ЎСПИРИНЛИК ДАВРИДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Қарши давлат университети
магистри Беккиева Наргиза Ражаббоевна
Аннотация: Ушбу мақолада ёшларда ҳуқуқий саводхонликни ривожлантиришда шарқ ва ғарб мутафаккирлари қарашларининг ўрни ва аҳамияти, ҳуқуқий саводхонлигни ошириш, ҳуқуқий муносабат, бошқарувдаги адолатли қонун шунга доир мутафаккирлар қарашлари таҳлили ёритилган.
Калит сўзлар: Ҳуқуқий ахборот, ҳуқуқий тушунча, ҳуқуқий онг, юридик ҳаракатлар, ҳуқуқий муносабат, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик , итоаткорлик, андишалилик, ахборотлаштириш .
Аннотация : В данной статье освещается роль значение мировоздрений восточных и западных просветителей в развитии правовах грамотности молодёжи, развит правовою грамотности их, правовые отношения, справедливость в руковосдве, анализ мировоззрений просветителей по отношению этому.
Ключевые слова :правовая информация , правовое понятие, правосознание , юридические действия , правовое отношение , правовая култура, правовая грамотность , послушание , благоразумность , информатизация.
Annotation: The following article highlights the role and importance of legal information in shaping legal literacy in young people .Moreover ,the article covers the psychological analysis of the formation of legal relations among the young ,the developed of legal literacy and the results of these kinds of researches.
Key words: legal information , legal conception ,legal awareness, legal actions ,legal relationship,legal culture , literacy ,obedience goodness , information.
Бугунги кунда инсон хуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари давлат томонидан ҳимояланган. Шунга кўра, инсон омилини хар томонлама ҳимоялаш ва таьминлаш, унга олий қадрият сифатида қараш, жамиятнинг асосий бўғини эканлигини англатади. Ўсиб келаётган ёш авлодга халқимизнинг миллий ва диний хусусиятларини сингдирган ҳолда, хуқуқий маданиятни шакллантириш, уларда халқаро майдонда юз бераётган турли жараёнларда ўзининг мустақил фикри, ақл заковати билан ёндашиш ғоят мухим ахамият касб этади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясининг 76-сессиясида “Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таьминлаш ҳамда ҳимоя қилиш демократик ислоҳотларимизни асосини ташкил этади. Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Бирлашган Миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аьзо этиб сайланди. Биз бошлаган ислоҳотлар йўлимизни изчил давом эттириш мақсадида Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик. Ушбу стратегиянинг бош ғояси фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ҳар бир кишини кафолатли даромад манбаи билан таьминлаш ҳамда барқарор экологик ривожланишдан иборатдир” дея сўзлаган нутқининг нечоғли ахамиятли эканлигини эьтироф этиш ўринлидир..
Маьлумки, хозирда психологик ёндашув, жамият бўғинларининг барча жабхаларини қамраб олмоқда, шунингдек ҳуқуқий демократик жамиятда комил инсон сифатида шахснинг камол топишида зарурий эхтиёжга айланиб бормоқда. Кишиларнинг ижтимоий турмуш тарзида фаолият кўрсатиш жараёнида турли хил индивидуал хусусиятлар намоён бўлади. Буюк алломаларимиз ўз даврларида инсон тарбияси, одоб-ахлоқи, феьл-атвори кишилар ўртасидаги муносабатларга ўз нуқтаи-назари билан ёндашиб, ижтимоий адолатнинг қарор топишида беқиёс ўрни бор эканлигини таькидлаб ўтганлар. Хусусан, илк ўрта аср уйғониш даврининг буюк намоёндаси Абу Наср Мухаммад ибн Мухаммад Форобийнинг (570-950) “Бахтга эришиш йўлидаги трактат”, “Уруш ва тинч-тотув яшаш хақида”,
“Жамиятни ўрганиш ҳақидаги китоб”, “Давлат арбобларидаги афоризмлар” номли асарларида таьлим ва тарбия, жамият, давлат, ҳуқуқ, адолат, сиёсатга бағишланган қарашлари келтирилган бўлиб, улар инсон руҳиятига таьсир қилувчи салбий ахборотлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради. Форобийнинг “Фозил одамлар шахри” асарида мамлакатни бошқаришда адолатли қонун зарурлиги, фаол Фуқаролик жамиятини шакллантириш моҳияти чуқур таҳлил қилинган. Қонунлари мукаммал бўлган мамлакатда адолат, инсон ҳуқуқлари устувор бўлиши муқаррар эканлиги баён қилинган. Форобий фикрларига кўра, “Шахар аҳолиси хушхулққа эга бўлмаган тақдирда хокимятга эҳтиёж туғилади”, жиноятчилик, безорилик, қонунбузарлик қонунлари заиф, аҳоли аҳлоқий маьнавий жиҳатдан баркамол бўлмаган шароитда авж олади. Бундай халқни тартибга олиш учун кучли таьсир ўтказувчи ҳокимият керак бўлади.
Машҳур юнон файласуфи Аристотель хам давлат ва ҳуқуқ таьлимотида қонунларнинг асоси нима эканлигини тушунтиришга ёрдам беради. Инсон аввало, хиссиётлардан холи бўлиши керак. Сиёсатда қонун инсон муносабатлари эмас, қонун устуворлиги бўлса, у идеал давлатга айланади. Қонун устувор бўлмаса, жамият барқарорликни йўқотади. Улар инсонларни яхши амаллар қилишга ундайди. Ахир, инсон табиатан эгоист ва ҳар доим ўзи учун фойдали бўлган ишни қилишга мойилдир. Қонун унинг хатти-ҳаракатларини тузатади, мажбурлаш кучига эга. Файласуф қонунларни тақиқловчи назарияси тарафдори бўлиб, конституцияда кўрсатилмаган ҳамма нарса қонуний эмас, деган эди. Қонуннинг асосий мақсади хар бир фуқаронинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришида деб тушунтиради.
Психология фанининг юридик сохасининг ривожланишига ўз хиссасини қўшган, ҳар икки буюк намоёндаларининг қарашларини ўрганар эканмиз, уларнинг давлат, жамият, қонун борасидаги фикрлари замирида ҳар бир фуқаронинг тинч, фаровон ҳаёт кечириши учун керакли бўлган, инсон манфаатларини кўзлаб ўз мулохазаларини ёзганликларини кўришимиз мумкин. Ҳозирги кунда ёшларда ҳуқуқий билимларни етишмаслиги, ўз ҳуқуқларидан деярли фойдаланаолмаслиги, қонуний манфаатларини
камситилиши ҳолатларига олиб келмоқда. Шунинг учун ҳозирги глобаллашув жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, уларни давлат томонидан ўрнатилган тартиб-қоидалардан хабардор этиш, уларга риоя этишдаги муносабатларини шакллантириш бугунги кун муаммоларидан бирига айланмоқда. Хар бир шахс ҳуқуқий билимларга эга бўлиши билан бирга унга риоя қилиши, ҳуқуқий муносабатга кираётганда онгли шахс рухияти орқали унинг туб маьносини тушуниши, уни қабул қилиш хусусиятини ўрната олиши лозим. Мана шу жараёндагина ёшларда ҳуқуқий маданият шакллана боради. Қачонки ҳар бир фуқаро онгли равишда ўзида ҳуқуқий маданиятни шакллантирсагина, жамиятда қонуний бузилишлар, ножўя хатти-ҳаракатлар кузатилмайди энг асосийси инсон ҳуқуқлари поймол этилмайди.Ўспиринларнинг ҳуқуқий онгги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича таьлим муассаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларни кенгайтириш чораларини кўриш тавсия этилади. Бунда психологлар ҳам жонбозлик кўрсатишлари лозим.
Хулоса ўрнида бугунги кенг миқёсда ахборотлашган даврда ёшларнинг хуқуқий маданиятини шаклланитириш, хуқуқий саводхонлигини ошириш, ўзида миллий истиқлол ғояларини акс этган қонунларимиздан хабардор этиш устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Ёшларимизга ҳуқуқий маданият нима эканлигини, унинг афзалликлари, жамият хаётидаги ўрни хақидаги тушунчаларни кенгроқ тушунтиришимиз, илк ўрта асрларда шарқ ва ғарб мутафаккирларининг мамлакатни юксалишида аҳолини тинч ва фаровон ҳаёт кечиришида қонунларга асосланган жамиятни зарурлиги ҳақидаги қарашларидан хабардор этишимиз лозим деб ўйлаймиз. Қачонки ҳуқуқий маданиятимиз яхши шакллансагина шундагина хар биримизнинг ҳуқуқий муносабатларда қонун-қоидалардан, ҳуқуқий меьёрлардан фойдаланишимиз осон бўлади.
Адабиётлар:
1. Халқ сўзи газетаси 2021 йил 22 сентябр № 203 (7983) E-mail:info@xs.uz
2. Бобоев Х.Б. тахрири остида “Сиёсий ва хуқуқий таьлимотлар тарихи” Т. 2003й
3. Алексев П.В.Фалсафа тарихи:-дарслик.-М.:ТКWelby, Prospect нашриёти, 2007-240 б.
4. В.Д.Губин. Филсофия: Дарслик/Эд.,Губин, Т.Ю.Сидорина.-3-нашр, Рев.ва қўшинг.-М.:Гардарики, 2007-828 б
5. www.goog.uz
Бахриддин Умаров Э.Ғозиев, охирида тавсиялар киритилади. Ўртада методика унинг натижалари киитилади хуқуқий маданият хақидаги янги маьлумотлар
Do'stlaringiz bilan baham: |