Дивиденд даромадлилиги (даромадлилик меъёри) – дивиденднинг акциянинг бозор нархига нисбати.
бу ерда
Pd – акциянинг пул бирликларидаги бозор нархи.
Тўлиқ даромадлилик.
Тўлиқ даромадлилик меъёри (амалга оширилган даромадлилик) – акцияга эгалик қилишдан олинадиган даромадлиликнинг уни харид қилиш харажатларига нисбати.
У инвестор тўлиқ транзакция амалга оширганда, яъни акцияни харид қилиш ва сотишни амалга ошириб, инвестицияни якунлаганда ўз капитал бирлигига қанча ўсишга эга бўлганлигини кўрсатади.
Бундан олдинги барча даромадлилик формулалари инвестор ёки бозорда ҳеч қандай операциялар амалга оширмагани, ёки фақат акция харид қилганидан келиб чиқиб, фақат оралиқ натижаларни кўрсатган.
Тўлиқ даромадлилик бир нечта усул билан ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Биринчи навбатда, эгалик қилиш даври мобайнида дивидендлар (жорий даромадлар) олингани ва уларнинг инвестиция қилинганидан келиб чиқиб.
Агар дивиденд олинган бўлса – бунда мураккаб фоизлар ҳисоблашдан келиб чиққан ҳолда формуладан фойдаланилади:
бу ерда
Y (real) – тўлиқ даромадлилик, бирликдан улушда;
FV – акциянинг келажакдаги қиймати (акциядан олинган барча пул оқимлари суммаси), сўм;
PV – акциянинг жорий қиймати (харид қиймати), сўм;
n – ҳисоблаш даврлари (дивиденд тўловлари) сони.
Агар дивиденд олинган бўлса – бунда оддий фоизлар асосидаги формуладан фойдаланилади:
бу ерда
– тўланган дивидендлар йиғиндиси;
Y (real) – тўлиқ даромадлилик, фоизларда;
P1 – акцияни сотиш нархи;
P0 – акцияни харид қилиш нархи;
t – инвестициялаш кунлари сони.
Агар йиллик фоизларни ҳисобга олмасдан тўлиқ даромадлилик ҳисоблаб чиқиш зарур бўлса, бунда формулага йиллик фоизларга ўтказиш коэффициенти киритилмайди:
Мисол
Акция бўйича жорий даромадлилик 12% ни ташкил қилади. Охирги тўланган дивиденд – 26 сўм. Акциянинг бозор нархини топиш лозим.
Ечим: 26/0,12 = 216.
Жавоб: 216 сўм.
Номинал қиймати 100 сўм бўлган акция инвестор томонидан 200 сўмдан сотиб олинган ва уч йилдан сўнг 240 сўмдан сотиб юборилган Дивидендлар: 30 сўм – биринчи йил, 20 сўм – иккинчи йил, 35 сўм – учинчи йил.
Қайта инвестициялашни ҳисобга олмаган ҳолда йиллик фоизларда даромадлиликни аниқлаш лозим.
Ечим:
Жавоб: 20,83%.
Инвестор номинали 1000 сўм бўлган акцияни 1100 сўмга сотиб олди. Дивиденд ҳажми 75 сўм. Ҳозирги пайтда акциянинг курс қиймати 700 сўмни ташкил қилади. Акция бўйича жорий ва жорий бозор даромадлилигини аниқлаш зарур.
Ечим:
жорий даромадлилик:
жорий бозор даромадлилиги:
Жавоб: 6,8%; 10,7%.
Акциялар бўйича рисклар
Систематик риск қимматли қоғозларнинг муайян турига қўйилмалар билан боғлиқ эмас. Систематик риск – бу бутун бозорнинг пасайиб кетиш рискидир. Систематик риск пасаймайдиган риск ҳисобланади, уни диверсификация қилиб бўлмайди, яъни систематик рискка барча қимматли қоғозлар эгалари дуч келади.
Носистематик рисклар муайян қимматли қоғозлар турларига қўйилмалар билан боғлиқ. Улар диверсификация қилинадиган ва пасайтириш мумкин бўлган рисклар саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |