475
ҳаракатлар содир этишлари ва бевосита қонуний ваколати доирасига кирувчи
мажбуриятларни бажармаслиги ҳокимият вакилининг
хизмат вазифасини
бажариш ѐки шахснинг фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечиши
ҳисобланади
[5].
Ҳокимият вакили ва шахсга нисбатан куч ишлатиш билан мазкур шахслар
томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажариш ўртасида сабабий
боғлиқланишнинг мавжудлиги ЖК 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган
қилмиш объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади
[6].
Хизмат вазифасини бажараѐтган ҳокимият вакилининг қонуний
фаолиятига ѐки фуқаровий бурчини бажараѐтган шахсларни қандай
шаклда
бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ѐки фуқаровий бурчини
бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга
мажбур қилишга йўналтирилган мажбурлов ҳаракатлари содир этилган
вақтдан бошлаб, оқибат келиб чиқишидан қатъи назар, жиноят тугалланган
ҳисобланади[
7].
Агар қаршилик кўрсатиш жараѐнида жабрланувчига ўртача оғирликдаги
ѐки оғир тан жароҳати етказилган бўлса, айбдорнинг қилмишини
жиноятлар
мажмуи бўйича ЖК 219-моддаси 1-қисми ва ЖК 105-моддаси (қасддан баданга
ўртача даражадаги тан жароҳати етказиш) ѐки 104-моддаси (қасддан баданга
ўғир шикаст кетказиш) билан квалификация қилинади.
Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, айбдорнинг ўзининг хизмат ѐки
фуқаролик бурчини бажараѐтган шахсга нисбатан реал жисмоний мажбурлов
ўтказиш ниятини билдирувчи сўзлари ва ҳаракатлари тушунилади.
Агар айбдор ўлдириш ѐки куч ишлатиш билан қўрқитаѐтган бўлса, унинг
ҳаракатларини жиноятлар жами бўйича Жиноят кодексининг 112-моддаси
(ўлдириш ва зўрлик ишлатиш биллан қўрқитиш)ва 219-моддаси 1-қисми билан
квалификация қилиш лозим. ЖК 219-модда мазмуни бўйича ҳокимият
вакиллари қаторига ижро этилиши мажбурий бўлган қонуний кўрсатмалар
бериш ҳуқуқи берилган масъул мансабдор шахслар киритилади. Булар ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ходимлари: прокурорлар, ички
ишлар
ходимлари, ДХХ, солиқ хизмати ходимлари ва ҳоказо, шунингдек,
қонунга асосан, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича асосий ѐки қўшимча
вазифаларни амалга оширувчи шахслардан иборат. Бу сабабга кўра, ҳокимият
вакили ҳисобланмайдиган масъул мансабдор шахсга қаршилик кўрсатиш, агар
476
у ўз фуқаровий бурчини бажармаѐтган бўлса, шарҳланаѐтган жиноят
таркибини ташкил этмайди.
Ҳокимият вакиллари функсияларини бажараѐтган ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ходимларига қаршилик
кўрсатиш билан боғлиқ қилмиш тегишли белгилар бўлган ҳолларда ЖК 220-
моддаси (Озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ижро этиш муассасаларининг
ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар) ѐки 221-моддаси (Жазони ижро этиш
муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бўйича
квалификация қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳокимият вакили ѐки фуқаролик
бурчини бажараѐтган шахс фаолиятининг қонунийлиги ва ҳаққонийлиги
шарҳланаѐтган жиноят объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади.
Демак, бундан тушунишимиз мумкинки, ҳокимият вакили ва фуқаро қонуний
ҳаракат қилаѐтган бўлиши лозим, акс ҳолда уларга нисбатан қилинган
қаршилик ушбу жиноят таркибини бермайди. Агарда улар қуйидаги
фаолиятлардан бири билан шуғулланаѐтган бўлсалар, уларнинг фаолияти
қонуний саналади.
1.
Жамоат тартибини қўриқлаш бўйича фаолият –
номуайян шахслар
доираси манфаатларига тааллуқли ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан
жиноятлар)нинг олдини олиш ва уларга қарши курашишга (кўчада,
майдонларда,
боғларда,
транспорт
магистралларида,
вокзалларда,
аеропортларда ва бошқа жойларда жамоат ҳуқуқ-тартиботини таъминлашга,
паспорт тизими бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат
қилишга, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига кўмаклашувчи
вазиятларни
аниқлаш ва ҳоказоларга) қаратилган қонуний фаолият.
2.
Ижтимоий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолият – номуайян
шахслар доираси ҳаѐтий муҳим манфаатларининг турли таҳдидлардан зарурий
ҳимояланганлик даражасини сақлаб туришга (ночор ѐки бошқача ҳолатда
қолган, ҳаѐти ѐки соғлиғи хавф остида қолганларга ѐрдам кўрсатишга, йўл
ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга, ўқотар
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар билан муомала қилиш қоидаларига
риоя этилишини назорат қилиш ва ҳоказоларга) йўналтирилган қонуний
фаолият
[8].