Adabiyotlar:
1.Maktabgacha ta’lim tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to’g’risidagi O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 32-61 sonli qarori.
– T:. 2017-yil 9-sentabr.
2.O’.Qurbonova. Qiyosiy pedagogika. Buxoro 2013y. 12-13b.
3.Nadeeva E. B. Idei trudnogo narodnogo vospitaniya v usloviya sovremennogo obucheniya// Molodoy uchyonniy. – Moskva: 2009. 80-81str.
4.The change and structure of Korean Education Policy in History. Kaeunghun Yoon/2014. 18-20str.
5.M.B. Vodemilova. Zarubejnie sistemi doshkolnogo obrazovanie i ix osobennosti. – Moskva: 2010. 59 str.
IQTIDORLI O’QUVCHILARNI TANLASH VA ULAR BILAN OLIB BORILADIGAN ISHLAR
Parmonqulova Zamira Raimqulovna Sirdaryo viloyati
Sirdaryo XTB ga qarashli 70-maktab internat 1-toifali boshlang`ich sinf o`qituvchisi
Мамлакатимиз таълим тизимида иқтидорли болалар билан иш олиб боришнинг талаби эрта ёшдан бошлаб, болаларнинг истеъдод, қобилият, қизиқиш, лаёқат, мойиллик ва изланувчанликларини аниқлаш ҳамда педагогик кузатиш ва психологик изланишларни ривожлантиришдан иборат.
Иқтидорлилик - бу ҳар қандай фаолиятда аниқ, кутилмаган натижаларга эришишнинг ички имкониятлари ва юқори даражада ривожланган ақлий, жисмоний, бадиий ижодий, коммуникатив ҳамда туғма қобилиятлар мажмуасидир.
Интеллектуал етук, жисмонан соғлом ҳамда ижодкор ўқувчи ёшларни танлаган йўналишлари бўйича аниқлаш, танлаш ва улар иқтидорини ривожлантириш мақсадида, иқтидорли болалар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Қобилиятли ўқувчиларнинг иқтидорлилик типлари, иқтидорли болалар билан ишлаш дастури, босқичлари ва кутиладиган натижалар, ўқувчиларнинг билиш психик жараёнлари ва кўникмаларини ривожлантириш бўйича, иқтидорли болалар билан ишлаш бўйича мактаб директори, директор ўринбосарлари, психологлар, фан ўқитувчилари, шўъба, тўгарак ҳамда синф раҳбарларининг фаолияти режалаштирилган. Шунингдек, иқтидорли болалар билан ишлашнинг мақсади, дарс ва дарсдан ташқари фаолиятларда болалар иқтидорини аниқлаш, ўқувчилар қобилиятларини ривожлантирувчи турли хил синфдан ташқари ишлар (конкурслар, интеллектуал ўйинлар олимпиадалар ўтказиш х.к.зо) ни ташкил қилиш, иқтидорлилик қобилиятлари мавжуд бўлган болалар иқтидорини ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратиш, синф соатлари ва тарбиявий соатларда иқтидорли болалар қобилиятларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшадиган иқтидорли боалаларни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш каби масалаларни ўз ичига олади.
Қобилиятли ўқувчиларни қуйидаги иқтидорлилик типлари асосида ўрганиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |