БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА МОДУЛЛИ ТЕХНОЛОГИЯНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ОМИЛЛАРИ
Файзуллаев Абдумуҳаммад Юлдош ўғли
Гулистон давлат университети
Республикамизда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди[1] ва бунда “Oлий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб қўйилганлиги олий таълим тизимига модулли технологияни жорий қилиш усулларини ишлаб чиқиш” [1] долзарб аҳамиятга эгалигини белгилайди.
Бошланғич таълим туркумига кирувчи ўқув фанларини ўқитишнинг методик тизими, шу фанларни ўқитишнинг мақсади, мазмуни, усули, шакллари ва воситалари ва технологиялари мужассамлашган мажмуаси тушунилади.
Бошланғич таълим фанларини ўқитишнинг методик методик тизими дидактик қонуниятлар асосида унинг компонентларининг ўзаро алоқадолиги бўлиб, олий таълим тизмига қўйилган асосий дидактик талабларга асосланган мураккаб динамик таълимий жараёндир. Бошланғич таълим фанларини ўқитишнинг методик тизимининг педагогик моделини тўла ишлаб чиқиш лозим. Бунда, бошланғич таълим туркумига кирувчи фанларни узлуксизликна таъминлаш асосида ўзлаштириш босқичларига ажратиб лойиҳалаштириш лозим бўлади.
Бошланғич таълим туркумига кирувчи фанларни ўқитишнинг дидактик мақсадларини белгиламасдан моделни яратиш мумкин эмас. Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, ўқув фанларини босқичларга ажратиб лойиҳалашда дидактик мақсадларни белгилашда қуйидаги омилларга эътибор қаратиш лозим:
фанларни ўқитишда дидктик мақсадларни аниқ белгилаш;
дидактик ўқув мақсадлари асосида фанлардан ўқув материалларини яратишга эътибор қаратиш;
ўқув материалида мавжуд бўлган таянч тушунча ва ибораларни ўзлаштиришга имконият яратиш;
талабаларни ўқув фанига бўлган қизиқишларини оширишга йўналтирилган усулларни ишлаб чиқиш;
талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашга эътибор қаратиш;
талабаларнинг мустақил таълим олишига имконият яратиш;
ҳамкорликда таълим олиш методи воситаларидан фойдаланиш;
фанлардан табақалаштирилган ўқув материаллари ва топшириқлар ишлаб чиқиш;
муаммоли таълим методининг педагогик имкониятларидан фойдаланиш;
бошланғич таълим фанларига ижобий ёндашишни шакллантириш;
ўқитишда фанлараро алоқадорликни таъминлаш.
Бошланғич таълим тизимида модулли технологияни қўллаш учун профессор-ўқитувчи ўқув фани бўйича дарс лойиҳаси шакллантиради.
Хулоса қилиб айтганда, олий таълимнинг бошланғич таълим тизимига замонавий таълим технологияларини жорий қилиш, жумладан таълим жараёнига модулли таълим технологиясини жорий қилиш ва бунда бошланғич таълим фанларидан ўқув материалларини ишлаб чиқишда ҳамда дидактик ўқув мақсадларини белгилашда мавзу бўйича мавжуд таянч тушунча ва ибораларни ўзлаштиришга имконият яратиш, талабаларни ўқув фанига бўлган қизиқишларини оширишга йўналтирилган усулларни ишлаб чиқиш, талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашга эътибор қаратиш, талабаларнинг мустақил таълим олишига имконият яратиш, ҳамкорликда таълим олиш методи воситаларидан фойдаланиш, фанлардан табақалаштирилган ўқув материаллари ва топшириқлар ишлаб чиқиш, муаммоли таълим методининг педагогик имкониятларидан фойдаланиш ва ўқитишда фанлараро алоқадорликни таъминлаш каби педагогик омилларга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |