Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Она тилидан фанга оид компетенциялар (дастлабки лойиҳада)



Download 27,87 Mb.
bet236/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Она тилидан фанга оид компетенциялар (дастлабки лойиҳада)
 Мустақил ва ижодий фикрлаш компетенцияси
 Нутқий (лингвистик) компетенция
 Социолингвистик компетенция
 Прагматик компетенция
Она тилидан фанга оид компетенциялар (тасдиқланган вариантда)
Нутқий компетенция (тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш):
Лингвистик компетенция (фонетика, графика, орфоэпия, орфография, лексика, грамматика ва услубиятга оид):
Адабиётдан фанга оид компетенциялар (лойиҳада)
 Адабий-нутқий компетенциялар.
 Бадиий асарни ўқиш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси.
 Бадиий асарни таҳлил (анализ, синтез) қилиш компетенцияси.
 Адабий билимларни амалиётда қўллаш компетенцияси.
Адабиётдан фанга оид компетенциялар (тасдиқланган вариантда)
 Адабий-нутқий компетенциялар.
 Бадиий асарни таҳлил (анализ, синтез
қилиш компетенцияси.
Хулоса қилиб айтганда, дарс машғулотларни олиб борадиган педагог ўқитувчи мазкур фандан компетентлик ёндашувига асосланган ДТС ва ўқув дастурини синчиклаб ўрганиб чиқиши керак. Бунда ҳар бир ўқув фани бўйича шакллантирилиши зарур бўлган таянч ва фанга оид компетенцияларни ўқувчилар ёши, психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда синфларга тақсимлаб чиқилиши зарур.

МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯСИ ВА МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ.
Абдуллаева Шахноза Мамарасуловна
2 – тоифали педагог
Бугунги кунда таълим жараёнига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, президентимиз Ш. М. Мирзиёев 2020 йил 24 январда бўлиб ўтган маърузасида 2020 йилни “Илм – маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ” йили деб эълон қилингани таълим жараёнига бўлган алоҳида эътиборни яққол намунаси ҳисобланади. Шу муносабат билан бугунги кунда юртимизда таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Битирувчи ёшларни олий таълимга тўлиқ қамраб олиш бугунги кун педагоглари ва таълим соҳаси учун асосий мақсад қилиб қўйилган. Бунинг учун дарсда ўқувчи ва ўқитувчи ўзаро ҳамфикр бўлиши лозим. Нафақат дарс жараёнида, балки дарсдан ташқари машғулотларда ҳам ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориши лозим. Ўқувчини кўпроқ мустақил фикрлашга ўргатиш керак. Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка хусусан, ўқувчини мустақил фикрлаши ва дунёқараши бойишига олиб келади. Бу методларни ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда уни таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган турли-туман методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ўсишига олиб келади.
Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи замонавий педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда.
Интерфаол таълим методлари ҳозирда энг кўп тарқалган ва барча турдаги таълим муассасаларида кенг қўлланаётган методлардан ҳисобланади. Шу билан бирга, интерфаол таълим методларининг турлари кўп бўлиб, таълим-тарбия жараёнининг деярли ҳамма вазифаларини амалга ошириш мақсадлари учун мослари ҳозирда мавжуд. Амалиётда улардан муайян мақсадлар учун мосларини ажратиб тегишлича қўллаш мумкин. Бу ҳолат ҳозирда интерфаол таълим методларини маълум мақсадларни амалга ошириш учун тўғри танлаш муаммосини келтириб чиқарган.
Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантириб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.
Интерфаол методлар деганда – таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади.
Ўқув жараёни сифатини оширишда мустқил таълимнинг роли сўзсиз катта. Педагогдан тайёр маълумот олгандан кўра мустақил фаолият жараёнида олган билимни ўзлаштириш нисбатан анча яхши натижа беради. Мустақил таълимнинг самарали бўлиши учун қуйидаги усул ва воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: кластер, суҳбат, баҳс, тоифалаш жадвали, пинборд, инсерт, «Биламан, билишни хоҳлайман, билиб олдим» жадвали, Т-жадвал, Венн диаграммаси, Тушунчалар тахлили, “Излаб топ””Кунгабокар”, “Тескари тест”, «Нима учун?», балиқ скелети ва бошқалар. Ўқувчилар ўқув жараёнида мустақил фаолият олиб бориш учун педагогдан қуйидаги тайёргарлик ишлари олиб бориш талаб қилинади: фан бўйича ўқув-услубий мажмуа тайёрлаш ва ўқитиш муҳитини лойиҳалаш; ўқув дастурини яхшилаш, яъни мустақил иш мавзуларини киритиш, мустақил ишни мустақил таълимга намунавий топшириқларни киритиш билан мунтазам равишда назорат қилиб бориш; ўқувчиларнинг ҳар томонлама билимдонлиги, малакавий билимини ривожлантириш; ўқувчи мустақил ишни бажараётганда қанча соат ва балл берилишини ҳисоблаш; ўқитишнинг усул ва воситаларини кўрсатган ҳолда технологик харита ишлаб чиқиш. Интерфаол метод-бирор фаолият ёки муаммони ўзаро мулоқотда, ўзаро баҳс-мунозарада фикрлаш асносида, ҳамжиҳатлик билан ҳал этишдир. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бутун фаолият ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатиб, мустақил ҳаётга тайёрлайди.
Ҳозирги даврда таълим тизими олдига қўйилган вазифаларни бажариш, ўқувчиларнинг мустақил равишда ўқув материалларини ўзлаштириши, уларнинг касбий ўсишини рағбатлантириш, уларда ижодий фаолликни тарбиялашда педагогларнинг масъулиятини ошириш зарур . Ўқувчи ва педагог мустақил таълим уларнинг манфаати учун олиб борилишини тушуниши керак. Ўқувчи бажараётган мустақил иш педагоги учун эмас, балки ўзи учун, унинг келажакдаги муваффақиятини таъминлашининг асосий омили эканлигини тушуниши керак. Ўқувчи дарсда олаётган билими натижасига ўзи масъуллигини англаши зарур. Зеро бугунги кун таълимига ҳам қўйилган асосий талаб ҳам шудир. Педагог эса мустақил таълим фақатгина ўқувчи учун эмас, балки ўзи учун ҳам керак эканлиги, ўзини ишини осонлаштириш, мустақил фикр юрита оладиган ўқувчилар билан мулоқотда бўлиб, ўз билимини бойитиш ва келажда хизмат поғоналарида ўсишини таъминлашини англаши лозим. Шу билан бир қаторда, педагогнинг ўқув жараёнида ўқувчилар билан ҳамкорлиги, уларнинг мустақил таълимга ишончини шакллантириши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялардан фойдаланаётганини кўрсата олиши, маърузаларни аънанавий, яъни фақатгина маълумот бериш билан чегараланмасдан, балки муаммоли интерактив усулда олиб бориши дарс жараёнида кутилаётган ижобий натижаларга олиб келади.
Мустақил таълимни фаоллаштирмасдан мактабларда ўқувчиларни самарали ўқитишни кўз олдимизга келтириш қийин. Ҳозирги давр мутахассисидан юқори даражадаги тайёргарлик, мустақил равишда қарорлар қабул қила олиш, белгиланган вазифаларни бажариш учун кўп маълумотлар орасидан кераклигини танлаб олиш ва бу маълумотларниқайта ишлай олиш талаб қилинади. Таълим соҳасига қанча кўп эътибор қаратилса, жамиятнинг маънавий соҳасида шунчалик кўп ўзгариш бўлади. Шундай экан, ҳозирги замон талабига жавоб бера оладиган мутахассислар тайёрлаш учун ўқув жараёнини ташкил этишни жиддий равишда ўзгартириш керак, яъни дарс соати, фақат маъруза машғулотлари билан кифояланмасдан, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш тарзини кенгайтириш учун дарс сифати ва самарадорлиги салмоғини ошириш зарур.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish