Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet35/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Мавзу: ЖАҲОН АДАБИЁТИ ВА НАВОИЙ.
Адабиётда даҳо ва унинг таъсир кўлами. Навоийнинг Шарқ адабиётидан таъсирланиши ва ўзидан кейинги туркий адабиётга таъсири. Навоийнинг жаҳон миқёсида ўрганилиши. Данте ва Навоийда адабий тил муаммоси.
Дунёда ижодкорлар кўп, лекин ҳаммасининг ўз ўрни ва даражаси бор. Шу маънода Навоий жаҳон миқёсида даҳо ижодкор ҳисобланади. Бу алоҳида даража ҳисобланади. Даҳо ва истеъдод ҳам бир биридан фарқ қилади. Хўш, бу нима маънони билдиради? Маълумки, жаҳондаги кўпгина халқларнинг ўз навоийси, шекспири ва пушкини бор. Лекин ҳамма халқнинг ҳам навоийси, шекспири ва пушкини ўзбекнинг Навоийси, инглизнинг Шекспири ва руснинг Пушкинидек эмас. Чунки бу улуғ зотлар ўз зиммаларига тарих юклаган бағоят оғир ва шарафли вазифани жуда баланд даражада адо этганлар. Одатда, даҳо санъаткорлар ўзлари билан бирга янги даврни бошлаб берадилар. Бу давр эса секин-аста бутун бошли миллат тақдирида акс этади. Савол туғилади: даҳо ким ўзи? У қандай қилиб бутун бошли миллатга тегишли сифатларнинг асосини ўзига сингириб-юқтириб олади-да буларнинг барини маънавий меросига жойлаб кетади? Даҳо санъаткорларнинг бадиий меросию тафаккур кенглигини баҳолайдиган мезонлар бисёр, албатта. Шулардан бири - улар ишлатган сўзларнинг саноғу салмоғи билан ҳам белгиланса, ажаб эмас. Айрим олимлар Пушкин ўз асарларида 21000, Шекспир 23000, Навоий 26000 дан зиёд сўздан истифода этган дейишади. Бошқаларида рақамлар сал ўзгаради. Шубҳа йўқки, яқин келажакда бу соҳада аниқ натижаларга келинади. Лекин аниқликлар натижасида даҳолар қўллаган сўзлар сони 1000, 2000 ва ҳатто 3-4 минг тага ўзгарган тақдирда ҳам рақамларнинг салмоғи нақадар залворли эканлигини қабул қилмоқ керак. Чунончи, бугун элимиз орасида маълуму машҳур шоирларимизнинг лексик бойлиги тахминан 3000 тани ташкил этар экан. Шуни 8 га кўпайтирсангиз, Навоий, Шекспир ва Пушкиннинг асарларида ишлатилган сўз бойлиги келиб чиқади. Албатта, гап луғат бойлигида эмас. Гап мана шу сўз бойлиги воситасида ўз даврининг, шу давр инсонларининг бадиий қиёфаларини акс эттиришда, оламга мувозий равишда яна бир оламни, бадиий оламни яратишдадир! Ҳақиқий шоир, ёзувчи, драматург ва режиссёр ўзи мансуб даврнинг бош томирига ташҳис бармоғини қўйиб, унинг ҳолини аниқлаб бергувчи табибдир. Навоий, Шекспир, Пушкинлар ана шундай улуғ юмушни муваффақият билан бажарган даҳолар сирасига киради. Бундай даҳоларнинг пайдо бўлишига хос бир нозик жиҳат шуки, улуғ зотларнинг интилишлари билан улар туғилиб, шаклланган давр талаблари, эҳтиёжлари бир-бирига уйғун тушиб қолади. Данте, Навоий, Пушкинларни ўзи мансуб миллат адабий тилининг асосчиси, деб аташлари ҳам шу билан белгиланади. Яъни тарихий зарурат, эҳтиёж бор эдики, Данте, Навоий, Пушкинлар пайдо бўлди. Лекин бу “керакли жойда, керакли вақтда керакли одам бўлиб пайдо бўлиш” деган тушунча билан айнан бир нарса эмас. Чунки Навоий ва Пушкин бажарган ишни ўнта истеъдод жам бўлиб ҳам бажара олмас эди. Бунинг учун керакли ўринда, керакли вақтда даҳолик сифатлари билан туғилиш лозим эди. Пушкин ана шундай инсон бўлиб дунёга келди. Қизиқ, даҳо ва истеъдоднинг фарқи нимада? Бу саволга жавоб бериш учун, аввало, истеъдодлини истеъдодсиздан ажратиб олиш керакдир, эҳтимол. Битта истеъдодли киши 10 та истеъдодсиз одам бажара олмайдиган ишни уҳдасидан чиқади. Энди битта даҳо ўнлаб ва ҳатто юзлаб истеъдодлилар бирлашиб ҳам адо этолмайдиган оғир муаммони ҳал қилишини ҳазм қилиб кўрайлик. Данте, Навоий, Шекспир ва Пушкинлар мана шу вазифани уддалашган эди. Буни уларнинг ўзлари ҳам теран англашган, асарларида очиқчасига эътироф этишган. Хусусан, Пушкин ҳақли равишда “Қўл билан тиклаб бўлмас Ҳайкал қўйдим ўзимга” деб фахр туяди бир шеърида. “Черик чекмай олдим Хитодин то Хуросон”, “Бу назмда чу чеким алам, Айладим ул мамлакатни якқалам” дейди. Бундай фахр туйғуси даҳоларга хосдир. Вергилий, ундан олдин Қадим Миср адабиётида ҳам мана шундай ўз ишидан ҳақли равишда фахрланиш бор. Чунончи, м.а. 2 минг йилликнинг охирларига тегишли “Котибларни мадҳ қилиш” асари Горацийнинг “Exegi monumentum” ва А.С. Пушкиннинг “Ҳайкал” шеърларига хамиртуриш бўлган.
Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди. Мероси. Аҳамияти. Форсигўй шоирлардан таъсирланиш (Аттор, Румий, Жомий, Низомий...). Туркийдаги “Хамса”. Навоийнинг туркий шоирларга таъсири. Фузулий. Бобур.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish