Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - магистларни педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат амалиёти бўйича билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлашдир. Чунки, ҳозирги замон ўқитувчиси ҳаётимизда юз бераётган туб ўзгаришларнинг асосий иштирокчиларидан бири бўлиб, у ҳар томонлама етук, чуқур билимга эга бўлган мутахассис, Ватани ва халқига содиқ, педагогик маҳорат ва лаёқатга эга бўлган, жамиятдаги ҳамда касб вазифаларини яхши билган шахс бўлиши зарур.
Фаннинг вазифалари: тарбиянинг моҳиятини ва шахсни ҳар томонлама тараққий эттиришда тарбиянинг ролини очиб беради, тарбиянинг мақсади, мазмуни, усуллари, уни ташкил этишдаги шакллари ўртасидаги боғланишларни кўрсатади: шунингдек педагогик маҳорат фани ўз тараққиёти давомида таълим-тарбия соҳасидаги тажрибаларни умумлаштиради, тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари йўлларини ёритиб беради, тарбиявий ишларнинг шаклларини кўрсатиб беради. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат шундай бир малакалар йиғиндисидирки, у педагогка тарбияланувчилари кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали ўз фикрларини етказиш имконини беради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
“Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” ўқув фанини ўрганиш жараёнида бакалавр қуйидаги тушунчалар, педагогик вазият, педагогик вазифа, ўқитувчи ва магистр ўртасидаги мулоқот, мулоқот услуби, педагогик маданият, дастурлаштирилган таълим технологиялари, ахборот таълим технологиялари, педагогик технологияларнинг илмий асослари, таълим жараёнида мувофавққиятла вазиятларни яратиш усуллари кабиларни пухта ўзлаштира олишлари зарур,
шунингдек, талабалар
педагог касбнинг ўзига хос хусусиятлари;
педагог шахси, унинг жамиятда тутган ўрни;
педагог фаолиятининг асосий йўналишлари;
касбий маҳорат тушунчаси;
педагог ва таълим соҳасидаги ахборот технологиялар;
XXI аср педагогига қўйиладиган асосий талаблар тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
дастурлаштирилган таълим технологиялари,
педагогик фикр тарихида маҳорат масалалари;
- ахборот таълим технологиялари;
педагогнинг коммуникатив қобилияти, унинг воситалари;
педагогнинг мулоқот маданияти ва психологияси;
педагогик технологиялар
педагог ва таълим олувчи ўртасидаги мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари;
педагогик назокат ва одоб-аҳлоқ меъёрлари;
педагогик техника ва уни шакллантириш усуллари;
таълим жараёнидаги педагогнинг маҳорати;
педагог маҳоратини такомиллаштириш шарт-шароитларини билиши, малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши;
танланган метод ва технологияларни жорий қилишда муҳитни, вазиятни баҳолай олиш;
таълим ва тарбия жараёнида талаб қилинган иродани намойиш қилиш, сабр-тоқат, қатъият, кайфиятни ўзгартира олиш, жавобгарликни ҳис қилиш;
юз берган нохуш вазиятдан чиқиб кета олиш;
педагогик жараёнда ҳар қандай низоларнинг олдини олиш;
ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олиш ва бунда рационалликка эришиш;
ўз меҳнатини расмий ва ижодий ташкил эта олиш: вақтдан унумли фойдаланиш;
ўз маҳоратини тинмай ошириб бориш;
илғор тажрибаларни ўз фаолияти ижодий қўллаш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |