Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАТЕМАТИКА ФАНИДАН САВОДХОНЛИК ДАРАЖАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МЕТОДЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ



Download 27,87 Mb.
bet189/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАТЕМАТИКА ФАНИДАН САВОДХОНЛИК ДАРАЖАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН МЕТОДЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Шодмоналиева Мухайё Баҳодировна – Андижон вилояти Избоскан тумани
15-ДИМИ директори
Қўшақова Гўзалой Зокировна- Андижон вилояти Избоскан тумани
15-ДИМИ математика фани ўқитувчиси
“Ўртача ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи тушунтиради, машҳур ўқитувчи намойиш қилади, буюк ўқитувчи руҳлантиради”
И.В. Гёте
Ҳар бир дарсда турли хил дидактик мақсадлар кўзланади, улар орасида биттаси бош мақсад бўлиб ҳисобланади, уни дарснинг асосий дидактик мақсади дейилади. Ҳар бир алоҳида дарснинг мақсади дарслар системасининг мақсадини аниқлаб, унинг ёрдамида ўқитилаётган мавзунинг мазмунини ўқувчиларга очиб беради. Бу ҳолда янги тушунчалар билан ўқувчиларни таништириш бўлса, иккинчи ҳолда таништирилган тушунчани кенгайтириш ва чуқурлаштириш, учинчисида эса,бирор малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш, тўртинчисида эса, билим, малака ва кўникмаларни текшириш бажарилади. Ҳар бир дарсда юқорида айтилганларнинг бир нечтаси ёритилиши мумкин. Ўтилганларни такрорлаш олдин ўтилган билимларни янги системага солиш, шу билан билимларни текширишни ўз ичига олади. Янги материални баён қилиш ҳар доим машқлар бажариш билан давом эттирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи-ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновaция фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил этилди.Бу эса ўқувчилар билим бўшлиғини тўлдиришга хизмат қилади.
Ўқувчиларига тақдим этилган топшириқларидан намуна
1. Фуджи тоғига кўтарилиш. Япониядаги Фуджи тоғи “уйқудаги” вулкани билан машҳур тоғ ҳисобланади. Фуджи тоғи фақат 1 июлдан 27 августгача бўлган даврда одамлар учун очиқ. Тахминан 200 минг киши ҳозирги вақтда Фуджи тоғига чиқмоқда. Ўртача ҳар куни Фуджи тоғига қанча одам кўтарилади?
2.2-масала ( дунё бўйича ўртача 73%, Сингапур 95%, Россия 14% ).
Том ноннинг ½ қисмини, Янна эса ¼ қисмини еди. Иккаласи ҳам ноннинг қайси қисмини ейишди?
3.3-масала (дунё бўйича ўртача 45%, Сингапур 78%, Россия 47%). Халтада 5 та қизил ва 5 та кўк шар бор. Мурод иҳтиёрий равишда битта шарни олди. У қизил экан. Бундан кейин у бу шарни сумкага солди. Кейинги олинган шар қизил бўлишининг эҳтимоллигини топинг.
Математика имтиҳонларида ўқувчилар қандай муаммоларга дуч келиши мумкин?
1. Дарсликларда PISA топшириқларига ўхшаш масалаларнинг йўқлиги ёки камлиги ва шунинг учун ўқувчиларда бундай амалий фаолиятларни амалга ошириш тажрибасининг етишмаслиги оқибатида уларнинг натижалари паст бўлиши мумкин.
2. PISA топшириқлари одатда узундан-узун матнлар ёрдамида тасвирланиб, улардаги реал вазият ва муаммоларни ҳал қилиш усулини танлаш учун математиканинг қайси бўлимига мурожаат қилиш ҳақида кўрсатмалар йўқ.
3. PISA топшириқлари (матнли, расмли, диаграмма ва жадваллар, реал боғланишлар графиклари) турли шаклларда таклиф қилинади. Уларни математик тилга ўгириш ва ечим топилгандан сўнг уни яна реал шароит билан боғлаб баҳолаш ва шарҳлаш талаб қилинади.
4. Одатда математика дарсликларида стандарт масалалар берилади ва улар стандарт усуллар ёрдамида ечилади, яъни ўқувчилар муайян турдаги масалаларни маълум алгоритмлар асосида ечишга ўргатилади.
PISAда ўқувчиларнинг билим сифати мониторинги 5 та йўналиш бўйича аниқланади.
 Ўқиш саводхонлиги
 Математик саводхонлик
 Молиявий саводхонлик
 Компютер саводхонлиги
 Табиий-илмий саводхонлик
Ўзбекистон 2021-йилда 3 та (ўқиш саводхонлиги, математик саводхонлик, табиий-илмий саводхонлик) йўналиш бўйича иштирок этиши кўзда тутилган.
Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улғайиб келаётган ёш авлодни илмга кенг жалб қилиш ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, математика фани учун бўлғуси кадрлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 2019 йил 9 август, 654-сонли қарори қабул қилинди.
Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш халқаро мактабнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Халқаро Математика Олимпиадаси дунёнинг ёш математиклари учун энг катта ва энг муҳим форум ҳисобланади. У спорт Олимпиадаси каби нуфузли бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун катта шарафдир. Ҳар йили июль ойида, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан келган 500-600 нафар иқтидорли ёшлар ўзаро беллашадилар, мулоқотда бўлишади ва тажриба алмашишади. Биринчи халқаро Математика Олимпиадаси Брашовда 1959 йилда бўлиб ўтган ва унда Болгария, Венгрия, Шарқий Германия, Польша, Румыния, СССР, Чехословакия терма жамоалари иштирок этган. Ўзбекистон жамоаси биринчи бор 1997 йили Аргентинада бўлиб ўтган Халқаро Математика Олимпиадасида 3 нафар иштирокчи ва 1 нафар раҳбар билан фаол қатнашган. Бу ерда амалий тажрибаларни алмашиб келган.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish