Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ БОСҚИЧЛАРИ ЎРТАСИДАГИ УЗВИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА УСТОЗ –ШОГИРДЛИК МАСАЛАСИ



Download 27,87 Mb.
bet352/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ БОСҚИЧЛАРИ ЎРТАСИДАГИ УЗВИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА УСТОЗ –ШОГИРДЛИК МАСАЛАСИ
Намазова М.У ТДПУ Шаҳрисабз филиали ўқитувчиси, ТДПУ Шахрисабз филиали Бошланғич таълим ва спорт ёналиши 1-курс талабаси Жумақулова Маърифат Хусниддиновна.
Аннотация: Ушбу мақолада таълим тизимининг турли бўғинларида “Устоз шогирдлик” ишининг аҳамияти , муҳимлиги ва амалга ошириш механизмлари ҳақида маълумотлар берилган. “ Устоз-шогирд” мактаби ишининг таълим сифатини оширишдаги ўрни, самараси ёритилган.

Инсон пайдо бўлибдики, табиат ва жамият ҳақидаги барча билим, тажрибаларини ўзидан кейинги авлодга ўргатиш сабаб тараққиётнинг ҳозирги даражасига етиб келди ва бу жараён шундай давом этаверади.


Бугунги кунда илм-фан,техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча таълим муассаларида таълим- тарбия сифатини мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Бу ўз навбатида узлуксиз таълим босқичларида фаолият олиб бораётган педагоглар зиммасига юксак масъулият ва вазифаларни юклайди.
Таълим- тарбия ҳақида гап кетар экан, биринчи президентимиз И.А Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида мактаб деган улуғ даргоҳнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ҳиссаси ва таъсирини, нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз келажагини ҳал қиладиган ўқитувчи мураббийлар ҳақида гапирганларида қанчалар ҳақ эканликларига гувоҳ бўламиз.
Бугунги кундаги таълим-тарбия ислоҳотлар негизида “Устоз-шогирдлик” анъанасининг юксак қадрият даражасига кўтарилганлигини кўришимиз мумкин.
Узлуксиз таълим босқичларида таълим-тарбияга оид барча масалалардаги муаммоларнинг ечилишини тўғри таъминлашнинг аҳамияти беқиёс. Бу борада “Устоз-шогирд” масаласи устуворлик касб этади. “Устоз-шогирдлик” иши бизда қадим-қадимдан мавжуд бўлган педагогика соҳасининг етакчи омили сифатида намоён бўлган ва асрлар оша ўз қимматини йўқотмай келмоқда.
Узлуксиз таълимнинг қайси бўғини бўлишидан қатъий назар устознинг ёш ўқитувчилардан тарбия ва илм ўрганувчи шогирди бўлмаса уни мевасиз дарахтга ўшатиш мумкин. Шу боисдан азалдан ҳалқимиз орасидан етишиб чиққан маърифатпарвар педагог устозлар ўз касбининг сир- асрорларини авлоддан-авлодга анъана тариқасида ўтказиб келганлар. Ғазал мулкининг султони А.Навоий
Ҳунарни асрабон нетгумдур охир,
Олиб тупроққаму кетгумдур охир деб бежизга байт битмаган.
Шу маънода устоз ўқитувчининг эришган ютуқлари ўз шогирдларига қолмас экан, устоз мактаб яратмас экан унинг қилган меҳнатлари изсиз йўқолиши табиий. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2006 йил 16 февралдаги “ Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 25 – сонли қарорида ҳам устоз -шогирд усулини тадбиқ этишга алоҳида эътибор берилган. Шундан сўнг халқ таълими тизимида “Устоз-шогирд мактаби”, “Ёш ўқитувчилар мактаби”, “ Илғор тажриба мактаби” каби лойиҳалар фаолияти йўлга қўйилди. Ўтган йиллар давомида тажрибадан ўтган бу мактаб фаолияти республикамизда кенг тарқалди.
Узлуксиз таълимнинг қайси бўғини бўлишидан қатъий назар Устоз-шогирдлик” мактаби ташкил этилган таълим муассасасининг иш, таълим-тарбия жараёнида босқичма-босқич ўсиш кузатилади.” Устоз-шогирд” анъанасига кўра маҳоратли, илғор ва ижодкор ўқитувчилар аниқланиб уларга изланувчан, устоз маслаҳатига эҳтиёж сезадиган шогирдларни бириктириш йўли билан таълим сифатини оширишда ўқитувчиларга (талабаларга) амалий –методик ёрдам бериш мақсадида ташкил этилади.
“Устоз-шогирд” фаолиятининг самарадорлиги ошишида қуйидагилар асосий мезон саналади:
- шогирднинг шахсий ижодий режа асосида иш юритаётганлиги;
- шогирднинг маънавий-маданий, ғоявий соҳадаги фаолияти самадорлигининг ошганлиги даражаси;
- устоз касбдошлардан ўзлаштирган илғор тажрибалари ва янгиликларни амалда қўллаётганлиги;
- таълим муассасаси ўқитувчилари орасида ўз фаолияти бўйича рейтингининг ошганлик даражаси;
- сменар,конференция, педагогик кенгашлардаги фаол иштироки;
- фанга оид янги билим ва методларни ўзлаштириб олганлиги;
- ўқувчилар (талабалар)нинг рейтинг ва ташқи назорат натижалари;
- ўқувчилар (талабалар)нинг олимпиада ва кўрик танловлардаги натижалари таҳлил қилиниб қайд этиб борилади.
Ушбу мезон асосида устоз шогирдини фаолияти таҳлил қилади ва унинг ҳар бир амалга оширилган ишларига баҳо берган ҳолда юқори натижада эришган шогирдини ўрнатилган тартибда устозлар рўйхатига ўтказиш бўйича таклиф тайёрлайди. Худди шу таклиф шогирднинг устоз мақомига етишига таълим муассасаси тарбияланувчиларини баркамол қилиб тарбиялашдаги ишларнинг тўғри йўлга қўйилишини таъминлаб беради. Бу эса таълим сифатини ошириб юксак салоҳиятли, иқтидорли ва фаол ёшларни юзага чиқаради.
“Устоз-шогирд” мактаби тажрибасиз шогирднинг қуйидаги ҳолатларини бартараф этиб:
тажрибасизликни;
- педагогик сифатларнинг мукаммалликка етмаганлиги;
- коммуникативликнинг юқори даражасига эришмаганлиги;
- фаннинг назарий ва амалий томонларини тингловчига мукаммал етказиб бера олмаётганлиги каби салбий ҳолатлар устоз-шогирдлик мактабида барҳам топиши тажрибалардан маълум.
Бунинг учун устоз шахсий фазилат ва касбий маҳорат соҳасида қуйидаги сифатлар соҳиби бўлмоғи лозим.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish