НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Самарқанд боғлари тўғрисидаги маълумотларнинг асосчилари.
2. Самарқанд боғларини номларини айтинг.
3. Чорбоғлар ҳақида изох беринг.
8-МАВЗУ: ЛАНДШАФТ САНЪАТИНИНГ НАЗАРИЯСИ ВА ЛАНДШАФТ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ КОМПОЗИЦИОН АСОСЛАРИ
Режа:
Ландшафт санъатининг назарий асослари.
Ландшафт санъатида лойиҳалашнинг ташкил этиш.
Х алқаро ландшафт архитекторлари федерацияси.
Ландшафт санъатининг назарий асослари. ХИХ аср ўрталари ландшафт санъати ривожланишида кескин бурилиш ясади. Биринчи марта инсонни атроф-муҳит билан муносабатларини тартибга солиш масаласи қўйилган. Ландшафт санъати ривожланишида бурилиш авваломбор Фредерик Олмстед номи билан боғлиқ. Махсус билимга эга бўлмай туриб, у 1858 йили Нью-Йорк Марказий парки конкурс лойиҳасини ютиб чиққан, у ўзини «ландшафт архитектори» деб атади. Марказий парк лойиҳаси урбанизациялашган туман марказида тегилмаган табиат бўлагини сақлаб қолиш ғоясини амалга оширган. Унинг пейзаж шаклидги «инглиз» боғидан принципал фарқ қиладиган характерда эди.
Ландшафт санъатида лойиҳалашнинг ташкил этиш. Инглиз боғининг тамойили романтик пейзажни сунъий шакллантириш бўлса, Олмстед ғояси табиий пейзажни сақлаб қолиш ва уни энг қулай кўриниш нуқталаридан томоша қилишни ташкил этишдан иборат бўлган.
Бу ғоя АҚШ нинг Калифорния штатидаги Йосемит водийсида биринчи табиий кўрикхона ташкил этишга асос бўлган. Унинг ҳудудида энг жозибали, қулай кўриниш нуқталарини кўрсатишни таъминлаш ва келувчиларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилган. Ғоя 1864 йилда пайдо бўлган, аммо орадан 50 йил ўтиб, 1916 йилда АҚШ миллий парклар хизмати тузилмагунча уларни лойиҳалаш ландшафт архитекторлари фаолиятининг янги соҳасига айлантирди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми нафақат табиий ландшафтлар қийматини тушуниш билан, балки шаҳарларда боғ ва парклар санъатининг анчагина кенгайганлиги билан ҳарактерланади. Янги парклар ўзининг кўриниши, стилистикаси, вазифаси бўйича ҳар хил бўлган.
Боғларни «француз», «инглиз», «итальян» боғларига бўлиш йўқолди. Геометрик шакил ва тўғри чизиқлар сув хавзалари ва йўлкалар эркин чизиқлари билан уйғунлашган режалар санъатида етакчига айланди. Асримизнинг бошларида мутахассисларни мақсадга мувофиқ тайёрлаш эҳтиёжи туғилган ва 1901 йили АҚШ Харвард университетида ландшафт архитекторларининг биринчи мактаби очилган. Шу аснода АҚШ янги касбни ўзлаштиришда етакчи ўринга чиқди. Ландшафт санъати ўз фаолияти доирасини кенгайтира бориб, янада кенгроқ маконларни ўзлаштира борди, уларнинг муҳитини ташкил этишнинг турли вазифаларини ечиш билан шуғулланди.
1898 йилдаёқ Э.Ховард ўзининг машҳур «Келажак боғ шаҳри» китобини нашр эттирган, унда у табиатни шаҳар муҳитига кенг доирада кириб бориши ғоясини илгари сурган эди. Ховард назарияси бўйича йирик шаҳарлар қишлоқ хўжаликлари ерлари яшил белбоғи билан ўралган бўлиши лозим. Ундан кейин яшил белбоққа боғ шаҳарлар ҳалқаси туташиши керак, улар ўзаро ва марказ шаҳар билан темир йўл тизими орқали боғланади.
Ховард назарияси кўп тарафдорларга эга бўлган ва 1903 йилда Англияда «Биринчи шаҳар-боғлар компания» си пайдо бўлди. У Лондон атрофида, Лечворт шаҳрини қуришни бошлади. Шаҳар - боғ ғояси австралиянинг пойтахти Канберра шаҳри режасида ўзининг тўла ифодасини топди. (1921 й. архит-р. Гриффин). Иккинчи жаҳон уруши охиригача ландшафт санъати асосан анъанавий боғ-парк санъати доирасида амал қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |