Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 27,87 Mb.
bet190/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь, №19 (7521)

      1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори

      2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 2019 йил 9 август, 654-сонли қарори


РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРНИНГ ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ


Адилова Маъмурахон Сотволдиевна- Андижон вилояти Избоскан тумани 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Мамажоновна Наргиза Ариповна - Андижон вилояти Избоскан тумани 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Инновацион технологиялар - педагогик жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиши бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади. Фаол ўқитиш методлари, илғор педагогик технологиялар инновацион ғояларнинг маҳсулидир. Мактабларнинг тажрибаси дарснинг маълум тизимини яратдики, кўпчилик ўқитувчилар бу тизимга риоя қилиб, маълум яхши натижаларга эришмоқда. Одатда дарснинг бошида уй вазифаси текширилади ёки ўтган мавзу такрорланади, сўнгра ўтган мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилади. Шундан кейин янги материал баён этилади ва уни мустаҳкамлаш учун ўқувчиларга мисол ва масалалар ечдирилади ёки назорат саволлари берилади. Дарс охирида уйга вазифа ва унга кўргазмалар берилади. Баъзан, бу мақсадлардан биттасига бағишланиши мумкин. Ана шу битта мақсадни дарснинг асосий дидактик мақсади дейилади ва бошқалар унга амал қилади.Энди хорижий таълимга эътибор қаратсак, хорижий таълимда сўнгги йилларда бир қатор атамалар кенг ишлатилмоқда. Буларга тьютор, эдвайзер, фасилитатор ва модератор тушунчалари киради.
ТЬЮТОР - ( Tutorem-лотинча) устоз, мураббий вазифасини бажаради. Баъзи ҳолларда маъруза ўқитувчиси билан талаба орасидаги боғловчи ролини ҳам бажаради. Бунда маъруачи томонидан берилган билимларни кенг эгаллашда маслаҳатчи ва устоз ролини бажаради.
ЭДВАЙЗЕР (advisor)-французча “avisen”“ўйламоқ”) талабаларнинг индивидуал ҳолда битирув малакавий иши, курс лойихаларини бажаришда маслаҳатчи ролини бажаради.
ФАСИЛИТАТОР - (инглиз тилида .facilitator, латинча facilis–енгил, қулай)- гуруҳлардаги фаолият натижасини самарали баҳолаш, муаммонинг илмий ечимини топишга йўналтириш, гуруҳдаги комуникацияни ривожлантириш каби вазифаларни бажаради.
МОДЕРАТОР - Қабул қилинган қоидаларга амал қилиш текширади, талабаларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятларни ривожлантириш, билиш фаолятини фаоллаштиришга ёрдам беради. Маълумотни, семинарни, тренинглар ва давра суҳбатларини бошқаради, фикрларни умумлаштиради.
Бизнинг таълимда ушбу фаолиятларнинг ҳаммасини ўқитувчи бажаради ва педагог ёки ўқитувчи деб юритилади.
Бугунги кунда таълим жараёнида қўллаб кўрилиб яхши самара бераётган илғор таълим тажрибаларига ривожланган давлатларнинг илғор педагогик технологияларини Мисол тариқасида олишимиз мумкин. Япония давлатини олишимиз мумкин. Япония таълимининг шаклланиши 1867-1868 йилларда бошланган. Япония ўз олдига икки вазифани: биринчи — бойиш, иккинчи - Ғарб технологиясини Япония ишлаб чиқаришига киритиш масаласиин қўяди ва бу ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизимини тубдан ўзгартириш кераклиги айтилди. 1872 йили «Таълим ҳақидаги қонун» қабул қилинди. Японияда бошланғич таълим мажбурий 6 йилликка айлантирилди. 1893 йили касб йўналишидаги дастлабки коллеж пайдо бўлди. 1946 йили қабул қилинган Конституция фуқароларнинг таълим соҳасидаги хуқуқ ва бурчларини белгилаб берди. Унда барча болалар бепул умумий таълим олишлари белгилаб қўйилган. Японияда ҳозирги замон таълим тизимларини таркиби қуйидагича: болалар боғчалари, бошланғич мактаб, кичик ўрта мактаб, юқори ўрта мактаб, олий таълим тизимларига кирувчи ўқув юртларидан иборат. Мажбурий таълим. Таълимнинг бу поғонасига 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар жалб қилиниб улар шу муддат ичида 6 йиллик бошланғич мактаб ва 3 йиллик кичик ўрта мактаб курсини ўтайдилар. 9 йиллик бу таълим мажбурий бўлиб барча болалар бепул ўқитиладилар ва текин дарсликлардан фойдаланадилар.
Америка Қўшма штатларида таълим тизимининг тузилиши қуйидагича: - болалар 3 ёшдан 5 ёшгача тарбияланадиган мактабгача тарбия муассасалари; - 1- 8 - синфларгача бўлган бошланғич мактаблар (бундай мактабларда 6 ёшдан 13 ёшгача ўқийдилар); - 9 – 12 - синфлардан иборат ўрта мактаблар (бу мактабларда 14-17 ёшгача бўлган болалар таълим оладилар). У қуйи ва юқори босқичдан иборат. Бошланғич мактаб 6 ёшдан то 13- 15 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Бу бошланғич мактабларда умумий саводхонлик ва касбга йўналтириш вазифалари ҳал этилади. Синфдан-синфга кўчиш ўқувчининг ўзлаштирганлик даражасига боғлиқ. Бошланғич таълим турли штатларда турлича белгиланган (4, 5, 6, 8 йил). Мактабларда турли хил тўгараклар, учрашувлар, шоулар ва саёҳатлар уюштирилади, аммо уларнинг ҳаммасига ҳақ тўлаш лозим.
Франция бошланғич таълим мактабларига 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар жалб қилинадилар. Бошланғич мактаб бепул ва мажбурий. Унинг вазифаси ўқиш, ёзиш ҳисоблаш малакасини беришдир. Ўқув машғулотлари эрталаб соат 9 дан 12 гача ҳамда соат 14 дан 16 гача 5 соат давом этади.
Мактабда овқатланиш пуллик лекин жуда арзонлаштирилган нархларда. Бошланғич синфларда ўқиш уч босқичда амалга оширилади:
1. Тайёрлов босқичи; 2. Элементар курс (бу босқич икки йил давом этади);
3. Чуқурлаштирилган босқич. Тайёрлов босқичи - 1 йилга мўлжалланган. Бунда болалар ҳисоблашга ўқиш ва ёзишга, куйлашга, ўйлашга, табиат манзараларини томоша қилишга ва ундан баҳра олишга жисмоний машқлар билан машғул бўлишга мактабнинг турли спорт тадбирларида иштирок этишга мусиқа ва меҳнатга ўргатилади. - Навбатдаги босқич — элементар курс бўлиб бу босқичда ўқиш 2 йил давом этади. Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов циклида предметлар бўйича олинган билимларни янада такомиллаштирилади. - Бошланғич мактабнинг 3 - босқичи — чуқурлаштириш босқичидир. Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов ва элементар босқичдаги билимлари янада чуқурлаштирилади
Бугунки кунда бир қатор мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи ҳамда таълим тарбия жараёнини самарадорлигини кафолатловчи интерфаол методларни қўллаш борасида катта тажриба тўпланган бўлиб, ушбу тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан киритилмоқда. Қуйида таълим
амалиётида фойдаланилаётган интерфаол методлардан бир нечтасининг
моҳияти ва улардан фойдаланиш борасида сўз юритамиз:
Интерфаол асосида дарс жараёнини ташкил этилганда:
1. Ўқувчининг ўзаро фаоллиги ошади, ҳамкорлик, ижодкорликда ишлаш кўникмалари шаклланади.
2. Таълим мазмунини, маърузасини мустақил мутоола қилиш, ишлаш, ўзлаштириш кундалик шахсий ишларига айланади.
3. Ўқувчи эркин фикр билдириш, ўз фикрини ҳимоя қилиш, исботлай олиш, тасдиқлай олишга одатланади ва ўқувчининг эҳтиёжи, ҳохиш-истаги қондирилади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики Ривожланган давлатларнинг илғор педагогик технологияларини таълим тизими ҳам шаклан ҳам мазмунан юксак уйғунлик касб этган. Ибрат олса ўрганса арзийдиган жиҳатлари кўп. Эътиборли яна бир томони - Японияда фақат миллий анъаналар билан чекланиб қолмай жаҳондаги Америка, Франция каби тараққий этган мамлакатларнинг илғор педагогик иш тажрибалари ҳам ижодий ўзлаштирилган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


    1. Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.- Т.:Молия,2003.-192 б

    2. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А.,Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар).-Т.: “Истеъдод” жамғармаси,2008 -180 б.

3.Ишмуҳамедов Р., Абдуқародиров А.,Пардаев А. Тарбияда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар).-Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2009 -160 б.

      1. Усмoнoв Н., Япoнияда бoла тарбияси . Маъруза. 2002-13 март.




Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish