Рельсларнинг қўлланилиши ва уларнинг геометрик ўлчамлари
Маъруза-3
Рельсларнинг қўлланилиши ва уларнинг геометрик ўлчамлари
Режа
1. Рельсларнинг таснифланиши
2. Рельсларнинг вазни ва ўлчамлари.
3. Рельсларнинг материаллари. Рельсларнинг вазифаси ва уларга қўйилган талаблар
Релслар вазифаси – ҳаракатланувчи состав ғилдиракларини йўналтириш, ғилдиракдан тушадиган динамик юкланишни бевосита ва эластик ҳолатда қабул қилиш ва уни бир текисда релс ости асосга тақсимлаш, автоблокировка участкаларида сигнал токлари, ҳамда электр тортувли участкаларда тескари тортиш токи учун электр занжири ролини ижро этади. Рельсларга қўйилган талаблар. Барқарор ишлаш учун релслар пишиқ, мустаҳкам, кўпга чидайдиган, қаттиқ бўлиши, аммо мўрт бўлмасликлари керак. Чунки уларга зарбли динамик юкланишлар тушади. Рельс ўта чидамли пўлатдан тайёрланади. Релслар оғирлиги ва кўндаланг профилига боғлиқ ҳолда Р50, Р65 ва Р75 турларга бўлинади. Р ҳарфи «релс»ни билдиради, рақам эса 1 м узунликдаги релснинг яхлитланган массасини килограммларда ифодалайди. Релсни букишга ҳаракат қиладиган вертикал юкланиш релсга энг кўп таъсир кўрсатиши сабабли унинг энг мақсадга мувофиқ шакли қўштаврли релс бўлиб, металл сарфини тежаш имконини беради. Релсларга қўйиладиган талаблар. Релслар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: • ейилишга чидамли; • чарчашга нисбатан чидамли; • мўрт синишга нисбатан юқори қаршиликка эга; • яхши пайвандланадиган; • пўлати юқори даражада тоза; • яхши ишлов берилувчан; • ҳарорат кучланишлари паст; • геометрияси аниқ ва тўғричизиқли; • хизмат муддати узоқ. Рельс оғирликлари қуйидагиларга кўра аниқланади: - ўққа тушадиган юклар қанча кўп бўлса рельс оқирлиги ушанча кўп бўлиши керак, линия юк тиғизлиги қанча кўп булса ва поезд тезликлари катта бўлса рельс массаси шунча катта бўлиши керак. - рельс массаси қанча катта бўлса фойдаланиш харажатлари ушанча кам бўлади. Хозирги кунга келиб рельс массасини хисоблаш учун бир неча методикалар ишлатилади. Хар хил тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики рельс қуйидаги эксплуатацион параметрларга тенг: • Харакатланувчи составдан ўққа тушадиган юк Pmax, т/ўқ; • Харакатланувчи составни тезлиги км/соат • Линиянинг юк тиғизлиги млн.ткм брутто/км йилига
Темир йўлдаги релслар қуйидагиларга бўлинади
• Тури бўйича:
Р50
Р65
Р65К (Эгри йўллардаги ташқи релслар учун)
Р75
• Сифати бўйича:
В – юқори сифатли термик мустахкамланган релслар
Т1, Т2 – термик мустахкамланган релслар
Н – термик мустахкамланмаган релслар
• Болт тирқишлари бўйича:
Иккала учида тирқишли
Тирқишсиз
• Пўлатни қуйиш усули бўйича:
М – мартен пўлатидан
К – конвертер пўлатидан
Э – элект пўлатидан
• Бошланғич тайёргарлик тури бўйича:
Ёмбидан (из слиток)
Тайёргарлик узилмас қуймадан
• Қарши флаконли ишлов бериш усули бўйича
Вакумланган пўлатдан
Назоратдаги сўвутишдан ўтиш
Изотермик ушланишни ўтишВақт ўтиб релснинг кўриниши ўзгариб келмокда. Хозирги кундаги замонавий релслар каллак, таглик ва бўйин қисмидан иборат. Ғилдирак тегувчи қисим, яъни релс каллагининг сирти бўртиб чиққан шакилда бўлиб, ғилдиракдан тушадиган кучларни релс маркази бўйлаб узатади. Ғилдирак тегиш сирти билан каллакнинг ён қиррасининг боғланиши, ғилдирак гребниси радиусига якин радиусда қилинади. Релснинг бўйин қисми эгри чизиқ кўринишида бўлади, бундай эгри чизиқлик махаллий юкланишларни камайтиради. Релс таглиги шундай кенгликда жойлашганки унинг кенглиги релс устиворлигини таъминлайди ва қопламаларга таянч юзасини таъминлайди.
АЖ “Ўзбекистон темир йўллари” да ишлатиладиган стандарт релсларнинг узинликлари 12,5 ва 25 м га тенг. Эгри йўлларда ички релслар учун калта релслар хам ишлатилади. Яна улоқсиз йўллар учун узун релслар камида 400 м ли релслар кўпи билан перегон узунлигига тенг релслар ишлаб чиқарилади.
Релсларни хизмат муддати
Бош йўлларнинг асосий қисмида ётқизиладиган Р65 релслар эгилишга мустаҳкамлиги бўйича дунёда энг мустаҳкам, аммо хорижда чиқарилган релсларга нисбатан пўлатнинг тозалиги, тўғричизиқлилиги ва ресурси (узоқ муддатга ҳизмат қилиш ва ишдан чиқишлик) бўйича орқада туради. Ишдан чиқишларнинг асосий сабаби асосан контакт–чарчаганлик натижасида келиб чиқадиган дефектлардир. Дефектлар эритиш, қуйиш ва металлга ишлов бериш жараёнларида пайдо бўлади, сўнг прокатлаш ва термоишлов бериш жараёнларида юзага чиқади. Релсларни ишлаб чиқариш ва ясашнинг барча босқичларидаги назоратнинг самарали эмаслиги релсларни завод дефектлари билан йўл мажмуасига етказиб берилишига олиб келади.
Эксплуатация жараёнида тоннаж ҳажми тўпланиши билан релсларда турли хил шикастлар, деформациялар, чарчоқ дефектлари ҳам тўпланиб боради, бунинг натижасида уларнинг ишончлилиги камаяди, тез–тез ишдан чиқишлар содир бўлади ва поездлар тезлигини камайтириш ёки умуман йўл ҳаракатини тўхтатишга тўғри келади. Мамлакатда иўҳшлаб чиқилган релсларнинг ўртача 94% ли ресурси звено йўлида 600 млн т бруттони, чоксиз йўлларда эса – 700 млн т бруттони ташкил этади. Ҳар йили йўлдан 120 минг дефектланган ва ўта дефектланган релслар олиб ташланади, улардан 50 мингтаси ўтадефектлилари. Ҳар йили поездлар остида 50–100 яқин релслар синиб кетади. Дефектоскоп билан текшириш вақтида қолиб кетган ўтадефектли релслар сони 25–50 етади. Рельсларнинг емирилишига қуйидага асосий омиллар таъсир қилади-пўлатда углероднинг мавжудлиги, термоишлов, рельсларнинг узунлиги, балласт тури, шпалларнинг материаллари ва эпюраси, йўлнинг плани ва профили, харакат тезлиги ва ўқдан тушган кучлар, лубрикатция, табиий шфроитлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |