Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ (ЭАТР)НИНГ ЎРНИ



Download 27,87 Mb.
bet211/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ (ЭАТР)НИНГ ЎРНИ
Р.Н.Маматқулова
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 24-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси
ХХI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминлайдиган асосий омил сифатида эътироф этилиб, аксарият мамлакатлар томонидан 2030 йилгача белгиланган янги таълим концепциясида “бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу таълим тизимида тарих фани ўқитувчиларини замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш даражасини ошириш ҳисобига уларнинг касб маҳорати ва ўқув-услубий фаолиятини сифатли ташкил этиш компетенцияларини мунтазам юксалтириш имконини берган.
Республикамизда ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш, таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида “…халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш” халқ таълими тизимининг асосий мақсад ва ривожланиш йўналишларидан бири этиб белгиланди. (1, 2-б)
Айни пайтда жаҳонда таълим тизимидаги жадал ўзгаришлар натижасида тарих фани ўқитувчиларининг электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, маълумотларни намойиши таълим жараёнида табиий ва виртуал шаклда интеграциялашган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш, тарих ўқитувчиларининг таълим –тарбия жараёнларини ташкил этиш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш, тарих ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида даврий ва узлуксиз методик тайёргарлигини ошириш технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон тарихси бўйича миллий ва умумжаҳон ютуқларини ўрганиш учун шароит яратиш долзарб ҳисобланади. Бу мактабда тарих ўқитишнинг давлат таълим стандартларида белгиланган А1, А1+, А2, А2+, В1, В1+ стандарт даражалари ҳамда тарих фанига оид умумий ва таянч компетенцияларни ўқувчиларда шакллантириб бориш вазифасининг сифатли бажарилишига эришишда долзарб аҳамият касб этади.
Компютерлар индустриясини ривожлантириши педагогик жараёнларда инқилобий ўзгаришларни келтириб чиқарди. Унинг асосида эса ўқувчини индивидуал фаолиятини таъминлайдиган технологияларга ўтиш ётади. Бундай технологияларга ўтиш дастурий воситаларни яратиш билан боғлиқ яхлит компютерлаштирилган предметли курсларда одатий дастурий асосномаларнинг айрим қисмлари сақланиб қолинади, улар эса мактаб дарсликларини турли даражада қайтаришади. Шунинг учун мазкур курслар қуйидагича йўналтирилган бўлмоғИ лозим;
1) ихчам қурилма (Компютер) мавжуд бўлиши, у ўқувчиларни мустақиллигини юқори даражада таъминлаши лозим;
2) турли соҳадаги билимларни юқори даражадаги интегратсияси мавжуд бўлган предметларни ўрганишда; мактабларда ўқувчиларни қисман ёки тўла компютерлар билан алмаштириш;
3) синф-дарс тизимига асосланмаган экспериминтал таълимий технологияларни яратиш; г) ўқув жараёнида компютерлардан фойдаланишни янги ёндашувларини ишлаб чиқиш;
д) шахсга йўналтирилган дастурий асосларни ишлаб чиқиш.
Таълим муассасаларида компютерлардан самарали фойдаланиш қатор ташкилий-педагогик ишларни ечиш билан боғлиқ.
Таълим муассасаси ўқитувчисининг малакаси махсус ва педагогик фанлар билан ёритиладиган икки қиррага эга бўлиши лозим ва у доимо: “Нима учун ўқитиш керак?”, ”Қандай ўқитиш керак?” деган саволларга жавоб топиши, шунингдек, таълим-тарбия хусусиятлари эътиборга олинган билимларга асосланган бўлиши лозим. (1, 5-б). Амалиёт шуни кўрсатдики, бугунги кунда республикамиз умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилаётган тарих дарсларида ЭАТРлардан фойдаланиш даражаси мақтанарли ҳолатда эмас. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида фан ўқитквчиларининг техник саводхонлигининг, жумладан ЭАТР имкониятларидан фойдаланиш кўникмаларининг етишмаслигидадир. Шундай экан ҳар бир фан ўқитувчиси ўз устида кўпроқ ишлаган ҳолда, ЭАТРлардан самарали фойдаланиш йўлларидан хабардор бўлиши, дарс жараёнларига тадбиқ этиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish