Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-расм. Турли фондларда пайларни қайтариш ҳуқуқи



Download 2,53 Mb.
bet160/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

15.3-расм. Турли фондларда пайларни қайтариш ҳуқуқи





  1. Ёпиқ турдаги ПИФларда инвестицион пай эгаси бошқарувчи компаниядан қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, унинг амал қилиш муддати тугамагунга қадар бошқарувчи компаниядан пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш шартномасини тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бошқача қилиб айтганда, пай эгаси ўз пайини бошқарувчи компанияга сота олмайди, лекин бу унинг пайни бозорда сота олмаслигини англатмайди.

Очиқ ва оралиқ ПИФлар бир-бирига ўхшаб кетади, ёпиқ фонд эса ўзига хос хусусиятларга эга.
Ёпиқ фондларда пай эгаларининг яна иккита ҳуқуқи бор:
–пайчилар умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашиш;
–жорий даромадларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш.
Бу муҳим аҳамият касб этади, чунки бошқа турдаги ПИФларда барча даромадлар ПИФга йўналтирилади ва ҳар бир пай эгаси фақат ўз пайини сотган ҳолдагина олиши мумкин бўлган пай қийматининг ўсишига айланади.

Активлар структураси бўйича фондлар турлари


–акциялар;


100 Финансовые рынки: электронный учебник [для студентов высших учебных заведений, обучающихся по направлению «Экономика» (уровень подготовки–бакалавр)] / подред.С.В.Брюховецкой, Б.Б. Рубцова. − М.: Финансовый университет / кафедра «Финансовые рынки и финансовый инжиниринг», 2013.
–облигациялар;
–аралаш;
–индексли;
–пул;
–фондлар фонди;
–товар бозори;
–хедж-фонд;
–кўчмас мулк;
–ипотека;
–венчурли;
–тўғридан-тўғри инвестициялар;
–рента;
–кредит;
–бадиий бойликлар;
–узоқ маддатли тўғридан-тўғри инвестициялар.

Инвестицион пай муомаласи хусусиятлари


  1. Уч ойдан ортиқ вақт давом этмайдиган пай фондини шакллантириш босқичида (бу босқич бирламчи жойлаштириш босқичи деб аталади) инвестицион пайлар бошқарувчи компания томонидан белгиланадиган қайд қилинган нарх бўйича сотилади.

  2. Бирламчи жойлаштириш босқичи якунлангач, пайлар янги пайчиларга сотиладиган нарх қайд қилинган бўлмай қўяди. Шу пайтдан бошлаб у бошқарувчи компания томонидан қуйидаги тарзда ҳисоблаб чиқилади: фонднинг бутун капитали (бошқарув харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда) сотилган пайлар сонига бўлинади. Инвестицион пайларнинг жорий қиймати бошқарувчи компания томонидан матбуотда чоп этиб борилади (ёпиқ фондлардан ташқари). Фонднинг иши ҳақида ушбу кўрсаткич бўйича мулоҳаза юритиш мумкин. Агар пайлар қиймати ўсадиган бўлса, демак, пайчилар фойда кўраётган бўлади.

  3. Пайчи олиши мумкин бўлган ягона даромад манбаи – инвестицион пай қийматининг ўзгаришидир. Инвестор пай бўйича даромадлардан бошқа даромад олиши мумкин эмас (ёпиқ фондлар пайчиларини истисно қилганда). Бундан ташқари, инвестор активлар қийматининг тушиб кетиш рискига дуч келади, яъни бошқарувчи компания томонидан унга даромад кафолатланмаган.

  4. Инвестицион пай қийматининг ўзгариши – пай фондининг энг муҳим кўрсаткичидир. Фонддан чиқиш истагида бўлган шахслардан пайларни харид қилиш нархи ва янги пайчиларга пайларни сотиш нархи пай қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Пай қиймати ҳақида ахборот барча манфаатдор шахслар учун очиқ бўлади. Пайчилар пайнинг бугунги нархи билан уни бир пайтлар харид қилган нархни таққослаб, фондда иштирок этишдан ўз фойдаси (ёки зиёни) ҳажмини исталган пайт аниқлаши мумкин.

  5. Инвестицион пай эгаси пай фонди мулкини ташкил қиладиган моддий бойликлар: қимматли қоғозлар, пул маблағлари, кўчмас мулк (ёпиқ фондларда) билвосита эгаси ҳисобланади.

Пай фонди юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли унинг фаолият юритиши учун махсус инфратузилма зарур бўлиб, бу ерда:

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish