Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КИТОБ ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШ ОРҚАЛИ НУТҚ РАВОНЛИГИНИ ЎСТИРИШДА ОТА-ОНАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИ ОШИРИШ



Download 27,87 Mb.
bet192/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КИТОБ ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШ ОРҚАЛИ НУТҚ РАВОНЛИГИНИ ЎСТИРИШДА
ОТА-ОНАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Азаматова Башорат Тўлагановна
Зангиота тумани 42-мактаб ўқитувчиси

Муродова Феруза Қаҳҳоровна
Зангиота тумани 42- мактаб ўқитувчиси

Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” қарори ишлаб чиқилиши ҳам ўқувчи ёшларимизнинг китобга меҳр қўйиши, теран фикрлаши, ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашлари ва келажакда баркамол авлод бўлиб камол топишида хизмат қилади, яъни илк бор мактаб қучоғига отланаётган боланинг янги муҳитга мослашиши кўп омилларга боғлиқ. Бунда ота-­онанинг ҳам ўзига яраша бурчи ва масъулияти бор, албатта. Оилада фарзанднинг эрталаб ўз вақтида туриши, нонушта қилиши, мактабга бориши учун шароит бўлиши керак. Қолаверса, уйдагилари унинг фанларни қанчалик ўзлаштираётгани, тарбияси ва хулқ-атвори хусусида муаллимдан доимо сўраб-суриштириши ҳам жуда муҳим. Уйда она қайсидир маънода ўқитувчига айланиши лозим. Боланинг дарс тайёрлаши, ўз вақтида дам олиши, ўйнашини назорат қилиш, керак пайтда кўмак кўрсатиш талаб қилинади. Бундай эътиборни фақат 1-синфда эмас, балки бола 4-синфни тугатгунига қадар ва ҳатто ундан кейин ҳам сусайтирмаслик мақсадга мувофиқ.
Қўлига бирор марта китоб олмаган одамнинг болага: “китоб ўқи”, деб маслаҳат ёки буйруқ беришга ҳеч қандай ҳаққи ҳам, асоси ҳам йўқ! “Болаларни бизнинг гап-сўзларимиз эмас, балки хатти-ҳаракатларимиз тарбиялайди”, деган Макаренко айни ҳақиқатни сўзлаган эди. Китоб ўқиладиган хонадонларда мутолаага меҳр қўйган болалар камолга етади. Албатта, бу мутлақ ҳақиқат эмас. Китоби йўқ уйларда ҳам китобхонлар бор. Аммо ҳамма жойда, ҳар доим ҳам эмас. Аксарият оилаларда вазият тахминан қуйидагича: она куни бўйича уй-рўзғор ишлари билан банд, озгина бўш вақт топди дегунча қўшни аёллар билан ҳасратлашишга ошиқади. Телевизор, сериал кўриш, тўй-маъракаларда қатнашиш ва бошқаларга ажратилган вақт китоб ўқишга етмайди. Ота эса куни бўйи ишда бўлиб, кечқурун келиб овқатланадию, бир оз телевизор кўргандек бўлиб, сўнгра ухлашга кириб кетади. Ўқилган китобларни муҳокама қилиш, қандай китобларни ўқиш бўйича маслаҳатлар бериш, афсуски, оилаларда жуда кам учрайдиган ҳолат. Оммавий равишда: хиёбонларда, транспорт воситалари, кутиш заллари, бекатлар, шифохоналарда китоб ўқилиши ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Қанийди бундай жойларда шундоққина қўл узатсанг етадиган ерда китоблар турсаю, бўш вақтингда мутолаага берилсанг. Бу сўзлар асло шахсий тасаввурим маҳсули эмас. Кўплаб мамлакатларда шу каби ижтимоий лойиҳалар йўлга қўйилганки, одамлар ўқиб бўлган китобларини ҳамма учун очиқ ва бепул бўлган махсус жавонларга келтириб қўяди. У ердаги истаган асарини олиб кетиши мумкин.
Марҳум адибимиз Асқад Мухтор айтганидек, китоб – бойлик, сотиб олингани эмас, балки ўқилгани. Масалага мана шу нуқтадан қарасак, бу бебаҳо бойликни ҳамма билан бўлишиш мумкин. Болаларни китобга қизиқтиришда катталарнинг хабардорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда юқорида кутубхоначилар мисолида мушоҳада юритгандек бўлдик. Бироқ педагоглардан ташқари ота-оналар ҳам болага қандай китоб олиб беришни билиши керак. Бундан бир неча йиллар аввал тоғам фарзандларига қанча китоб олиб берса ҳам ўқишга қизиқмаслигидан нолиган эди. Ундан ўзи қандай китоблар олиб бердингиз, деб сўрадим. Бир неча китоб номларини эшитиб, тоғамга бу китоблар болаларининг ёшига мос эмаслигини айтиб, ундан кўра “Сариқ девни миниб”, “Ширин қовунлар мамлакати” кабиларни сотиб олишни маслаҳат бердим. Кейинчалик тоғам айтганларимни қилиб, болалари китобларни севиб ўқиганини сўзлаб берди. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ота-оналар мажлисларида фақат молиявий масалалар эмас, китобхонликни тарғиб қилиш, синфлар кесимида болалар ёшига мос асарлар рўйхати тузилиб, ота-оналарга тарқатилса бўлади. Шу билан бирга, болаларни китоб ўқишга қизиқтириш ва бу қизиқишларни тўғри ва самарали қондириш бўйича ҳам маслаҳат, тавсиялар берилиши мақсадга мувофиқ. [1]
Ўқувчиларнинг ўзи ўқиган китобларнинг синфдошлари олдида баланд овозда сўзлаб беришга қизиқтириш ва китобдан олган таассуротлари билан ўртоқлашиш, асар қаҳрамонларининг ижобий ва салбий ҳислатга эга эканлигини ажратиш, асар қаҳрамонларининг кейинги ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли саваоллар ёки асарнинг давоми яна қандай давом этиши мумкинлиги билан уларни қизиқтириб асар ичига кириб бориши ва фикрлаш қобилиятларини шаклланишига ҳисса қўшиб борилиши инобатга олинади.
Бошланғич синфларда ўқувчиларнинғ оғзаки нутқини ўстириши режали ташкил этилса, бу соҳадаги тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб борилсагина у ўқувчининг бутун вужудига, унинг ҳиссиётига, тасаввурига, ирода ва характерига, ниҳоят фикрлаш фаолияти ва қобилиятига таъсир этиб нутқнинг равон ифодали бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Шу йўл билан нутқ малакаларини ривожлантириш орқали, уларда тўғри сўзлаш ва аниқ, мантиқий фикр ифодалаш салоҳияти шаклланиб боради. Уларнинг ижодий фаолияти ва истеъдодларини ривожлантириб рўёбга чиқаради. [2]
Ўқитувчи ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун барча машғулотларда уларнинг луғат бойликларини аниқ мақсадга йўналтирилган режа асосида сўзларни нутқда фаол қўллашга ўргатиш орқали мустаҳкамлаб бориш керак. Ўқувчилар етарли сўз бойлигига эга бўлмасдан туриб аниқ ва равон фикр юрита олмайдилар. Ўргатилган ҳар бир янги сўз ўқувчиларнинг сўз захирасини оширади, фикр ифодалаш имкониятларини кенгайтиради. Шунинг учун хам ўқувчилар билан сўз ва унинг маъноларини эгаллаш устида узлуксиз иш олиб бориш лозим. Бунда синоним сўзларни доимий равишда тадрижий тарзда ўқувчининг нутқига сингдириш алоҳида аҳамиятга эга, яъни:

Юз

яшил

ихчам

думалоқ

Афт

зангори

кичкина

айлана

Башара

кўк

жажжи

лўнда

Ўқитувчи сўзлар матннинг зарурий элементлари эканлигини ўқувчиларга сингдириб боришни унутмаслиги керак. Ўқувчиларни оғзаки баёнга тайёрлаш юзасидан умумий нутққа хос бир қатор махсус ишлар олиб борилгандан ўнг уюштирилган амалий машғулотлар ўқувчи оғзаки нутқининг алохида такомиллашишига ёрдам бериш керак. Бунда айниқса ўқувчилар ўзлаштириши лозим. Сўзларнинг маъносини тушунишлари қийин бўлса, синонимлардан фойдаланиш жуда муҳимдир. Ўқитувчиларнинг вазифаси нутқ ўстиришишларини ўқув чоракларига режалаштиришда баён ва иншо сонини аниқлаб олиш билан бирга, оғзаки ва ёзма ишларнинг характерини хамда тўгри ёзув машғулотлари тизимидаги ўрнини хам белгилаб олиш ҳисобланади. Бунда ёзма нутқ соҳасидаги кўникмаларни оғзаки нутқни ўстириш асосида хосил қилиш кўзда тутилади. Болалар оғзаки машқларни бажараётганида ўқитувчи баён(иншо)нинг мазмуни, кўриниши юзасидан кўрсатмалар беради, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради Замонавий мактабда ўқитувчининг жонли нутқига техник воситалар ёрдамга келади. Улар нутқ ифодалилигини оширади, ҳиссий таъсирини кучайтиради. Ўқитувчи нутқи бу ҳолда гўё бирлаштирувчи бўлиб қолади: у кино, мусиқа, фото ишланма билан бирга идрок этилади. Ўқитувчи сўзи алоҳида тасвирий-ифодавий сифатларни ҳам акс эттиради. Токи оғзаки нутқ уни идрок этиш жараёнида зудлик билан тушунишни талаб қилар экан, ўзига хос лексик-грамматик хусусият ҳам касб этади. Оғзаки нутқ-ёрқин,шаклан образли, ички эмоционал нутқ. Шу боис у тил воситалари ва услубий хусусиятлар хилма-хиллиги билан фарқ қилади. Оғзаки нутқнинг тўлқинланганлиги,эмоционаллигининг юқорилиги экспрессив (ҳиссий бўёқдор) лексикани саралаш заруратини кучайтиради. [3]


Инсон онгида шаклланиб улгурган тафаккурни, тарбия тартибларини ўзгартиришдан кўра, келажак авлоднинг, эртамиз эгаларининг маънавий тафаккурини шакллантириш ва босқичма-босқич тарбиялаб бориш юқори натижалар кафолатидир. Мазкур жиҳатларни эътиборга олсак, бугун жамиятда инсон шахсини шакллантирадиган, камолотини таъминлайдиган яхлит маънавий тарбия методикасини яратиш ва унда оилани энг муҳим ва бирламчи асос сифатида белгилаш мақсадга мувофиқ. Инсон дунѐга келганидан то умри поёнигача маънавий тарбияга мойил бўлиши, руҳий камолотга интилиб яшаши лозимлиги боис маънавий тарбия методикасида оилавий муҳитда олинадиган тарбия мезонлари аниқ ва қатъий белгиланиши, самарадор усуллар тавсия қилиниши кўзланган натижаларга тез ва осон эришиш кафолатидир. Зотан, баркамол шахс тарбиясида, жамият равнақида оила аталмиш кичик бир қўрғон ниҳоятда залворли қудратга, таъсирчан кучга эга.
Оиланинг маънавий дунёсини такомиллаштириш учун зарур руҳий хотиржамлик, ибратли руҳий муносабат, ўзаро тотувлик яратилган бўлиши зарур. Шу баробаринда ўқитувчи ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, ширинсуханлик, бир-бирига ғамхўрликнинг мавжуд бўлиши боланинг маънавий дунѐсига ижобий шаклланишига таъсир қилади. Оилада болани илк ёшиданоқ китоб билан ошно қилиш, халқ оғзаки дурдоналаридан баҳраманд этиш, муомала ва меҳнатсеварликда шахсий намуна-ибрат кўрсатиш орқали маънавий комилликка эришишга ёрдам бериш лозим. Шунингдек, оилада бўш вақтни тўғри ва самарали режалаштириш, оила-аъзоларининг барчаси учун фойдали бўлган юмуш китоб мутолаа қилиш ва ёд олингна шеърларни оила даврасида қизиқиш билан ифодали айтиши аби машғулотлар билан шуғулланиш ҳам кўзланган натижаларша эришилишига ҳисса қўшади.
Хулоса қилиб айтганда, ота-оналарнинг мактаб билан ҳамкорлиги, ўқитувчи билан мунтазам ҳамфикр бўлиши ҳар доим ижобий натижаларни келтириб чиқаради. Ёш авлодни китоб ўқишга меҳр ўйғотиб бориши орқали келажакка теран фикр билан қараши, оқни қорадан қорани оқдан ажрата олиши, ёт ғояларга қарши ўзида иммунитетни шаклланишига эришиш ҳар биримизни олдимизга қўйган мақсадларимиздан биридир. Буни кеч англасак, ўзимизга ҳам, болага ҳам жабр қилган бўламиз. Навниҳолларимиз парваришига ҳозирдан киришайлик. Токи, келгусида меҳнатимизнинг тотли меваларидан роҳатланиш ҳар биримизга насиб этсин.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish