Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet206/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Adabiyotlar:
1. Mirziyoyev Sh.M "2017-2021-yillarda O'zbekiston Respublikasini rivojlantirishning Harakatlar Strategiyasi" 2017-yil 7-fevral. PF-4947.
2. Государственное образовательное учреждение дополнительного профессионального образования. Центр повыщения квалификации специалистов Санкт-Петербурга "Региональный центр оценки качества образования и информационных технологий". Использование интерактивного оборудования в образовательном процессе. Часть II. Из практики использования интерактивных досок разных типов в образовательных учреждениях Санкт-Петербурга. Методическое пособие. Санкт-Петербург. 2010. 41 с.
3. Иванова И.И. Методические рекомеедации по использованию интерактивной доски в учебном процессе. Вологда. 2012. 6,14,29 с.
4. G'ulomov S. S. va boshqalar. Axborot tizimlari va texnologiyalari. "Sharq", Toshkent, 2000.
5.www.wikipedia.org.
БИОЛОГИЯ ФАНИДАН МАЪРУЗА ДАРСЛАРИ ЖАРАЁНИДА АУДИТОРИЯНИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ҲАҚИДА
М.А.Турдимуродова – СамДУ Биология факультети 3 – босқич талабаси
Аннатация: Мақолада биология дарсларида аудиторияни фаоллаштириш билан боғлиқ масалаларнинг долзарблиги ва бу масалани ечишда маърузачининг шахс сифатлари ва педагогик қобилияти билан боғлиқ масалалар ёритилган. Аудиторияни фаоллаштиришда руҳий фаолиятнинг маълум объектга йўналганлиги жуда муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга, маъруза давомида талабаларнинг эътиборини тортадиган турли ҳолатлар, маърузачининг ташқи кўриниши, унинг овози, айрим сўзларни талаффуз қилишдаги хатоликлар, хонанинг харорати, уяли алока телефонининг ишлаб кетиши ва бошкалар муҳим ҳисобланади.
Калит сўзлар: Дарс жараёни, шахс сифатлари, педагогик қобилият, эмоционал ҳолат, рухий фаолият, биология дарслари, педагогик технология, тақлид қилиш, ахборот технологиялари, интерфаол усуллар, ишонтира билиш.
Охирги йилларда маъруза дарсларида янги ва замонавий таълим технологияларини ва интерфаол усуллардан ўқув жараёнида фойдаланиш орқали ўқув жараёни самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда. Шу сабабли, дарс жараёнида аудиторияни фаоллаштириш орқали дарс сифатини оширишга қаратилган муҳим талаблар ҳам бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири хисобланади. Бу масалани ечишда, айниқса, аудиторияни бошқаришда маърузачининг шахс сифатлари ва педагогик қобилиятларига алоҳида эътибор қаратиш муҳим ахамиятга эга
Маърузачи биология дарсларида аудиторияда кўзланаётган мақсадга эришиш учун талабаларни маъруза давомида бошқара олиши лозим. Бунинг учун талабаларнинг эмоционал холати муҳим ўрин тутади. Чунки, биология дарсларида турли ҳис-ҳаёжонларни келтириб чиқарувчи қатор ҳолатлар мавжуд.
Биология дарсларида ёритилаётган муаммони тўлиқ очиб бериш учун маърузачи талабаларда ушбу муаммога нисбатан, аҳлокий, интеллектуал, эстетик ҳис-хаяжон ҳосил қила билиш лозим. Бу усул кўзланган максадга тез эришиш имконини беради. Демак, маърузани ўтказишдан кузланган максадга эришишда мақсадга мувофиқлик ва эмоционал таъсирнинг биргаликда олиб борилиши муҳим аҳамиятга эга.
Дарс давомида маърузачига тингловчи – талабаларнинг қуйидаги ҳолатлар и салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу жумладан, киришимлиликнинг сустлиги - аудиторияда маърузачи билан талабалар ўртасида узвий алоқанинг ўрнатилиши, талабаларда маъруза давомида олаётган биологик ахборотларга тўсқинлик қилувчи ҳар хил ҳаёллардан тияди. Агар талабанинг киришимлилиги суст бўлса, у бутун вужуди билан аудиторияни ҳис қила олмайди, бутун вужуди билан маърузачини тингламайди, ўз хаёлларига, ақидасига ўралашиб ўтираверади, натижада унинг маърузанинг ўзлаштириш қобилияти кескин камаяди .
Замонавий педагогик маълумотларга қараганда, инсон ўз фикрини сўз орқали баён қилишга қараганда тахминан тўрт баробар тезроқ фикрлайди. Маърузачининг гапларини эшитаётган талабаларда, ҳар доим бу сўзларни таҳлил қилиб олишдан ташкари фикр юритиш имкони ҳам мавжуд бўлади. Бу фикр эса талабани маърузадан чалғитади ва унинг фикр юритиш қобилиятини кескин камайтиради. Бу ҳолатни олдини олишга қаратилган жараён эса диққат ҳисобланади.
Диққат - бу рухий фаолиятнинг маълум объектга йўналганлигидир. Маъруза давомида талабаларнинг эътиборини турли хил ҳолатлар чалғитиши мумкин. Масалан, биология дарсларидаги турли ҳолатлар, маърузачининг ташқи кўриниши, унинг овози, айрим сўзларни талаффуз қилишдаги хатоликлар, хонанинг харорати, уяли алока телефонининг ишлаб кетиши ва бошқалар шулар жумласидандир.
Маълумки ҳар бир талаба кўпинча ўзларининг нуқтаи назарларига эга бўладилар ва бунга каттиқ ишонадилар. Шунинг учун ўзларининг нуқтаи назарларини «химоялайдилар» ёки ҳимоялашга ҳаракат қиладилар. Бу талабаларда аудиторияга кириша олмаслик ёки эътироз билдириш, ёки маьруза давомида гап қистириб қўйиш тарзида намоён бўлади. Маърузачининг бу эхтиёжни кондирмаслиги талабаларнинг маърузачига бўлган эътиборини сусайтиради. Шунинг учун бу каби ҳолатни эътиборсиз колдириш педогогик нуқтаи назардан тавсия этилмайди.
Ҳар бир юқори малакали педагог ўз маъруза дарслари давомида аудиторияни бошқаришга, талабалар билан биргаликда фикр юритишга йўналтирилган педагогик технологиялардан унумли фойланишга ҳаракат қилиши жуда муҳим ҳисобланади. Бунда маърузачининг асосий вазифаси талабаларни жипслаштириш, уларнинг эътиборини маърузага жамлашга халал берувчи барча таъсирлардан халос этишдан иборат. Аудиторияни бошқаришда маърузачига ижобий кўмак берувчи юқтириш, тақлид қилиш ва ишонтириш каби ижтимой-психологик усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Юқтириш - кишиларни онгсизларча, ўзлари истамаган ҳолда маърузачи билан бирга ёритилаётган муаммога ҳамфикр, ҳамдард бўлиб қолишга олиб келади. Бу бир шахснинг руҳий кайфиятини бошқа шахсга кўчириш орқали амалга оширилади.
Мақсадга эришиш учун маърузачи биология фанидан юқори даражали билимга эга булиши, биологиядан кўпчиликни қизиктирувчи мисоллар келтириши, кишиларни кайфиятини инобатга олиши, биологик жонли мисоллар ва экспанатлардан самарали фойдаланиши зарур.
Тарихий маълумотларда келтирилишига кўра тақлид қилиш усулидан қадимда ҳам кенг фойдаланиб келинган. Тақлид қилиш бу – кишилар томонидан ўзини тутиши, ташқи кўриниши, қилиқларини кимгадир ўхшатиш ҳолати хисобланади. Маърузачи ўзининг малакасини хисобга олган ҳолда бирор намунавий кимса ёки биологик мисолни ҳисобга олган холда кайтариши мумкин.
Шундай қилиб, юқтириш ва тақлид қилиш талаба ва маърузачи ўртасидаги хис-ҳаяжонни кучайтиради. Бу эса аудитория томонидан ахборотларнинг яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради. Айникса, аудитория ва маърузачи ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлайди ва ўқув жараёнининг самарадорлигини оширади. Талабалар билан юқори даражада барқарор алоқа ўрнатиш, ишонтириш ва уларнинг онгига сингдириш оркали амалга оширилади. Чунки, булар аудиториядаги гуруҳ талабаларини бошқаришнинг рухий усули ҳамда. фикрларни шакллантиришнинг педогогик усулидир.
Шундай усуллардан бири ишонтириш ҳисобланади. Ишонтириш - асосан шахсга сўз оркали таъсир этиб амалга оширилади. Ундан максадга интилган ҳолатда аниқ бир натижа олиш мақсадида фойдаланиш лозим. Бу усул коммуникацион таъсир бўлиб, танқидга асосланмаган, исбот талаб қилмайдиган ахборот кабул қилишга асосланган.
Ишонтириш самараси икки омилга асосланади, биринчи омил ишонишга таъсирчанлик ва берилувчанлик бўлса, иккинчи омил эса - ишонтира билишдир.
Ишонтириш самараси инсонларнинг ёшига ва рухиятига, аудиториянинг кайфиятига боғлик. Демак, биология дарслари жараёнида аудиторияни фаоллаштириш усуллари ахборот технологияларини ўқув жараёнига кенг жорий этилаётган бугунги кунда айникса, долзарб бўлмоқда. Педагогик технологияларни янги ва замонавий турларидан унумли фойдаланиш, талабаларнинг шахсий қобилиятларини эътиборга олиш аудиторияни фаоллаштиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Демак, биология маъруза дарсларида аудиторияни фаоллаштириш орқали ўқув жараёнини самарадорлигини ва талабаларнинг фоллигини ошириш, янги таълим технологияларидан унумли фойдаланиш ва ахборот технологияларини кенг жорий қилиш имконияти янада оширади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish