12 = 180 минг. Жавоб: 180 минг овоз.

  1. Акциядор Директорлар Кенгашига ўз номзодини ўтказиши лозим. Акциядорлар йиллик йиғилиши 10 номзоддан 7 тасини Директорлар Кенгаши аъзоси этиб сайлайди, овоз бериш кумулятив усул билан амалга оширилади. Оддий акциялар умумий сони – 1 млн дона. Акциядор Директорлар Кенгашига сайланиш учун нечта акция сотиб олиши лозим?

Ечим:
𝑑 × 𝑠
𝑁 = 𝐷 + 1 + 1,
Акциядорга қарор қабул қилиш учун зарур бўлган акциялар сони: N= (1 х 1 : (7 + 1)) + 1 = 125 001.
Жавоб: 125 001 дона.
Овоз берувчи акциялар ҳисоб-китоби
Акциядорлик жамиятида жойлаштирилган акциялар сони овоз берувчи акциялар сонига тенг бўмаслиги мумкин, яъни ҳар бир акция ҳам акциядорга овоз бериш ҳуқуқини тақдим этмайди. Биринчи навбатда, овоз берувчи акциялар қаторига имтиёзли акциялар киритилмайди.
Бироқ кўпинча овоз берувчи акциялар сонига бошқа сабабларга кўра ҳам тузатишлар киритилади:
–улар бўйича акциядорлар ҳуқуқи бузилган имтиёзли акциялар сонига оширилади;
–ғазначилик акциялари сонига камаяди. Формула:



жойлаштирилган имтиёзли
[ ] [
ғазначилик имтиёзли овоз
− [ ] + [ ]

акциялар
акциялар]
акциялари
берувчи акциялар

= овоз берувчи



Мисол
[ акциялар ]

ОАЖ низом капитали 100 мингта оддий ва 15 мингта имтиёзли акциялардан иборат. Айни пайтда у 110 мингта оддий ва 1000 та имтиёзли акцияга эга бўлса, жамият низомида дивиденд ҳажми кўрсатилмаган, олдинги акциядорлар йиғилишида имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланмаган эканлигини ҳисобга оладиган бўлса, навбатдан ташқари йиғилишни чақириш учун инвестор қанча акция харид қилиши зарур?
Ечим:

  1. овоз берувчи акциялар сони:

100 000 + 15 000 = 115 000;

  1. йиғилиш кун тартибига масалани киритиш учун овоз берувчи акцияларнинг 10% ига эга бўлиш зарур, яъни

115 000 х 0,1 = 11 500;

  1. акциядор пакети:

11 000 + 1000 = 12 000.
Жавоб: харид қилиш керак эмас.
Жамият қуйидаги ҳолларда дивиденд тўловлар ҳақида қарор қабул қилмасликка ҳақли, агар:

  1. низом капитали тўлиқ тўланмаган бўлса;

  1. бундай қарор қабул қилиш пайтига у банкрот аломатларига жавоб берса ёки тўлов натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлса;

  2. жамият ўз акцияларини қайта харид қилиш ҳақида қарор қабул қилган ва бу иш ҳали якунланмаган бўлса;

  3. жамиятнинг соф активлар қиймати унинг низом капитали, захира фонди ва жойлаштирилган имтиёзли акциялар тугатиш қиймати билан уларнинг номинали ўртасидаги фарқ йиғиндисидан кичик бўлса ёки дивиденд тўловлари натижасида бу суммадан кичик бўлиб қоладиган бўлса.

Мисол
Акциядорлик жамиятида қуйидаги дивиденд тўловлари тартиби қабул қилинган:
–тўловлар даврийлиги – ҳар йили;
–рўйхатга олиш санаси – 5 май;
–дивидендлар эълон қилинган сана – 16 май;
–тўлов санаси – 30 июнь.
Навбатдаги дивидендларга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун инвестор қачон акциялар харид қилиши лозим?
Ечим:
Дивиденд олиш ҳуқуқига акциядорлар йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузилган санага акциядорлар реестрига киритилган акциядорлар ва номинал акциялар эгалари – йиллик дивидендлар тўлаш учун эга.
Жавоб: 5 май.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish