Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet214/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Литература
1. Клименко Т. К. Инновационное образование как фактор становления будущего учителя. // Автореф. дис. – Хабаровск, 2002.
2. Тростенцова Л.А. Урок русского языка на современном этапе.- М., 2012
3. Юсуфбекова Н. Р. Общие основы педагогической инноватики. Опыт разработки теории инновационных процессов в образовании. – М., 2001.
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Намазова Манзура Ураковна
Низомий номидаги ТДПУ Шаҳрисабз филиали ўқитувчиси
Эсонова Ойбаҳор
Низомий номидаги ТДПУ Шаҳрисабз филиали мактабгача ва
бошланғич таълим йўналиши 1-курс талабаси


Аннотация: мазкур мақолада таълим сифатини оширишда инновацион таълим технологияларининг тутган ўрни, таълим технологияларидан унумли ва ўринли фойдаланиш , интерфаол методларнинг авзалликлари, дарс усулларида ўзлаштириш даражаси ҳақидаги фикрлар ўз аксини топган. Инновацион таълим технологияларининг мақбул ва синалган усуллари кўрсатилган.
Маълумки, узлуксиз ва узвийлик таълим тизимида ортиқча такрорийликка чек қўйиб, маънавий ва интеллектуал салоҳияти юқори бўлган, давлатни ижтимоий ,илмий – техник тараққиётини таъминлай оладиган етук мутахассисларни тарбиялаб етиштиришда аҳамияти беқиёс.
Жаҳон педагогик тажрибаси замонавий педагогик технологияларининг талабаларни фанга қизиқтиришга, уларни мустақил ишлашларида фаолликларини оширишга имконияти чексиз эканлигини тасдиқламоқда.
Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик тамойили дарсларда педагогнинг ўрганилган назарий билимларини амалиётда инновацион таълим технологияларидан ўринли ва унумли фойдаланиш асосида амалга оширилади. Ўз ўрнида илмийликни қамраб олган назария амалиётда тадбиқ этилмаса у тажрибасиз билимга айланади. Ш.Пьерман айтганидек “Ҳаёт сўқмоқларида тажрибасиз билим- нотаниш йўлдан бораётган кўзи ожиз киши сингари; билимсиз тажриба эса сўқир кишининг таниш кўчадан боришига ўхшайди, бироқ ҳар қандай ўзгариш уни йўлдан адаштиради”
Илғор технологиянинг талабага таъсир кўрсатувчи ижобий сифатлари талайгина. АҚШ даги Миллий тренинг марказининг маълумотларига кўра:

  1. Интерфаол усул талаба онгига, туйғусига ,иродасига таъсир кўрсатиб,тафаккурини оширади.

  2. Дарс усулларида ўзлаштириш қуйидагича:

а) маъруза усулида 5%
б) ўзича ўқиш 10%
в) аудио-видео орқали ўқиш 20%
г) кўргазма-намойишлар орқали ўқиш 30%
д) баҳс –мунозара орқали ўқиш 50%
е) кичик гуруҳларга бўлиб ўқиш 60%
ж) ўқув жараёнини амалиёт билан боғлаш 75%
к) якка тартибда ўқитишда 90%
натижаларга эришилади.
Интерфаол дарс тузилишини 100% деб олсак

  1. Фокусировка (талабалар диққатини тўпллаш) 5%

  2. Мақсадни айтиш 5%

  3. Талаба оладиган маълумот ( ўқитувчининг қисқача тушунтириши) 10%

  4. Интерфаол усул (ўзак )60%

  5. Дарсга якун ясаш, тақдирлаш, уйга вазифа бериш 20% ташкил этади.

Интерфаол усулларда стратегиялар 4-қисмга бўлинади:

  1. Даъват ( ақлий хужум, якка, жуфтлик, гуруҳли жамоа бўлиб ишлаш)

  2. Англаш (янги ахборотни, фикр , билимни таҳлил (танқидий, қиёсий) синтез, мақсадни англаш).

  3. Фикрлаш (нутқ, мотив, ўзаро мулоқот, тафаккур).

  4. Инсерт (тайёрматн, онг назорати, муҳокама, тушуниш, таянч сигнал, тафаккур).

Интерфаол усулларда талаба қуйдагиларни ўрганади:

  1. Билимларини тартибга солишни.

  2. Билмаганини сўраб олишни

  3. Хотирасини ишга туширишни

  4. Фаоллигини оширишни

  5. Қизиқишни кучайтиришини.

  6. Ўз тушунчаларни назорат қилишни.

  7. Мақсад қўя олишни

  8. Мустақил ўрганишни, изланишни

  9. Манбалар билан ишлашни

  10. Ахборот алмашинишни

Шу ўринда ҳар бир ташкил этилган дарс ўзига хослиги, ўхшаши бўлмаслиги билан фарқланиб турмоғи лозим. Талаба ҳар бир дарсни интиқлик билан кутсинки, гуё у ҳозир янги бир асарни ўқишга чоғланяпди, уни қизиқиш билан ўқияпти.
Айтиш ўринлики, анъанавий усулда бошланган дарснинг бошланғич 10 дақиқасида тингловчи диққатини ушлаб туриш мумкин. Кейинги 15 дақиқасидан бошлаб у зерика бошлайди. Зерикарлиликдан қочишнинг мақбул ва синалган усули эса инноватцион таълимдир. Зеро Абу Ҳамид Муҳаммад ал-Ғаззолий айтганидек, “ Кўрган нарсангнигина қабул эт, эшитганларингни унут: Қуёш бош кўтаргач, Зуҳайлни томоша қилишдан бизни маҳрум қилади”.
А.И.Герценнинг қуйидаги сўзлари эса айнан педагогларга қаратилган десак хато бўлмайди: “ Янгиликни катта куч сарфлаб,терлаб - пишиб яратиш зарур, эскилик эса одатлар қўлтиқтаёғида ўзи яшайверади.
Дарс жараёнининг қизиқарли ва ҳар сафар янгича кўринишда бўлиши талабанинг қизиқишини оширади. Жумладан, Эдворд де Бононинг “олтита шляпа”, “қиёфалар”, “кубчалар”,”гамбургер”, “туғилган кун”, “ қушчалар уйда”, “бурон”, “энержайзер машқлари”, “SWOT таҳлили”, “елпиғич”, “зигзак”, “ИМЕН”, “дебатлар”, “ФСМУ”, “ВЕНН диограммаси”, “ мулорқот технологияси”, “скарабей”, “ блиц -сўров”, “лабиринт”, “ резюме”, “ БЛУМ рамашкаси” каби талай технология ва методлар таълим сифатини яхшилаб такрорийлик ва зерикарликнинг олдини оладиган қизиқарли ноодатий дарсларнинг кенг ёйилишинитаъминлайдиган асосий омилдир. Бу каби интерфаол таълим усуллари талабада
- мустақил фикр билдира олиш;
- ўз-ўзига, гуруҳдошларига холис баҳо бера олиш;
- ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш;
-муаммоли вазиятларда тезкор ечим топа олиш;
-муросали қарорларни топа олиш ;
- хушмуомалаликни;
-ишга ижодий ёндошувни;
-фаолликни;
-диққатни жамлай олишни;
-ўз қобилияти ва имкониятларини текшириш;
-жамоа, гуруҳларда ишлаш маҳорати
ва шу каби сифатларнинг ривож топишини таъминлаб беради.
Илғор технологиялар ўз афзалликлари билан бирга камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Лекин шу камчиликларни таълим жараёнида ўз ўрнида мақсадли йўналтирилган ҳолда бартараф этиш педогогнинг унутилмас васифасидир.
Инновацион технологияларни қўллашда қуйидагиларга амал қилиш талаб этилади:
-вақт, регламентга бўйсўниш;
-вақтдан унумли фойдаланиш;
-ўзгалар фикри билан ҳисоблашиш;
-бошқаларнинг тажрибаси ва мулоҳазаларига ҳурмат билдириш;
-ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик;
-кенгфеьлилик ва танқид қилмаслик, танбеҳ бермаслик;
-мулоҳазалилик ;
-фикрни лўнда баён қилиш;
-ўзаро муносабатда самимийлик;
Машғулотлар турларининг ананавий кўринишлари билан бир қаторда ноананавий ташкилий тадбирларни кенг йўлга қўйиш таълим олувчиларнинг сезиларли даражадаги ривожланишига олиб боради.
Зеро, ҳозирги давр замонавий таълим технологияларинингпедагог олдига қўйган мақсад ва вазифалари соғлом фикрли, ўткир салоҳиятли, исталган нутқ шароитига тайёр, тафаккури кенг мутахассисларни тарбиялашдан иборат. А.Дистервег айтганидек: “Ёмон ўқитувчи ҳақиқатни беради, яхшиси- уни топишни ўргатади”
Фойдаланилган адабиётлар
Таълимда иновацион технологиялар.
1. Р. Ишмуҳаммедов,А.Абдиқодиров.
2. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат . Ҳ.Т.Омонов, Н.Х.Хўжаев, С.А.Мадьярова, Э.У.Эшчонов.
3. Янги педагогик технология асослари: Б.Менглиев,С.Тошев,Ф.Бойназаров.
4. Педагогик психология Х.Ибрагимов, У.Йўлдошев, Х.Бобомирзаев
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги “ Мактаб таълимини ривожлантириш 2-босқич” лойихаси
6. Бўлажак ўқитувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш. О.Қ. Ҳайдарова

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish