Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази


“МИХЛАР ҲАҚИДА РИВОЯТ” тренинг машғулоти



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/42
Sana22.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#97869
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
O'quv uslubiy qo'llanma

МИХЛАР ҲАҚИДА РИВОЯТ” тренинг машғулоти. 
Машғулот 
тавсия 
этиладиган 
ҳолатлар: 
гуруҳий 
психокоррекцион фаолиятда ҳамда индивидуал психокоррекцион 
фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб *эмоционал-ҳиссий 
соҳадаги бузилишларни, *қадриятлар тизимида юзага келган 
бузилишларни 
(агрессивлик, 
безовталик), 
*характер 
акцентуациясини психокоррекция қилишда. 
Тренер қуйидаги ривоятни ўқиб беради: 
Битта кичик шаҳарчада бир ёш йигит яшар экан. У йигит жуда 
жаҳлдор, жаҳли тез, одамларнинг кичик айблари учун уларни 
ҳақоратлаб, гоҳида атрофдагиларига бақириб ташлар, ҳаётдан 
аламзада экан. Ичидан кечаётган ҳис туйғуларини умуман бошқара 
олмаслиги, ўзини назорат қила олмаслигидан тажовузкор ва 
зулмкор инсонга айлана бошлабдики, унинг қўни-қўшнилари, 
атрофдагилар ундан шикоят қила бошлабдилар. Буни пайқаган 
унинг кекса лекин донишманд отаси ўғлини ёнига чақириб насиҳат 
қилибди ва унга ҳар вақт йигитнинг яна жаҳли чиқса, ўзини назорат 
қилиши қийин бўлса, кимнидир ҳақорат қилиш ҳолатига тушиб 
қолса, аламзадалик зулм ҳислари чулғаб олса ҳовли четидаги катта 
чинорни кўрсатиб унга узун бир михни қоқишни буюрибди. Йигит 
отасини кўрсатмасини бажара бошлабди, вақт ўтиб йигитдан 
одамлар шикоят қилмай қўйишибди, чунки йигит анча ўзини 
назорат қилишни ўрганиб олган эди. Шунда ота йигитни ўз олдига 
чақириб иккинчи кўрсатмасини берибди. Энди йигит ҳар гал ўзини 
бирор бир кескин вазиятда ўзини бошқара олса уйга келиб 
дарахтдан битта михни суғуриб ташлаши керак эди. Яна маълум 
вақт ўтибди. Ота қарасаки дарахтда биронта ҳам мих қолмабди. 
Шунда ота ўз ўғлини чинор ёнига чақириб унинг камолот йўлида 
эканлигини айтибди ва уни мақтабди. Лекин сўзи охирида қуйидаги 
гапни таъкидлабди: “Ўғлим чинор бағридаги ушбу мих излари 
сенинг инсонлар қалбида ва ўзингнинг руҳиятингда қолдирган 
оғриқли изларингдир, гарчи сенинг қилмишларинг михларни юлиб 
олиб ташлаганинг каби унут бўлгандир, бироқ излар қолган”. 
Ривоят тренер томонидан айтиб берилгач, иштирокчилардан 
олган хулоса ва таассуротлари ҳамда жахлдорлик, қўполлик каби 
бошқа ёмон хулқ намуналари, иллатлар салбий томонлари ва 
оқибатлари тўғрисида сўралади? Шунингдек, ушбу ривоят 
ҳикматини доимо эсда сақлаш тавсия этилади. Қўшимча равишда, 


48 
кичик ақлий ҳужум машғулотини амалга ошириш ҳам мумкин, бу 
“Агар шундай жаҳлдор ҳаётдан аламзада инсонни учратсангиз унга 
нима маслаҳат берган бўлардингиз?” деган савол билан амалга 
оширилади ҳамда ўқувчидан шахсий фикри (маслаҳати)ни айтиш 
сўралади, агар машғулот гуруҳда бўлса гуруҳ бўйлаб ўқувчилар 
фикрларини билдиришлари керак ёки кичик гуруҳларда ишлаш 
орқали, ҳар бир гуруҳ шу масалада тавсиялар жамланмаси асосида 
гуруҳ тақдимотини ҳам қилиши мумкин. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish