Research and publications



Download 10,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/217
Sana23.07.2022
Hajmi10,45 Mb.
#841807
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   217
Bog'liq
“TA’LIM FIDOYILARI” JURNALI. 4-SON

civil duty 
 
Annotation: 
This article explores a general description and legal analysis of 
responsibility for resisting a government official or a person performing a civic duty. 


472 
In addition, the author analyzes the concept of the legitimacy of the activities of a civil 
servant or a person performing a civil duty, the concept of resistance to a civil servant 
or a person performing a civil duty. 
This article examines the resolution of the Plenum of the Supreme Court of the 
Republic of Uzbekistan dated June 14, 2002 No. 9 "On judicial practice in cases of 
hooliganism" and the resolution of the Plenum of the Supreme Court of the Republic 
of Uzbekistan. The relevant paragraphs of the decision No. 13 of September 24, 2004 
"On judicial practice in cases of premeditated murder" were considered. It also 
describes the social necessity of determining responsibility for this offense and crime, 
administrative and criminal components, aggravating circumstances of violation of the 
rules, analysis of foreign legislation and proposals and scientific recommendations 
based on statistics and analysis. 
Keywords
:
crime, responsibility, a representative of authority or a person 
performing a civic duty, active resistance, coercion, coercion with the use of physical 
force, psychological coercion. 
Амалдаги жиноят кодексининг 219-моддасига кўра қаршилик кўрсатиш, 
яъни хизмат вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний 
фаолиятига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик 
кўрсатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда 
жарима ѐки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ѐхуд уч йилгача 
ахлоқ тузатиш ишлари ѐки бир йилгача озодликни чеклаш ѐки бир йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи 
қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат 
вазифасини бажариш ѐки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, 
шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш — уч 
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш 
ѐки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида эътироф этиш учун ушбу 
қилмишда жиноят таркиби тўлиқ бўлиши керак. Жиноят таркибининг 
элементлари бўлиб, субъект, субъектив томон, объект, объектив томон 
ҳисобланади. Қуйида Жиноят кодекси 219-моддасининг объект ва объектив 
томонини таҳлил қиламиз.


473 
Жиноятнинг бевосита объекти жамият ва давлат манфаатлари, давлат 
ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг бир меъѐрда 
фаолият юритиши, ҳокимият вакили ѐки ўзининг фуқаровий бурчини 
бажараѐтган шахсий дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий 
муносабатлар ҳисобланади. Ушбу жиноятнинг объекти бу бошқарувни тартибга 
солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади[1].
Жиноятнинг объектив томони деб содир қилинган ижтимоий хавфли 
қилмишнинг ташқи томони хусусиятларини ифодаловчи қонун томонидан 
ўрнатилган белгилар мажмуига айтилади . Яъни жиноят содир қилишнинг усул 
ва йўлларини назарда тутувчи белгилар йиғиндиси тушунилади. Одатда ушбу 
белгилар ЖК Махсус қисми моддалари диспозициясида кўрсатилган бўлади. 
Объектив томон - ЖК Махсус қисм ҳар бир моддасининг диспозициясида 
жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилади.
Жиноят кодексининг 219-моддасининг объектив томони хизмат 
вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ѐки 
фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш 
ҳисобланади
[2]. 
Қаршилик кўрсатиш фаол ѐки пассив шаклларда бўлиши 
мумкин. Қонун мазмунига кўра, фақатгина фаол қаршилик кўрсатиш жиноий 
жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. 
Ушбу жиноят объектив томондан фаол қаршилик кўрсатиш, жисмоний 
зўрлик ишлатиш ѐки шундай зўрликни қўллаш билан таҳдид қилиш орқали 
амалга оширилиши мумкин. Жисмоний қаршилик кўрсатиш шаклида амалга 
ошириладиган фаол қаршилик кўрсатиш – ўзининг хизмат ѐки фуқаролик 
мажбуриятларини бажараѐтган шахсларнинг баданига қасддан шикаст етказиш, 
уриш, дўппослаш, боғлаш, қамаб қўйиш ѐки уларнинг эркинлигини бошқача 
усулда чеклаб қўйиш ифодаланади
[2].
Мазкур модданинг шарҳланаѐтган қисмидаги 
жиноят
объектив томондан 
биринчи қисмда назарда тутилган қилмишдан бир қатор ўзига хос хусусиятлари 
билан фарқ қилади. Агар модданинг 1-қисмига кўра, жавобгарлик хизмат 
вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ѐки 
фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш учун 
белгиланса, 2-қисмида мазкур шахсларни қандай шаклда бўлмасин, ўзининг 
хизмат вазифасини бажариш ѐки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, 


474 
шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилган шахс 
жавобгарликка тортилади.
Ҳокимият вакилига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсга 
қаршилик кўрсатганлик жиноятининг объектив томони қуйидаги кўринишларда 
бўлиши мумкин: 
1. 
Мажбурлаш; 
2. 
Жисмоний зўрлик ишлатиб мажбурлаш;
3. 
Руҳий мажбурлаш 

Download 10,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish