3. Реклама стратегиясини ишлаб чиқиш.
Маркетинг стратегияси мақсадларига мос келишдан ташқари, фирманинг реклама фаолияти фирмада вужудга келган коммуникация сиёсати доирасида амалга оширилиши лозим. Коммуникация сиёсатини ташкилот томонидан ўз маркетинг мақсадларига эришиш учун коммуникация соҳасида ҳаракат қилиш ва қарорлар чиқариш учун қабул қилинган умумий дастуриламаллар, мезонлар, мўлжаллар тизими деб таърифлаш мумкин.
Коммуникация сиёсати коммуникаторлар танлаган коммуникация стратегиялари ёрдамида амалга оширилади. Ҳозирги кунда бу стратегиялар кўпинча ягона уйғунлашган маркетинг коммуникациялари стратегиясига бирлаштирилади. Унинг бўлимлари сифатида маркетинг коммуникациясининг алоҳида воситалари, шу жумладан, реклама бўйича ишлаб чиқиладиган стратегияларни кўриб чиқиш мумкин. Реклама стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни ҳақида батафсилроқ тўхталамиз.
Реклама стратегиясининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардир: 1) мўлжалдаги аудитория: 2) реклама предмети, товар концепцияси; 3) реклама коммуникацияси каналларини ишлаб чиқиш; 4) реклама мурожаати.
Мўлжалдаги аудитория реклама коммуникацияси адресатини ташкил этади. Реклама стратегиясини шакллантиришда бошқарувчи реклама предмети ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши билан бирга унинг концепциясини ҳам ишлаб чиқиши керак. Реклама қилинаётган товар концепцияси ушбу ҳолатда реклама товарни мўлжалдаги аудиторияга қай тарзда тақдим этишининг содда баёнидан иборат бўлади. Бу реклама стратегиясининг бошқа барча элементларга катта таъсир кўрсатадиган энг мураккаб элементларидан биридир. Содда баён кўпгина саволларга жавоб топишни талаб қилади: *товар бозорда қандай жойлаштирилади? Унинг муайян хос бозорга алоқадорлиги ва асосий рақобатчилардан ажратиб турадиган асосий белгилари қандай? Унинг маркетинг комплексидаги ўрни қандай? Товар яшовчанлик даврининг қайси босқичида? У қайси товарлар гуруҳига мансуб? Қадоқланиши, сифати, маркаси/тамғаси қандай?
Реклама фаолиятини ташкил этиш. «Ташкил этиш» деган бошқарув категорияси етарлича кенг ва кўпмаъноли тушунчадир. Агар у бошқарув вазифаси нуқтаи назаридан кўриб чиқилса, икки асосий ёндашувни фарқлаш мумкин. Биринчи ёндашув анча тор бўлиб, у ташкил этишни «одамларга биргаликда мақсадларига эришиш йўлида самарали меҳнат қилиш имкониятини берадиган корхона структурасини яратиш жараёни» сифатида талқин этади. Иккинчи ёндашув ташкил этишни фирма режаларини амалга оширишга қаратилган вазифалар, жараёнлар ва турли туман структуралар йиғиндиси сифатида таърифлайди.
Бошқарувчилар амалга оширадиган асосий ташкилий вазифалар қуйидагилардан иборат:
Ходимларга раҳбарлик.
Ишни ходимлар орасида тақсимлаш.
Масъулиятларни топшириш, яъни вазифа ва ваколатларни уларни бажарилиши учун жавобгарликни қўл остидаги ходимга бериш.
Ишни мувофиқлаштириш, яъни ходимлар, бўлинмалар ва ташқи структуралараро фирма олдидаги вазифаларини тўла бажариш ва ички зиддиятларни бартараф қилиш имкониятларини яратувчи самарали муносабатларни таъминлаш.
Бюджетни ишлаб чиқиш муайян турдаги фаолиятни амалга ошириш учун зарур.
Реклама фаолиятини ташкиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари.
Агар унинг иштирокчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, реклама фаолияти субъектларининг қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин: 1) реклама берувчилар — ўзини, ўз товарлари ва хизматларини реклама қилувчи ташкилот ва фирмалар; 2) реклама агентликлари – буюртма бўйича махсус реклама ишларини бажарувчи мустақил фирмалар. Уларнинг вазифалари: реклама тадқиқотларини олиб бориш, реклама кампанияларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, реклама материалларини тайёрлаш ва жойлаштириш ва бошқалар; 3) реклама мурожаатлари учун уларни хос аудиторияларга етказиш мақсадида ўрин ва вақт ажратиб берувчи оммавий ахборот воситалари; 4) реклама фаолиятини таъминловчи ёрдамчи иштирокчилар: тадқиқот (ўтказувчи) компаниялари, фото ва киностудиялар, рассомлар, босмахона ҳамда реклама берувчилар ва реклама агентликларига реклама материалларини тайёрлашга ёрдам берадиган барча иштирокчилар.
Реклама берувчининг ташкилотчилиги. Худди иккита айнан бир хил фирма мавжуд бўлмагани каби, ҳеч қачон реклама берувчи фирмалар томонидан реклама фаолиятини ташкил қилиш масаласига бир хилда ёндошилмайди. Айни пайтда барча реклама берувчилар ўз реклама хизматлари томонидан қуйидаги ташкилий вазифаларнинг бажарилиши таъминланмоғи лозим: 1)реклама хизматини бошқариш ва ходимларга раҳбарлик қилиш;2)фирманинг реклама фаолиятини режалаш. 3) фаолиятини бошқа хизматлар (ишлаб чиқариш, сотиш, молиявий) билан мувофиқлаштириш; 4)фаолиятни ташқи ҳамкорлар билан ҳамда рекламани ўтказиш масалалари бўйича мувофиқлаштириш; 5)юқори турувчи раҳбарият ва молия хизматига тақдим этиш учун реклама бюджети борасида таклифлар ишлаб чиқиш.
Унча катта бўлмаган фирмада юқорида баён қилинган вазифаларни бажаришни бир кишига топшириш мумкин. Баъзи ҳолларда эса, реклама хизматига бир неча юз киши жалб этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |