Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги.
Фаннинг ўқитилиш семестри наъмунавий ўқув режадан келиб белгиланади, фаннинг ўзлаштирилиши яхши самара беришини назарда тутган ҳолда, уни I курсларда ўтилиши тавсия қилинади.
Дастурни амалга оширишда ўқув режада режалаштирилган фан блоклари кесимидаги фанлар таркиби қуйидагича:
Умумтаълим фанлари: Иқтисодиёт асослари.
Умумкасбий фанлар: микроиқтисодиёт, маркетинг ва менежмент асослари, пул муомаласи ва кредит.
Фанни услубий жиҳатдан назарий ва амалий машғулотлар узвийлиги тарзида ташкил этилиши, бунда, назарий дарсларга фан дастурининг 30%, амалий дарсларга эса 70% ажратилиши яхши самара беради. Машғулотларнинг ўтилиш кетма-кетлиги фаннинг мавзуий тақсимланишида келтирилган тартибда ўтилиши тавсия қилинади.
2. АСОСИЙ ҚИСМ
1-мавзу. «Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва ўрганиш методлари
Жамият ҳаётида юз берадиган иқтисодий жараёнлар ва иқтисодий ҳодисалар. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш -жамият ҳаётининг асоси эканлиги. Иқтисодий қонунлари ва қонуниятлари. Иқтисодий категориялар. Асосий иқтисодий тушунчалар ва иқтисодий кўрсаткичлар. Иқтисодий ресурслар ва уларнинг самарали фойдаланиш муаммоси. Иқтисодиёт назарияси фанининг методологик асослари. Иқтисодий жараёнларни билишда математик ва график услублардан фойдаланиш. Иқтисодий назария фанининг таркиби. Иқтисодий назария фани ва замонавий, янгича иқтисодий онгни, иқтисодий тафаккурни ривожланиши. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида иқтисодий фанларни ривожланиши. Ўзбекистонни мустақиллигини мустаҳкамлашда иқтисодий фанларнинг роли. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг иқтисодий фанларни ривожланишига қўшган ҳиссаси.
2-мавзу. Бозор тушунчаси, унинг моҳияти ва вазифалари
Бозор тушунчаси. Бозорнинг иқтисодиёт учун аҳамияти. Бевосита ва билвосита бозор алоқалари. Бозорнинг объектлари ва субъектлари. Тартибсиз ва тартибланган бозор белгилари. Тақчил бозор ва тўйинган бозор. Бозор орқали ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг боғланиши, қийматнинг товар шаклидан пул шаклига ўтиши. Ресурсларнинг эркин ҳаракатининг таъминланиши. Иқтисодиётни тартиблаштиришда иштирок этиш. Эркин, монопол рақобатли, олигаполистик ва соф монополия бозорлари. Бозор сегменти ва унинг мезонлари. Бозорни ўз объекти жиҳатидан турланиши: истеъмол товарлари, хизматлар бозори ва унинг иштирокчилари, ишлаб чиқариш ресурслари бозори, кўчмас мулк бозори, биржалар савдоси, чакана савдо ва унинг кўринишлари, иш кучи, молия, интеллектуал товарлар бозори, уларнинг фарқи. Бозор инфратузилмаси. Ўзбекистон миллий бозорини шакллантириш йўллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |