Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 27,87 Mb.
bet202/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ – 5847 – сон Фармони.
2. Холиқов А.А. Педагогик маҳорат. – T.: Иқтисод -молия, 2011.
3. Педагогика. М.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – T.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2010.
ЗООЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР ҲУСУСИДА

Бекмирзаев М.Х.
Жиззах давлат педагогика институти, uralov.85@mail.ru
XXI асрнинг янги парадигмаларига мос равишда глобал миқёсда таълим мазмуни ва мақсадлари, унинг таркиби ва тузилмалари ўзгармоқда.
Анъанавий (умумий йўналтирилган, фаолиятга асосланган) таълимнинг глобал инновациялашган (индивидуал йўналтирилган, малакага асосланган) таълим парадигмаларига алмашиниши ўқувчи шахси шаклланишининг тубдан ўзгаришига олиб келди. Ўқувчи шахсининг шаклланиши ўзига хос хусусиятларга эга, у келажакда глобал ахборот-таълим муҳити соҳиби сифатида тегишли инновацион модель, таълим технологияларини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Мактаб таълим тизимида зоологиянинг роли катта, у ёш авлоднинг умумий маданиятини шакллантириш, ижодкор инсонни тарбиялаш ва Ер юзидаги ҳаётни сақлаб қолиш учун жамият олдидаги масъулиятини англашда муҳим аҳамиятга эга.
Маданиятни бойитиш ва такомиллаштириш бўйича ижтимоий институт сифатида ҳар қандай даражадаги таълим муассасасининг ҳозирги ҳолати ҳам ўқувчиларнинг янги, ўзгарувчан шароитларда ҳаракат қилиш қобилияти ва истакларини ривожлантиришга қаратилган инновацион ўзгаришларни талаб этади (А.А. Вербитский, М.В. Кларин, Л.C. Подымова, В.А Сластенин ва бошқалар) [1, 2, 3, 4].
Замонавий таълим ва тарбиянинг асосий парадигмлари - инсонпарварлик ва шахсга йўналтирилганлик - ўқувчиларнинг таълим фаолиятида инновацияларни амалга оширишни назарда тутади, бу эса ўз навбатида субъектни ўқитиш йўлларини лойиҳалаштиришда ушбу ролни кучайтиришга қаратилган. Инновациялар анъанавий таълим жараёнида мавжуд бўлган ўқувчи ва унинг шахсий таълимий тафаккури билан билимлар ҳамда унга қўйилган таълим жараёнининг ташқи компетентлари орасидаги фарқни енгиб чиқиш имконини беради.
Бироқ, биология ва зоология таълимининг замонавий амалий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мактаб таълими жараёнида ўқувчиларга зоологияни ўргатишда назарий билим бериш ёндашуви устуворлик қилиши давом этмоқда. Бунда ахборот-коммуникация технологияларидан кам фойдаланиш, мотивация даражасининг пастлиги, ижодий фаолиятни ташкил этиш ва шакллантиришга эътиборсизлик, танқидий тафаккур, педагогик рефлексия, ўқув жараёни методик таъминоти номукаммаллиги каби камчиликлар кузатилмоқда.
Зоология бўйича мактаб ўқувчиларини таълим стандартлари талаблари асосида тайёрлаш муаммолари ҳолатининг таҳлили қуйидаги қарама-қаршиликларни аниқлади:
- умумий ўрта таълим соҳасида стратегик тизимли ўзгаришлар зарурати билан зоологияни ўрганиш инновацион модели технологик асосларининг ишлаб чиқилмаганлиги орасида;
- таълим самарадорлигини ошириш мақсадида инновацион шакл ва методларни кенг жорий этган ҳолда педагог кадрларни тайёрлаш билан анъанавий педагогик технологиялар асосида педагогик жамоаларнинг имтиёзли йўналтирилиши орасида;
- зоология ўқитиш ўқув-методологик таъминотининг назарий асослар-ини ишлаб чиқиш билан ушбу фанни ўқитишнинг илмий асосланган инновацион ўқув-методик тизимининг йўқлиги орасида.
Ушбу мақоланинг долзарблиги инновацион педагогик моделлар ва технологияларни тизимлаштириш, уларнинг ўқувчилар шахсини ривожлантиришдаги ролини аниқлаш, ўқув жараёнида инновацион технологиялар ва таълим моделларини қўллаш усуллари ва услубларини намойиш қилиш зарурлиги билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан.
Инновацияларни жорий этиш масаласи, асосан, "инновация" атамаси қўлланила бошланган илмий ва техник тараққиёт бўйича олиб борилган иқтисодий тадқиқотлар доирасида йиллар давомида ишлаб чиқилмоқда. Инновацияларга бўлган қарашлар аста-секин кенгайиб, улардан фойдаланиш иқтисодиёт ва моддий ишлаб чиқариш соҳаси билан чекланиб қолмасдан, борган сари социология, бошқарувнинг умумий назарияси, шу жумладан таълим муаммоларини ўз ичига қамраб олмоқда. Бироқ, таълим инновациясининг умум қабул қилинган таснифи ҳали мавжуд эмас.
Педагогик назария фани ҳамда мактабда таълим бериш амалиётидаги мавжуд қарама-қаршиликлар мақоланинг илмий муаммосини аниқлаш имконини беради.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish