1. Бошқарувчи компания (БК) – ПИФни бошқариш структурасида асосий иштирокчи саналади. У ПИФ фаолиятининг қолган барча қатнашчилари билан шартномалар тузади, фонд мулкини бошқаради, инвестицион қарорлар қабул қилади ва инвесторларга маъмурий хизмат кўрсатади. Бошқарувчи компания инвестиция фондларини бошқариш, пай инвестиция фондларини бошқариш, нодавлат пенсия фондларини бошқариш бўйича фаолиятни фақат қимматли қоғозларни ишонч асосида бошқариш фаолияти билан биргаликда олиб бориши мумкин.
Фондни ташкил қиладиган мулк билан битимларни бошқарувчи компания ўз номидан амалга оширади, бунда у ишонч асосида бошқарувчи сифатида ҳаракат қилишини кўрсатади. ПИФ бошқарувчи компанияси пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш қоидаларини бузиш ва қонунчиликнинг бузилиши натижасида уларга зиён етказилган ҳолларда инвестицион пай эгалари олдида етказилган реал зиён миқдорида жавобгар бўлади. ПИФни ташкил қиладиган пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда бошқарувчи компания тўлов учун ўзининг пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бошқарувчи компания ПИФни ташкил қиладиган қимматли қоғозлар билан тасдиқланган барча ҳуқуқларни, жумладан, овоз берувчи қимматли қоғозлар бўйича овоз бериш ҳуқуқини, рискларни чегаралашга қаратилган ҳосилавий қимматли қоғозлар билан битимларни махсус ишонч қоғозисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Инвесторларни бошқарувчи компаниянинг инсофсиз фаолиятидан ҳимоя қилиш учун унинг фаолиятига бир қатор чекловлар қўйилади.
Пай инвестиция фондини ташкил қиладиган мулк бошқарувчи компания томонидан алоҳида балансда ҳисобга олинади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Фондни ишонч асосида бошқариш билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади, фонд портфели таркибига кирадиган қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқларини ҳисобга олиш учун эса – ихтисослашган депозитарийда алоҳида депо ҳисоб рақамлари.
Ихтисослашган депозитарий фонд мулкига нисбатан бошқарувчи компания ҳаракатлари қонунийлиги устидан назорат функцияларини амалга оширган ҳолда фонд мулкни сақлайди ва ҳисобга олади. Шунингдек, ихтисослашган депозитарий фонд активларининг номинал сақловчиси сифатида иштирок этади ва бошқарувчи компаниянинг фонд мулкини тасарруф қилиш бўйича топшириқларини бажаради. Ихтисослашган депозитарий бошқарувчи компанияга акциядорлик инвестиция фондининг активларини ёки пай инвестиция фондини ташкил қиладиган мулкни тасарруф қилишга, шунингдек, бундай топшириқлар қонунчиликка, низомга, инвестиция декларацияси ва ишонч асосида бошқариш қоидаларига зид келган ҳолларда бошқарувчи компаниянинг қимматли қоғозларни бериш бўйича топшириқларини бажаришга розилик бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |