Режа: Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини ўрнатилиши



Download 337,5 Kb.
bet6/9
Sana21.06.2022
Hajmi337,5 Kb.
#688298
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза 7

5. Одат ҳуқуқи.
Одат ҳуқуқлари бошқа ҳуқуқ манбаларидан фарқли равишда давлат томонидан эмас, балки жамият ишлаб чикқан нормалардир. Шу-нинг учун одат ҳуқуқлари давлат пайдо бўлмасдан олдин ҳам мавжуд бўлган ҳуқуқнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Давлат эса ҳуқуқ манбаларини шакллантирувчи институт сифатида пайдо бўлди ҳамда ривожланди.
Мустамлакачилар дастлаб Қўқон хонлиги таъсир доирасидаги ҳамда ҳукмронлиги остидаги Туркистоннинг шимолида яшовчи кўчман-чи туркий халқларининг одат ҳуқуқларини ўзгартиришга эътиборни ҳаратди. VIII асрда Мовароуннаҳрнинг араблар томонидан истилоси, ислом дини ва мусулмон ҳуқуқини ёйиш сиёсати маҳаллий халқларнинг анъана ва урф-одатларини мазхаб доирасига киргизган фақатгина Ҳана-фия таълимоти асосидагина мувоффаққиятга эришган эди. Россия импе-рияси мустамлакачилари ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида туркий халқларнинг одат ҳуқуқларидан фойдалана бориб, уни мазмунан йўқотишни кўзлаган эди. Кўчманчи туркий халқларда одат ҳуқуқининг мавжудлиги биринчи навбатда уруғдошлик тузуми билан шартланган. Чунки уруғдошлик асосларининг энг аҳамиятли томони кучлининг ҳуқуқидан келиб чиққанлигидадир. Яъни шахс ўз уруғининг ҳамоясида бўлади. Бунда: а) шахснинг қилмишлари учун уруғнинг жавобгарлиги; б) гунохди ювадиган қасамёдни ҳуқуқбузарликда айбланаётган шахс эмас, балки унинг учун уруғдошлари қасамёд қилиши; в) товон тўлов-лари шахсга эмас, балки уруғга тегишли эканлиги; г) хун ҳақи тўлан-маганлиги учун албатта қотил эмас, балки унинг хоҳлаган уруғдошла-ридан бири ўлдирилишлиги мумкинлиги; д) бева қолган хотинининг ўлган эрнинг уруғига тегишли эканлиги ва бошқалар шулар жум ласидандир.
Ушбу жамият «бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар», «кимки ўзининг уруғидан етти авлодгача билмаса, муртаддир», «бегона юртда хон бўлгунча, ўз уруғингда чўпон бўл» деган қоидалар асосида турмуш тарзини кечирганлар. Уруғдошлик ғояларини ташувчилар асосан бой-лар уруғ оқсоқоллари-дашт зодагонлари ҳисобланган.
Мустамлакачилар ўз ҳукмронлигини тўлиқ ўрнатиш мақсадида, кўчманчи туркий халқларининг одат ҳуқуқлари ишлаш механизмларини издан чиқариш учун: биринчидан-сиёсий куч ҳисобланган дашт зода-гонларига қарши кўрашиб, изчиллик билан мавжуд уруғдошлик тузуми-ни тугатиб борди; иккинчидан - кўчманчилик қаёт тарзи кечиришдан ўртоқлашган турмуш тарзига ўтишга уларни мажбурлади. Одат ҳуқуқи асосида фаолият юритувчи ягона институт-бий судлари, мустамла-качилик манфаатларидан келиб чиқилган ҳолда ислоҳ қилиниб, сақлаб қолинди.
Туркистоннинг кўпгина кўчманчи туркий халқларида ўзиги хос ҳуқуқ манбаи ҳисобланган «эреже» кўмагида улар юқорида таъкид-ланган мақсадларини амалга ошира борадилар.
Проф. Ф.Бакиров эрежени «бийлар съезди томонидан чиҳарилган раҳбар қоидалар ёки низомлар» эканлигини таъкидлайди. Назаримизда эрежелар ҳуқуқ манбаларидан суд прицедентига ўхшасада ўзига хос хусусиятларга эга эди. Эрежеларнинг суд прицедентига ўхшаш томон-лари қуйидагилар эди: а) суд органи томонидан тузилиши; б) моддий ва процессуал ҳуқуқ меъёрларидан ташкил топиши; в) асосан, халқ судла-рининг юқори инстанцияси- бий судлари фавқулодда съездларида тузи-лиши ва бошқалар. Конкрет ишлар бўйича юқори турувчи суднинг қуйи турувчи судлар учун умуммажбурий- меъёрий характерга эга бўлган суд прицедентидан фарқли равишда, эрежелар: а) доимий эмас, балки вақтинчалик чақирилган ҳар бир бий судларининг фавқулодда съезд-лари учун алоҳида алоҳида тузилиши ва уларнинг ушбу вақт оралиғида судлов фаолиятини тартибга солувчи меъёрлардан иборат эканлиги; б) эрежелар, суд прицеденти каби одил судлов натижаси ўлароқ чиқарил-ган суд қарорлари бўлмасдан, балки бийлар томонидан олдиндан тузи-либ одил судловни амалга оширишни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар эди. Шунинг учун эрежелар, ўзининг юридик табиатига кўра ҳам суд прицедентидан, ҳам ҳуқуқий-меъёрий актлардан фарқ қилувчи ўзига хос ҳуқуқ манбаи бўлган.
Ҳар бир уезднинг бий судлари фавқулодда съездларида, фақат ўз уездлари учун эрежелар тузилиб, улардаги қоидалар у ёки бу даражада бир биридан фарқ қилиш билан биргаликда, бир уезднинг бий судлари фавқулодда съезди эрежеси бошқалари учун амал қилмаган. Яъни ҳар бир уеъзд бий судлари фавқулодда съездлари ўз юрисдикциясига тегиш-ли ишларни кўриб чиқиш учун ҳар сафар алоҳида эреже тузишлари шарт эди.
Ўлкада тафтиш ўтказган сенатор К.К.Пален Сирдарё ва Еттисув вилоятлари уездларида тузилган 21та эрежени ўрганиб чиқиб, уларда қуйидагилар: а) томонларни, гувоҳларни судга чақируви ҳамда судга келмасликнинг оқибатлари; б) вакиллик; в) далиллар, яъни гувоҳ кўрсатмалари, оқлов қасамёди, ҳужжатлар ва бошқа далилий ашёлар; г) қарор чиқариш тартиби, шунингдек алоҳида казуслар, жазо ва унинг миқдорини белгилаш (қилмишлар бўйича); д) қарорнинг ижроси, маҳ-кумнинг тўловга қобилятсиз ҳолатида кўриладиган чоралар; е) бийлар-ни рағбатлантириш қоидалари тартибга солинганлигини кўрсатиб ўтган.
Суд ишларини юритишда одат ҳуқуқи меъёрлари асосида ишлаб чиқилиши лозим бўлган эрежелар, энди мустамлакачилик манфаатлари-дан келиб чиқиб тузилар эди. Ушбу ҳолатини ҳатто ўлкада тафтиш ўтказган сенатор К.Пален ҳам эътироф этади. У, «тузилаёган ҳар бир эреже рус маъмурий органларидан -уезд бошлиғи ёки унинг ёрдамчи-сининг кучли таъсири натижасида ва албатта ҳарбий маъмурият ман-фаатларини кўзлаб ишлаб чиқилишини, шунинг учун эрежелар одат ҳуқуқи меъёрларига ҳам империя қонунларига ҳам тўғри келмаётган-лиги» ни таъкидлайди. Яъни, ҳуқуқ манбаи сифатида эрежелар ҳам ўлка ҳарбий маъмуриятининг қўлида мустамлакачилик тизимини амал қили-шига кўмаклашувчи куролга айланиб қолди.
1881 йилдан Еттисув вилоятида маҳаллий суд тизимидан фақат бий судларининг фаолияти белгиланди.
Бий судларининг сақланиб қолиниши Чор маъмурларининг қуйидаги хулосалари асосида бўлади:
бий судлари халқ учун ҳам, ҳукумат учун ҳам зарарсиз;
одат бўйича суд, бу халқ судидир. Яъни ҳаммага маълум, ҳамма томонидан ҳурмат қилинадиган, қеч қаерда ёзилмаган, халқнинг тушунчаларига, одатларига, ҳарашларига асосланадиган суд;
халқ ёки қеч қандай ташқи таъсирларсиз ушбу судни ишлаб чиқци;
бий судлари шариат судларининг ҳарама-қаршиси ҳамда ди-ний тенденцияларга боғлиқ эмас. Шунинг учун ҳам диний фанатизмни ривожлантирмайди.
Шундай бўлсада империя қонунларининг, унинг ҳамма ҳудудлари-да амал қилиши, ҳукмронликнинг асосий белгиси бўлганлиги сабабли мустамлакачиларнинг асосий мақсади мустамлака аҳолисини ассими-ляция қилиш ҳамда асосан умумимперия қонунларини, империя суд-ларини жорий қдлиш эди.
Чор маъмурлари бий судлари асосланадиган одат ҳуқуқларини, шариатдан асосий фарқд қуйидагича деб таъкидлайди. Яъни шариат судлари ҳуқуқбузарликларни «жиноий ва фуқаролик ишларига ажрата-ди. Одат ҳуқуқида ҳамма ҳуқуқбузарликлар фуқаролик ҳуқуқбузарлик-лари деб эътироф этилади. Шунинг учун бий судларида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик, судланувчи томондан ҳамда унинг қариндошлари томонидан товон тўлашлик билан характерланади».
«Одат» арабча сўз бўлиб, туркийчасига «занг» дейилган. Қадимда туркий халқларнинг одат ҳуқуқлари бир-биридан унчалик фарқ қил-маган. Ҳаёт шартларининг ўзгариши, мусулмон ҳуқуқининг таъсирида зангда ҳам ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди. Шунингдек Россия империяси ҳукмронлиги даврида ҳам унинг манфаатларига мос «янги одат ҳуқуқи» меъёрлари ишлаб чиқилди. Ушбу ҳолат ўз навбатида одат ҳуқуқининг обрўсизланиши ҳамда шариат меъёрларини кириб келиши-ни тезлаштириб юборди. Натижада Чор маъмурлари Ислом ҳуқуқига қарши тиш-тирноғи билан кўраш олиб борди. Шундай бўлсада бу давр-да ҳам туркий халқларда қадимдан мавжуд бўлган кўпгина одат ҳуқуқи меъёрлари Туркистон халқларида умумий тарзда амалда бўлганлигини кўришимиз мумкин. Бу ҳолат айниқса оила ҳуқуқи соҳасида кўзга яққол ташланади.
Уруғдошлик жамиятининг негизи бўлган оила ва никоҳ муноса-батларига алоҳида эътибор берилиши сабабли, ушбу соҳа одат ҳуқуқи меъёрлари билан атрофлича тартибга солинган. Нотаниш одамдан биринчи навбатда қайси уруғдан эканлиги сўралган. «Етти отасини (авлодини) билмаган муртад» деган қоида мавжуд бўлиб, 10-11 ёшдан аксарият ёшлар уни ёддан билганлар. Ушбу ҳолати шахсий гувоҳнома (паспорт) бўлиб хизмат қилган. Патриархал жамият бўлганлиги сабабли ота томонидан 40 авлодгача қариндош ҳисобланган. Никоҳга ўрдалар, уруғлар, авлодлар вакиллари ўртасида руҳсат этилган. Фақат ота томонидан қариндошлар ўртасидаги никоҳга киришиш учун уларнинг орасидаги боғлари еттинчи, бешинчи, баъзан иккинчи даражадан кам бўлмаслиги шарт бўлган. Ушбу шартни бузганлар уруғдан хайдалган. Она уруғи бўйича ушбу қоида шарт қилинмаган.
Никоҳга киришишдан олдин унаштириш маросими амалга оши-рилган. Унаштириш, юридик аҳамиятга эга, барча Туркистон халқлари-да мавжуд бўлган, одат ҳуқуқи бўйича ўзига хос битим ҳисобланган. Унаштириш учун бўлажак куёв, қиз томонга «ҳалин» берган. Ҳалин бўлажак никоҳнинг кафолати ҳам ҳисобланган. Унаштиришдан сўнг қизнинг айбисиз йигит никоҳдан бош тортса, берилган ҳалин қайтарил-маган. Акс қолда, яъни никоҳгача кдонинг соғлиғини ёмонлашуви, ва-фот этиш ёхуд бошқа айблари билан никоҳдинг иложи бўлмаса, унаш-тирилган қизнинг синглиси ёхуд ҳалин қайтарилган.
Ҳалинни миқдори аниқ меъёрлаштирилмаган. Масалан, ўша давр-ларда Тошкентда бойлар 12 қорамол, ўрта қоллар 10 та, камбағаллар 9 та қорамол ҳалин сифатида берилган. Одат ҳуқуқи бўйича Сирдарё ва Еттисув вилоятларида яшовчи кўчманчи туркий халқларида эр тўрт-тадан ортиқ хотин олиши мумкин бўлган. Фақат шулардан тўртта кейин уйланганлари билан ҳақиқий эр-хотин муносабатлари мавжуд бўлиб, дастлабки уйланганлари «сўфи» дейилган. Оилада катта хотинга кичик хотинлар алоҳида ҳурмат кўрсатганлар. Оиладаги барча фарзандлар тенг ҳуқуқли ҳисобланган истисно тариқасида чўридан туғилган фар-зандлар кўп ҳуқуқлардан мақрум этилган. Бева қолган хотин қозоқ, қирғиз, туркман ва ўзбекларда х,ам эри ўлимидан кейин бир йилгача турмушга чиқмаган. Бева хотин эрининг акасига, укасига ёки уларнинг яқин қариндошларидан бирига турмушга чиқиши («жисирлик») шарт бўлган. Чунки узатиб келинган келин уруғники ҳисобланган. Бева қолган хотин иккинчи маротаба эрга тегишни хоҳламаса, уни мажбур қилишмаган. Эрининг уруғидан бўлмаган бегона эркакка турмушга чиқаётган аёл ўлган эрининг меросхўри бўлишдан ҳам, шунингдек ундан бўлган фарзандларидан ҳам маҳрум бўлган.
Эр хотинига кўпчилик олдида пичоқ, ойболта билан тахдид қилса, ёки жароҳат етказса, никоҳнинг бекор бўлишига асос бўлган. Эрнинг никоҳга лаёқатсизлиги (импотенция) хотинга ажрашиш ҳуқуқини бер-ган. Шунингдек, эрнинг етти йил дом-дараксиз кетиши, одат бўйича хотиннинг қайин акасига турмушга чиқишига сабаб бўлган.
1867-йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғ-рисидаги Низом» лойиҳасининг 202-моддасига кўра кўчманчи туркий халқлари учун оила ҳуқуқи соҳасида одат ҳуқуқи меъёрлари амал қи-лиши белгиланади. Мазкур Низом лойиҳасининг 192-193-моддаларига кўра маҳаллий одат ҳуқуқлари асосида бий- 100 рублгача (5 от ёки 50 қўй) даъволарни, волость бий судлари съездлари 100 рублдан юқори даъволарни кўриб ҳал қилишлари тартибга солинган. Сирдарё ва Еттисувда яшовчи кўчманчи туркий халқларида мулкчиликнинг асосий шакли - умумий мулкчилик бўлган. Умумий мулкчилик уруғдошликка асослангандир. Россия империяси ҳукмронлиги ўрнатилмагунча ерга нисбатан хусусий мулкчилик деярли ўрнатилмаган. Ушбу ҳолатдан фойдаланган мустамлакачилар, ҳудуддаги кўчманчи туркий халқлари ерларини 1886 йилги Низомнинг 270 моддасига кўра давлат ерлари деб эълон қилади. Фойдаланишдаги ерлар мерос тариқасида ўтиши қоидаси белгилангандан сўнг бой-бадавлатлар катта-катта ерларни эгаллаши натижасида камбағаллари уларга ёлланиб ишлай бошладилар. Ёлланиб ишлашнинг икки тури: 1) деҳқончиликда улуш асосида ишчиларни ёллаш; 2) хизматчиларни ёллаш мавжуд бўлган.
Деҳқончиликда ёлланган ишчига кундалик озиқ-овқат, экин учун уруғ ҳамда деҳқончилик воситалари берилган. Ишчи ўзаро келишувга кўра олинган ҳосилнинг 1/4 дан 1/2 гача миқдорига эга бўлган. Хизмат-чиларни эса, а) чўпонлик; б) уй ишлари (хизматкор); в) волость бошли-ғи ёки бийнинг расмий топшириқларини бажариш учун - ясовул ёллаш-ган. Хизматчиларни асосан бир йилга, бир ойга, бир кунга ёллашган. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан олди-сотди, ҳадя, омонат, қарз ва бошқалари одат ҳуқуқи меъёрлари билан атрофлича тартибга солинган.
Мулкнинг умумийлиги кўпгина одатлар, яъни юртчилик одати, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик одати ва бошқаларни вужудга келишига сабаб бўлган.
Юртчилик одати қарзини тўлай олмаган қарздорнинг қарзларини унинг қариндошлари ўзаро бўлиб олиб, тўлашлари билан белгиланади. Ўзаро ёрдам, яъни қаҳатчилик ёки табиий офат оқибатида ўз мол-ҳоли-ни йўқотган, қийналиб қолган қариндошларига қорамоллар бериб, ёр-дам кўрсатиш эди. Ҳамкорлик (ўртоқлик) одати эса жамоа ёки қарин-дошлар ўртасида кўпроқ қўл меҳнати талаб қиладиган ишларни бажа-ришда, масалан, беда ўриш, қудуқ ёки ховуз қазиш, уй-жой қурушда (ҳашар) ёрдам кўрсатишдан иборат. Ҳатто, 1886 йилги Низомнинг 306-моддасига кўра, кўчманчи туркий халқларида ундириладиган асосий давлат солиғи - ўтов йиғимини тўлашга имконияти бўлмаган овул аъзо-си учун овул жамоаси тўлашлиги шарти белгиланади. Ушбу қоида би-лан Чор маъмурлари юртчилик одат ҳуқуқида мустамлакачилик мақса-дида фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Еттисув ҳамда Сирдарё вилоятларида меҳмондўстлик одатлари кенг ривожланган. Шулардан ўзбек-қозоқларнинг «қўноқ оши бериш» одати юридик аҳамиятга эга эди. Чунки, ушбу одатга кўра, мезбоннинг меҳмонга ҳамда унинг отига тунаш учун жой ва озиқ-овқат бериш мажбурияти бўлиб, агар меҳмон очликдан ўлса, мезбондан хун ундирилган. Ўлган от учун бошқа от бе-рилган. Шаҳарларда (Авлиё ота, Тошкент) мезбоннинг меҳмонга нисба-тан фақат тунаш учун жой бериш мажбурияти бўлган. Меҳмон бу -қуёш ботганда мезбоннинг кулбаси олдида тўхтаган ҳар қандай шахс, таниш нотаниш, қариндош ёки бегона бўлиши мумкин бўлган. Меҳмоннинг ҳаёти ва мол-мулки учун мезбон жавоб берган.
Яна бир кенг тарҳалган одатлардан «суюнчи» йўқолган ҳамда ўғирланган мулкларни ўз эгасига қайтарилишида катта аҳамиятга эга бўлган. Йўқолган мол-мулкни топиб берган шахсга, суюнчи сифатида унинг 1/5, 1/10, 1/20 миқдорида пули берилган.
Саҳоватли Туркистон халқларида ўз мулкини ёки унинг маълум бир миқдорини текинга бериш одатлари ҳам жуда кенг тарҳалган. Ибодат йўлида қилинган ҳаражатлар «назр» ёки «худойи» деб аталсада, юқори мартабали кишига қилинган ҳадя «иззат», ўзидан қуйи мартабали кишига ҳадя бериш «инъом» дейилган. Шунингдек урушдан ўлжа билан қайтаётган жангчилардан текинга «совға», бозордан қайтаётганлардан текинга «бозорлик» олинган. Деҳқонлар эса, ўз хирмонларилан камба-ғал уруғдошларига «кафсан» деб номланувчи қишлоқ хўжалиги мақсу-лотларини текинга бериш одатлари мавжуд бўлган.
Мажбурият ҳуқуқи буйича шартномалар одат ҳуқуқида асосан оғзаки шаклда тузилган. Олди-сотди шартномалари, қарз шартномалари ва бошқалар шулар жумаласидандир. Масалан, қарз шартномасини гу-воҳлар иштирокида тузишга ҳаракат қилинган. Қарз олган киши қарзи-дан тонса, бий судларида ушбу ҳолати жиноят ишини кўриш тарти-бидек кўриб чиқилган. Қарз олганлиги исботланса, жиноий ишлардан фарқли равишда жарима ундирилмасдан, фақат олинган қарз (пул ёки чорва моллари бўлиши мумкин), бийлик ҳамда суд ҳаражатлари жавобгардан ундирилган.
Одат ҳуқуқига кўра мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун кафилликнинг икки тури амал қилган. Булар: а) тан кафил ёки эр кафил; б) зар кафил ёки мол кафил деб юритилган.
Тан кафил гумондор, судланувчи ёки жиноятчиларни мажбурият-ларини бажаргани учун, уларни топиб бериш кафиллигини олган. Зар кафилда эса, кафил бошқа шахс ўз мажбуриятларини бажариш учун унинг кредитори олдида мулкий жавоб беришни ўз зиммасига олган. Тан кафил асосан уруғдошлар бўлса, мол кафил - кўп ҳолларда карвонбошилар бўлган.
Фуқаролик ва жиноий ишларнинг бий судларида кўрилишида уларнинг фарқини бериладиган жазога кўра ажратишимиз мумкин. Фуқаролик ишларида бий судлари жавобгардан фақат етказилган зарарни ундирган. Жиноий ишларда эса, жиноятчидан айб (жарима) ва хун ҳақки ундирилган. Хун фақат, одам ўлдириш ҳамда оғир тан жаро-ҳати етказиш жиноятларига нисбатан қўлланилса, бий судлари судло-вига тегишли барча бошқа жиноятларда жиноятчилардан айб - яъни жарима ундирилган.
1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасига биноан қуйидаги:
а) ҳарбий судлар судловига тегишли - хоинлик, уруғдошларни ҳукуматга қарши қўзғаш, ҳарбий ва почта транспортларига хужум, христианларни, христианликни қабул қилувчиларни, мансабдор шахс-ларни ўлдириш;
б) Россия империясининг умумий жиноят қонунлари асосида босқинчилик, талончилик, савдо карвонларига хужум, ўт кўйиш, ҳоки-миятта очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш, давлат мулкини ўғирлаш ҳамда сохта пул ясаш ва ўтказиш жиноятларидан бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар бий судлари томонидан одат ҳуқуқи меъёрлари асосида ҳал қилинар эди.
Қотиллик ва баримта1 жиноятлари (маҳаллий халқ вакиллари ўртасидаги) жиноятлар ҳам бий судлари судловига берилди. Баримта ҳамда қотиллик жиноятларини фақат бийларнинг фавқулодда съездлари кўриб ҳал қилиш ваколатига эга эди. Бийлар қиймати 100 рублгача, волость бий судлари сеъздлари эса 1000 рублгача бўлган ишларни, фавқулодда бий судлари сеъздлари 1000 рублдан юқори яъни, қотиллик ҳамда баримта жиноятларини кўриб чиқиб ҳал қилган. Умуман алоҳида муҳим ишлар шунингдек, кўпчиликнинг манфаатларига тааллуқли ишлар бий судлари сеъздларида кўриб чиқилар эди. Бий судларида ҳар бир даъвогар фактик далиллардан ташқари ўз гувоҳларига ҳам эга бўли-ши керак бўлган. Жавобгар ўз бегунохлиги буйича далиллар тўплаши шарт бўлган. Шунинг учун суд жараёни тез амалга оширилган. Агар томонлар аниқ далиллар келтира олмаса, суд жавобгарга нисбатан гуноҳни ювадиган қасамёдни ўтказган. Қасамёдни жавобгар эмас, балки унинг учун қариндошларидан бири ёки жавобгарни яхши танийдиган ёки иш билан бевосита таниш бўлган, шунингдек даъвогар томонидан кўрсатиладиган учунчи шахс жавобгарнинг бегуноҳлиги тўғрисида қасамёд қилиши керак бўлган. Танланган шахс қасамёддан бош тортса, жавобгардан хун ёки айб тўлови ундирилган. Чор Россияси ҳукмрон-лиги йилларида хун миқдори ўзгариб турган. Хун ҳақи хонликлар давр-да нуфузли киши ўлдирилгани учу 1000 тилло, ўрта ҳол ўлдирилгани учун 500 тиллогача, камбағал ўлдирилгани 300 тиллогача бўлган. Агар аёл киши ўлдирилса, хуннинг ярми тўланган. 1877 йилда Чимкент ҳамда Туркистон уездлари бийлари сеъздлари хун ҳақини эркаклар учун 2000 рубл, аёллар учун 1000 рублгача қилиб белгилайди. Масалан, қирғиз Абди қасддан унинг синглисини қирғиз Чайбек томонидан ўлдирганлигини айтиб, бий судидан хун ҳақи ундириб беришларини талаб қилади. Бий Абдига Чайбек уруғидан иккита гувоҳни қасам ичиш учун сайлайди. Гувоҳлар қоида буйича Чайбек айбдор эмас деб қасамёд қилиши керак эди. Лекин улар буни амалга оширмагандан кейин, бий Чайбекни айбдор деб топади ҳамда 380 рубл хун жазосига жазолайди.
Номусга тегиш, ўғрилик, хотин ёки қизларни олиб қочиш ва бошқа одат ҳуқуқи асосида кўриладиган жиноятлар учун айб (жарима) жазоси назарда тутилган. Айб (жарима)нинг одат ҳуқуқи буйича кўйидаги турлари бўлган:а) от, тўн; б) бўйнига қўшоқ, орқасига тирков; в) тўққиз.
«От, тўн» жаримаси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар содир этилганда ундирилган. Масалан, енгил тан жароҳати етказилган-да, қиймати арзон бўлган буюмларни ўғирлаганда, ушбу жарима яъни битта от ҳамда янги тўн айбдордан жабрланувчига олиб берилган.
«Бўйнига қўшоқ, орқасига тирков» жаримаси фақат чорва мол-ларини ўғирлаганларга нисбатан бий судлари томонидан қўлланилган. Унга кўра, ўғирланган чорва мол эгасига қайтарилаётганда ҳар бирига қўшимча жарима тариқасида яна иккитадан қорамол ундирилган.
«Тўққиз» жаримаси аҳлоққа қарши жиноятларга, оғир тан жаро-ҳати етказилганда берилган. Бунда жиноятчидан тўқкизта чорва моли ундирилган. Баъзан тўққизта буюм ҳам ундирилган. Масалан, «туя бошлаган тўққиз» жаримасида - бир туя, тўртта от, тўртта қорамол айбдордан жабрланувчи томонга олиб берилган.
Чор Россияси ҳукмронлиги йилларида «тўққиз» жаримаси ўрнига кўпроқ «от, тўн» жаримаси бий судлари томонидан қўлланила бошлади. Чунки, мустамлакачилик бошқаруви натижасида аҳолининг асосий қисми қашшоқлашиб бораётган эди. Жарималарни ҳам натура шаклда эмас, пул шаклида ундириш одати ривожланди.
1886 йилги Низомга кўра бий судлари томонларни муросага келтириш имкони бўлмаганда, жавобгарга 300 рублгача жарима ёки бир ярим йилгача қамоқ жазоси бериши мумкин бўлган.
Бунинг билан 1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳаси асосида ҳарбий губернаторлар тасдиғидан ўтган бийлар, суд фаолияти билан шуғулланиш мумкинлиги қоидаси ва бошқа ўзгартиришлари кўчманчи туркий халқларининг суд тизимларини ислоҳ, қилишни бошлаб берган бўлса, «Туркистон ўлка-сини бошқариш тўғрисидаги Низом» маҳаллий одат ҳуқуқи меъёр-ларини амал қилишини анча чеклаб қўйди.
Ўтроқ туркий халқларида бир неча асрлар мобайнида амал қилиб келаётган сув- ҳуқуқий меъёрлари позитив ҳуқуқ манбаи сифатида Россия империясининг Туркистондаги ҳукмронлик йилларида ҳам амал-да бўлганлигини кўришимиз мумкин. Ҳатто 1886-йил 12-июнда кучга кирган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 256-моддасига кўра маҳаллий халқларга, «кўллар, дарёлар, ариқлардаги сув-лардан шу вақтгача амал қилиб келган удумлар ва одатлар бўйича фойдаланишга рухсат берилиши тартибга солинган». Ўрта Осиё халқла-рининг удумларига кўра барча суғориш манбалари икки гуруҳга: «қора-сув» ва «оқ сувга» бўлинган.
«Қорасув» бу ўз сувларини тоғ булоқлари ҳамда сунъий равишда қурилган коризлардан оладиган манбаалар, «оқсув»га эса мамлакатдаги барча катта ва кичик дарёларнинг сувлари кирган.
Туркистон халқларнинг сув фойдаланиш одатлари эса шариат ҳамда асосан одат ҳуқуқларига асосланган эди. Улар:
а) сув миқдори ўлчовини аниқлаш;
б) ер эгаларининг ўз ерларидан қўшни ер эгаларига сув бериш мажбуриятини ўрнатиш;
в) маълум бир ҳолатларда ўзганинг сув ерларидан чекланган тарздан фойдаланиши (сервитут);
г) сув каналлари ўртасидаги масофани белгилаш;
д) сувдан фойдаланиш навбати ҳамда вақфга, шаҳарга, қишлоққа, жамоага, шахсга бериладиган сув миқдорини аникдаш;
е) сув миқдорига ҳараб экин турларини белгилаш;
ё) сув танқислиги вақтида ундан фойдаланиш навбати ва тарти-бини аниклаш;
ж) сувдан фойдаланиш бўйича низоларни ҳал қилиш;
з) битта каналдан ёки дарё хавзасидан фойдаланувчиларнинг ман-фаатларини бирдамлигини ўрнатиш ва бошқаларни тартибга солар эди.
Мустамлакачилар ерли халққа ўз одатлари бўйича сувдан фойда-ланиш ҳуқуқини берган бўлсада, улар устидан қаттиқ назоратни ўрна-тади. Мустамлакачилар «Миробларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги Низом» ни мана шу мақсадда ишлаб чикддн эди. 4-қисм, 55-моддадан иборат ушбу низомга биноан ўлкадаги барча мироб ва ариқ оқсоқоллари устидан бевосита назорат ва умумий раҳбарликни мустамлакачи маъмурияти томонидан таъсис этилган ва уларга бўйин-сунадиган рус, сув хўжалиги мутахассислари амалга оширар эди. Тур-кистонга кучиб келган рус аҳолиси сувдан фойдаланиши эса асосан маъмурий фармойишлар, қисман эса маҳаллий одат ҳуқуқлари асосида тартибга солинган. Ушбу ҳолат Россия мустамлакачиларини қониқтир-май. Натижада 1910-йил ва 1911-йилларда иккита «Туркистон генерал-губернаторлигида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Низом» лойиҳалари-ни ишлаб чиқилади. Ушбу хужжатларни ишлаб чиқишдан мақсад:
а) мавжуд сувдан фойдаланиш фактини ўрнатиш, яъни ҳар бир сувдан фойдаланувчилар гуруҳларини (қишлоқ жамоалари, шаҳарлар, алоҳида гуруҳлар, ташкилотлар ва бошқалар) эқтиёжига яраша сувдан фойдаланиш миқдорини аниқлаш ҳамда ушбу ҳуқуқни гувоҳнома бе-риш йўли билан мустақкамлаш. Бунинг оқибатида ҳали фойдаланилма-ган сувларни дахлсизлигини таъминлаш; давлат сув фондларининг вужудга келтириш; ўлкани мустамлакага айлантириш учун сувдан фойдаланишнинг қаттиқ тартиб қоидаларини жорий қилиш;
б) ҳар бир сувдан фойдаланувчи гуруҳларга гувоҳнома берили-ши;
в) сув қонуни асосида сув ишлари бўйича янги муассасалар ва махкамалар ташкил қилиш;
г) сувдан фойдаланиш бўйича низоларни ҳал қилишнинг янги қоидаларини ишлаб чиқиш.
Демак Туркистон ўлкасида сув муносабатларини тартибга солиш бўйича мустамлакачиларнинг олиб борган колониал қонунчилик сиёса-ти қуйидагиларни ўз олдига мақсад қилиб кўйган эди; биринчидан мав-жуд сув ҳуқуқий меъёрларни Россия империяси манфаатларига мослаб сақлаб қолиш; иккинчидан ўлкада давлат сув заҳираларини орттириш орқали рус аҳолиси яшаб ва фойдаланиб турган ерларда сувдан фойда-ланишда қулайлик ва устунлик яратиш эди.
Юқорида биз мустамлакачилик даврида одат ҳуқуқларини ҳуқуқ манбаи сифатидаги ҳаракатини ва унинг белгиларини кўриб чиқдик. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу одатлар албатта Чор Туркистонининг барча жойида яшовчи туркий халқлар орасида бир хил қўлланилмаган. Бу кўпроқ аҳолининг орасида шариат ҳукмларининг ёйилиш даражаси, ўтроқпик даражаси, уруғчилик муносабатларининг сақлаб қолинганлик даражаларига боғлиқ бўлган.



Download 337,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish