В асрда Европада боғ-парк санъати ривожланишига тўсқинликнинг сабаблари?
Англияда ландшафт санъатининг интенсив равишда ривожлаиши ҳақида изох беринг?
Германия пейзаж паркларининг ривожланиш даври ҳақида изох беринг?
Европанинг шаҳар майдонларидаги ландшафт санъати ҳақида изох беринг?
4-МАВЗУ: УЙҒОНИШ ДАВРИДА ЕВРОПАДА ЛАНДШАФТ САНЪАТИ ВА БОҒ ПАРК ҚУРИЛИШИ
РЕЖА
Европада жумладан Италия давлатида ландшафт санъатининг ривожланиши
Италиянинг «Боболи» вилласининг боғлари.
Б арокко боғининг композицион тамойиллар
Европада ўрта асрлар ўрнига уйғониш даври келди. Жумладан Италияда буржуазиянинг тез ўсиши ХИВ аср бошларида унинг Тосканиянинг йирик шаҳарларида кўпчиликни ташкил этишига олиб келди. Айниқса Флоренцияда Италиянинг йирик саноат марказида буржуазиянинг ўрни кучли эди. Бир вақтда санъатнинг барча турлари, шу билан бирга ландшафт санъати ва қурилиши ҳам ривожланди. Флоренция виллалари боғлари Италия боғ-парк санъати ривожланишида муҳим роль ўйнади.
Ўрта асрларда ёпиқ ва схематик ҳовли композицияси ўрнига ҳаётсевар, табиат билан боғланган боғ-парк шакли юзага келди. Шаҳар ташқарисидаги виллалар Флоренция бадиий санъат анъаналарини давом эттирган, Римни ушбу ҳолат янада ривожланишига сабаб бўлди.
Вилланинг хўжалик аҳамияти иккинчи даражага кўчди ёки умуман йўқолди. Яҳлитлик тўғрисида таасурот туғдирувчи янги услублар пайдо бўлди. Иморат ландшафт билан аниқ бир композицион боғлиқликда қўйилиб, архитектура боғлари янада кенг тарқалди. Энди боғ макони алоҳида ажралган бўлакларга, худди Боболи вилласининг боғига ўхшаб бўлинмайди. Рим боғларида бўлинган қисмларнинг композицион боғлиқлиги сезилади, улар ягона ўққа бирлашади ва бўйсунади.
Италия боғ ва парклари қурилишининг ривожланишига архитектор ва рассомлар Браманте, Рафаель, Палладиоларнинг ижоди катта таъсир кўрсатди. Бундай вилла боғига Тиволидаги Д Эсте вилла боғининг композицияси мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Боғ муаллифи Пирро Лигорио Адрианнинг машҳур вилласи ўрнида ҳашамат ва тантанаворликни (Қадимги Рим иншоотларига хос бўлган ҳолатда) тиклашга уриниб кўрган.
1530 йилдан бошлаб ландшафт санъати ва қурилишида ҳудди архитектурадагидек Барокко стили туғилди. Италиядаги барокконинг энг таниқли виллаларидан Боргезе ва Альдобарандини (1598-1603 йиллар) виллаларини кўрсатиш мумкин. Альдобаранди вилласининг архитектори Джакомо Делла Порта, боғ муаллифи Джовани Фонтана эдилар.