Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти



Download 14,55 Mb.
bet41/52
Sana27.06.2022
Hajmi14,55 Mb.
#710060
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52
Bog'liq
LANSHAF SANATI MARUZA КИРИЛ Автосохраненный

Назорат учун саволлар



  • Россияда ландшафт санъати асосчиларини айтинг.

  • 2. Москвада қандай боғ- парклари бор.

  • 3. Санкт-Петербургда қандай боғ-парклари бор.

6-МАВЗУ: ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРДА ЛАНДШАФТ САНЪАТИ
Режа

  1. Шарқ ландшафт санъатининг ўзига хослиги.

2. Хитойда Ландшафт санъатининг ўзига хослиги
3. Японияда Ландшафт санъатининг ўзига хослиги.


Хитой боғ-парк санъати. Узоқ Шарқда «Буюк девор» ортида Европаликлар учун сирли бўлган мамлакат – Хитой жойлашган эди. Узоқ вақт бу мамлакат ҳақида ҳеч ким ҳеч нима билмаган. Биринчи марта ХИИИ асрда Хитойга Венециялик Марко Поло бориб келди ва у тўғрисида шундай нарсалар айтиб бердики, унга камдан-кам одам ишонарди.
Хитой халқи қадимдан табиатни севган, унинг гўзаллигини тушунган. Хитой боғ-парк санъати илдизлари эр.ав. ХИИ асрга яъни Ассурия шаҳарлари гуллаб-яшнаган даврга бориб тақалади. Хитой боғ-парк санъати учун диний оқимлар инъикоси бўлган чуқур символизм характерли бўлган. Масалан, боғларга келувчиларга турли кайфият беришга ҳаракат қилганлар: хурсандчилик, қўрқув, хотиржамлик ва бошқа кайфиятлар.



Хитой услубидаги боғлар
Анъанавий Хитой боғида авваламбор рангли тошлардан терилган расмли йўлаклар кўзга ташланади. Авваламбор нақшлар, гуллар, балиқлар, товуслар, мингоёқлар, аждарлар тасвири билан алмашинади.
Йўлкалар юқорига кўтарилувчи ва аста-секин кўринмай кетадиган эгри-бугри аллеяларга уланиб кетади. Атрофида антиқа шакллардаги, турли хил рангдаги тошлар сочилиб ётади. Қоялар тепада осилиб турибди. Улар мох ва лишайниклар билан қопланган. Ер ости дарёсининг шовқини эшитилиб турибди. Бир томондан хунук қарағай эгилиб турибди, бошқа томондан чақмоқ куйдирган ва бўлакларга бўлинган дарахтлар таналари. Тезкор ва шарқираган шаршара йўлни тўсади, ҳамда илдизи билан суғуриб олинган дарахт жўшқин оқимга кўндаланг ётибди.

  • Ингичка эгри ирмоқлар маюс қоятош ёриқларидан оқиб ётибди. Қора арча ва бошқа дарахтлар қуёшни тўсиб осмонга интилмоқда. Қорамтир сувда бойқуш ва кўршапалакларнинг акси кўриниб турибди. Қичқириқлар ва шитирлашлар баланд акс-садоси эшитилмоқда. Қоялар орасидан хуштакли инграган, хохолаган товушлар келмоқда.

  • Ўйловчини қўрқинч қоплайди, бежиз хитой боғбонлари уни сахна ёки қўрқинч пейзажи деб атамайдилар. Аммо, мана бурилиш, кутилмаган ғамгин ғорга кириш ва …сиз куляпсиз. Тошдаги тешик ёки ғордан қарама-қарши чиқиш шундай жозибали кўринишни очадики, сизни севинч қамрайди. Дарахтларнинг қуёш билан ёритилган қувноқ ёрқин яшил баргларива шундай узоқлик - томошабин олдида хурсандчилик пейзажи. Қўрқинчли ва қулувчи пейзажлардан ташқари яна мафтункор пейзаж, ёки романтик пейзаж – узоқ қояда романтик табиат, йўлбарс орқаси каби эгилган кўприк ва сувга эгилиб турган мажнунтол шохлари енгил маюслик соладилар. Хитой боғ ва паркларида иссиқ иқлимда фақат гўзаллик эмас, балки салқинлик берадиган сувга катта ўрин ажратадилар. Пекин яқинида 330 га ҳудудга ёйилган дунёнинг машҳур паркларидан бири Ихеюань (Ёзги сарой) мана шундай.

  • Паркнинг фақат бешдан бир қисми тоққа, узун ерга ва оролларга тўғри келади ва бешдан тўрт қисмини сув ҳавзалари эгаллайди. Ихеюань паркининг мураккаб тарихи ўзида Хитойнинг барча ландшафтлари типик хусусиятларини мужассамлаштирган. Бу ерда Хитойнинг диққатга сазавор жойлари ва энг чиройли ерларининг нусхалари келтирилган.

  • Бейхай парки Пекиннинг марказида жойлашган бўлиб унинг (расм). майдонининг 104 га тенг. Унинг 54 гектарини кўллар ишғол этган. Бу парк Хитой боғ қурилишининг қадимги анъаналарида яратилган. Унда марказий ўринни орол кўринишидаги, бир томондан оқ тошли перилали галереялар билан ўралган тоғ эгаллайди.

  • Бошқа томондан сув устида «Беш аждар» павильони осилиб тушган. Тоғнинг ўрта қисмида гротлар ўрнатилган, энг юқорисида эски террасалар, ибодатхоналар, павильонлар жойлашган. Паркда овал «шивирлаш девори» бор у ерда ажойиб акустика (акс садо), яъни у ерда деворга яқин туриб секин-аста шивирланса, бошқа томондан секин акс садоси эшитилади.
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish