Режа: Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини ўрнатилиши



Download 337,5 Kb.
bet4/9
Sana21.06.2022
Hajmi337,5 Kb.
#688298
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза 7

3. Мустамлакачилик ҳуқуқи
Мустамлакачилик анъаналарини такомиллаштириш натижасида вужудга келган Россия империализми, албатта улкан мустамлакачи-ликнинг ҳуқуқий таъминлашга, қарам халқларни итоатда тутиб бош-қаришни таминлайдиган, миллий ҳатто ирқий камситишга асосланган ҳуқуқ тизимини ҳам яратди. Аммо бу масалалар шу кунгача махсус монаграфик тарзда тадқиқ қилинмаган. Чунки собиқ советлар даврида бу борада гапириш у ёқда турсин, уни бузиб кўрсатиш бошқа давлатлар босиб олинмаган балки, кўшиб олинган деб ҳисобланиб, қўшиб олиш шу халқлар тақдирида ижобий роль ўйнаган деб талқин қилинар эди. Россияда асрлар мобайнида мустамлакачилик ҳуқуқи яратилиб барча қонунлари билан биргаликда у бир тизимга келтирилди. Мустамлака-чилик ҳуқуқи- бу босиб олинган давлатни иқтисодий, социал ресурс-ларини империя манфаатларига хизмат қилдириш, тубжой халқларини итоатда ва истибдодда тутиб турушни таъминловчи, мустамлака тизи-мини яратишга қаратилган, монарх ва империя қонунчилик органлари томонидан чиқарилган қонунлар қонун ҳамда мустамлакачи маъмурлар-нинг ушбу ҳужжатларни четлаб ўтиб маҳаллий халқ ҳуқуқларини чек-лаш, уларни камситишга асосланган (қонун кучига эга бўлган) қонун ости актларининг тўпламидан иборатдир. Бу ҳуқуқнинг моҳияти мустамлакачи давлат бошлиғи бўлган монарх ва бошқа ҳукмрон доира-лар ҳамда мустамлака маъму-риятининг хоҳиш иродасини билдиради.
Империя қонунчилик тизимида маҳаллий бошқарув тарзида мус-тамалакаларни ҳуқуқий тартибга солиш масаласи Россиянинг асосий позитив ҳуқуқи «Россия империясининг қонунлари тўплами»да ўз ифо-дасини топа бошлади. XIX асрда ишлаб чиқилган Империя қонунлар тўпламининг П-жилди анашу ҳуқуқга бағишланади. 1892 йилда улар янада аниқлаштирилиб, тўлдирилиб 1913 йилда қайта нашр қилинади. Масалан, ушбу қонунлар тўпламининг иккинчи томида Россия марказий гебернияларидаги бошқарув билан биргаликда барча мустамлакаларни бошқариш тўғрисидаги қонунлар киритила бошланди. Булар хусусан қуйидагилар эди: Полша подшолиги губерниясини таъсис этиш ҳақида қонун; Кавказ ўлкасини бошқаришни ташкил этиш ҳақидаги қонуни; Каспийорти вилоятини бошқариш тўғрисидаги вақтинчалик Низом; Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом; Акмола, Семипала-тинск, Еттисув, Урол ва Тўрғай вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом; Сибир муассасаси тўғрисидаги қонун; Ғайритабаалар тўғриси-даги Низом; Казак фуқаролик бошқаруви муассасаси тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир.
Россия умумимперия қонунлари ҳисобланган «Россия империяси қонунлари тўплами»нинг иккинчи жилдига мустамлака бошқарувини тартибга солувчи қонунларнинг киритилиши шундан далолат берар эдики, яъни чоризм мустамлака ҳудудларини имкони борича, тезроқ империя қонунларига бўйсундиришни режалаштираётган эди. Шунинг-дек ўнлаб умумимперия қонунларида ҳам мустамлака халқларини камситиш билан боғлиқ нормалар мавжуд эди. Туркистон ўлкасида эса бунга яна юзлаб маъмурий тартибда чиқарилган фармойиш, қарор, кўрсатма, йўриқ хатлари ҳам кирар эди.
Мустамлакачилик ҳуқуқи Туркистон шароитида қўлланилган кўплаб қонунларга маҳаллий халқлар ҳуқукларини чеклашга қаратилган кўшимчалар, тўлдирмалар, аниқлаш ва истисноларлардан иборат модда-лар тарзида яратилди. Бунда мустамлакачиларга Россиянинг «ғайрита-баа»1 Туркистон ҳалкларини бошқариш, уларни асоратга солиш учун чексиз ваколатлар берган мустамлакачилик ҳуқуқига, алоҳида аҳамият берилиб, маҳаллий ҳалқларнинг ҳуқуқ тизимларини йўқ қилиш режа-лари ишлаб чиқилади.
Россия империяси мустамлакачилик ҳуқуқининг энг муҳим хусу-сиятларидан бири, унинг ҳарбий қонунчиликка асосланишидадир. Рос-сияда умумий қонунчиликдан ҳарбий қонунчиликнинг алоҳида ажралиб чиқиши Пётр I даврида амалга оширилади. 1716-1720-йилларда ишлаб чиқилган «Ҳарбий устав» ва «Денгиз уставлари» шулар жумласидан-дир. 1840 йил 1 январда Россия империясининг ҳарбий кодекси - «Ҳарбий қарорлар тўплами» қабул қилинади. 1859, 1869 йилларда қайта нашр этилган ушбу Кодексдан дастлаб Туркистон вилояти, кейинчалик Туркистон Генерал-губернаторлиги ташкил қилинган ҳудудларда граж-дан аҳоли орасида ҳам Россия ҳарбийлари ҳукмронлигини ўрнатишда кенг фойдаланилади. Масалан, 1867 йилда ишлаб чиқилган «Сирдарё ва Еттисув вилоятларнини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасини 160-моддасига кўра, ўлканинг асосий суд ҳокимияти органи ҳисоблан-ган Ҳарбий Суд комиссиялари жиноий суд ишларни юритишда «Ҳарбий қарорлар тўплами»га асосланиши белгиланган эди. Туркистон ўлкасини генерал-губернатор бошчилигидаги Россия ҳарбийлари бошқарганлиги сабабли «Ҳарбий қарорлар тўплами» уларнинг статусини белгиловчи қонунлар мажмуи ҳам эди. «Ҳарбий қарорлар тўплами» қуйидаги қонунлардан иборат эди: «Жазолар тўғрисидаги ҳарбий Устав»; «Инти-зом устави» (Устав дисцыплинарный); «Ҳарбий суд Устави»; «Маҳал-лий ҳарбий бошқарув тўғрисидаги қонун» ва бошқалар.
«Жазолар тўғрисидаги Устав» 5-бўлим, 282-моддадан иборат бўлиб, биринчи бўлим жиноятлар ва жазолар; иккинчи бўлим ҳарбий хизмат бўйича ҳарбий ва бошқа жиноятлар; учинчи бўлим уруш ҳолати эълон қилинган ҳудудларда хизмат мажбуриятларини бузишга қаратил-ган жиноятлар; тўртинчи бўлим умумий ҳарбий хизматчилар билан фуқаролар ўртасидаги жиноятлар; бешинчи бўлим интизомий қисмлар-даги жазолар ҳақидаги меъёрлардан ташкил топган. Ушбу қонунга биноан қуйидаги жиноий жавобгарликларга тортиш мумкин эди: а) барча ҳуқуқлардан маҳрум этиб, ўлим жазоси; б) барча ҳуқуқлардан маҳрум этиш ҳамда қаторга ишларига сургун қилиш; г) фақат ўлим жазоси; д) қамоқда олиш (2-3 моддалар).
Ўлим жазоси отиб ўлдириш ёки осиб ўлдириш орқали амалга оширилган (11-13 моддалар). Каторга ишларига юбориш жиноятнинг турига ҳамда айбнинг оғирлиги даражасига кўра, қуйидагича бўлган: 1-даража, муддатсиз каторга ишлари; 2-даража, 15 йилдан 20 йилгача каторга ишлари; 3-даража, 12 йилдан 15 йилгача каторга ишлари; 4-даража, 10 йилдан 12 йилгача каторга ишлари; 5-даража, 8 йилдан 10 йилгача каторга ишлари; 6-даража, 6 йилдан 8 йилгача каторга ишлари; 7-даража, 4 йилдан 6 йилгача каторга ишлари (14 модда).
Қамоқда сақлаш 10 йилдан 20 йилгача белгиланган. Бундан ташқари озодликдан маҳрум қилиш, гаупвахталарда сақлаш, жарима солиш, хизмат вазифасидан бўшатиш, лавозимидан тушириш ва бошқа жазолар назарда тутилган. Ушбу қонуннинг 269-моддасига кўра, унинг меъёрлари ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудда фақат ҳарбий хизмат-чиларга эмас, фуқароларга ҳам татбиқ этилиши белгиланади.
«Интизом Устави» 14-боб, 179-моддадан иборат бўлиб, унда ҳар-бий тартибга амал қилиш белгиланган. Интизомий жазо судсиз ҳарбий бошлиқлар томонидан белгиланиши тартибга солинган (8-модда). Қуйидаги интизомий жазолар назарда тутилган: ҳайфсан, бир ойгача гаупвахтага қамаш, хизматдан четлатиш ва бошқалар.
«Ҳарбий суд Устави» эса, 4-бўлим, 1412-моддадан иборат эди. Биринчи бўлим, ҳарбий суд маҳкамалари; иккинчи бўлим, ҳарбий судларда ишларни юритиш тартиби ҳақида; учинчи бўлим ҳарбий-жиноий ишларни умумий тартибда судловга олишлик; тўртинчи бўлим «Уруш вақти суди» ҳақидаги меъёрларни мужассалаштирган. Қонунда қуйидаги ҳарбий суд маҳкамалари: полк судлари; ҳарбий - округ суд-лари; олий кассациявий суд сифатида Бош ҳарбий судларни тузиш белгиланган эди.
Қонуннинг 45-моддасига биноан вақтинчалик ҳарбий судлар ташкил этилиши мумкин эди. Шунингдек қонунда ҳарбий терговчилар, прокурор назорати, ҳарбий суд маҳкамалари устидан назорат, жиноий иш қўзғатиш тартиби, судловга таалуқлилик, суруштирув, тергов, ҳар-бий судлар чиқарган ҳукмлар ижроси ва бошқалар тартибга солинган.
1886 йил 27-майдаги «Туркистон харбий округи кўшинларига ҳарбий-суд уставини қўллаш тартиби тўғрисидаги Қоида»нинг биринчи моддасига кўра, ўлкадаги полк судлари ташкил этиш бекор қилинади. Ушбу қоида 14-моддадан иборат эди.
«Маҳаллий ҳарбий бошқарув тўғрисидаги Қонун» 5-та бўлимдан, 701-моддадан ташкил топган бўлиб, биринчи бўлимда жойлардаги кўшинларни бошқариш, шунингдек маҳаллий қўшин бошлиғининг тинчлик ва уруш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; иккинчи бўлим ҳарбий истеҳкомларни бошқариш бўйича (тинчлик, қамал, уруш вақтларида комендантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари); учинчи бўлим горнизон бошлиқлари, ҳарбий губернаторлар, шаҳар ва темирйўл стан-циялари комендантларининг тинчлик вақтидаги ҳуқуқ ва мажбурият-лари; тўртинчи бўлим эса бевосита вилоятлардаги ҳарбий бошқарувга бағишланган. Ушбу бўлимнинг бевосита учинчи боби Туркистон ҳар-бий округининг вилоятларидаги ҳарбий бошқарувини тартибга солган (611-640-моддалар). 611-моддага биноан вилоятларда ҳарбий бошқа-рувга ҳарбий губернаторлар бошчилик қилади;
Қонуннинг 45-моддасига биноан вақтинчалик ҳарбий судлар ташкил этилиши мумкин эди. Шунингдек қонунда харбий терговчи-лар, прокурор назорати, ҳарбий суд маҳкамалари устидан назорат, жиноий иш кўзғатиш тартиби, судловга таалуқлилик, суруштирув, тергов, ҳар-бий судлар чиқарган ҳукмлар ижроси ва бошқалар тартибга солинган.
1886 йил 27-майдаги «Туркистон харбий округи кўшинларига ҳарбий-суд уставини қўллаш тартиби тўғрисидаги Қоида»нинг биринчи моддасига кўра, ўлкадаги полк судлари ташкил этиш бекор қилинади. Ушбу қоида 14-моддадан иборат эди.
«Маҳаллий ҳарбий бошқарув тўғрисидаги Қонун» 5-та бўлимдан, 701-моддадан ташкил топган бўлиб, биринчи бўлимда жойлардаги кўшинларни бошқариш, шунингдек маҳаллий кўшин бошлиғининг тинчлик ва уруш вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; иккинчи бўлим ҳарбий истеҳкомларни бошқариш бўйича (тинчлик, қамал, уруш вақтларида комендантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари); учин-чи бўлим горнизон бошлиқлари, ҳарбий губернаторлар, шаҳар ва темирйўл станциялари комендантларининг тинчлик вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; тўртинчи бўлим эса бевосита вилоятлардаги ҳарбий бошқарувга бағишланган. Ушбу бўлимнинг бевосита учинчи боби Туркистон ҳарбий округининг вилоятларидаги ҳарбий бошқару-вини тартибга солган (611-640 моддалар). 611-моддага биноан ви-лоятларда ҳарбий бошқарувга ҳарбий губернаторлар бошчилик қила-ди; бешинчи бўлим жанлармларнинг алохдда Корпуси ҳақидадир. Умуман ҳарбий қонунлар асосида мустамлакачилик бошқаруви таш-кил этилди. Шунингдек маҳаллий ҳуқуқ тизимлари ўрганилиб, ўз-лаштирилиши натижасида мустамлакачилик ҳуқуқи шакллантирилиб борилди.
1865 йилги «Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом» ҳамда Туркистон вилояти ҳарбий губернатори М.Г.Черняевнинг (1865-1866) ҳудудни бошқариш учун чиҳарган буйруқлари ҳарбий мустамлакачилик ҳуқуқнинг тамал тошлари эди. Амалда Туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилган, шунингдек деярли 20 йил амал қилган «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасини Россия ҳарбийлари томонидан ишлаб чиқилди. Шу нуқтаи назардан Туркистонда вужудга келтирилган мустамлакачилик ҳуқуқини -Рус ҳарбий ва мустамлакачилик ҳуқуқи, Туркистон генерал-губернаторлигини эса Россия империясининг ҳарбийлари давлати десак муболаға бўлмайди.
Ҳарбийлардан иборат «Дашт комиссияси» икки йил мобайнида маҳаллий ҳуқуқ тизимларини ўрганиб, мустамлакачилик ҳуқуқни ву-жудга келтириш мақсадида 1867-йилги мустамалакачилик ҳуқуқ «Сир-дарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳа-сини ишлаб чиқади. 8-бўлим 398-моддадан иборат Низом лойиҳаси қонуний тасдиғини топмаган бўлса-да, позитив ҳуқуқ манбаи сифати-да, амал қилишининг асосий сабаби рус ҳарбий маъмурларининг «қўли-ни ечиб қўйишдан» иборат эди. Мазкур низом лойиҳасининг биринчи бўлими «Маъмурий қурилиш» деб номланиб, 128-моддани ўз ичига олади. Унда, Туркистон генерал-губернаторлигининг маъмурий-ҳуду-дий тузилиши, ўлкадаги мустамлака бошқарув тизими: а) марказий бошқарув- генерал- губернатор, унинг канцелярияси ва махсус топ-шириқлар чиновниги институтлари; б) вилоятлар бошқаруви- ҳарбий губернаторлар ҳамда вилоят бошқармаси; в) уезд бошқаруви- уезд бошлиғи, унинг ёрдамчиси ва канцелярияси, Тошкент ҳамда Верний шаҳри бошлиқлари сингари мустамлакачи бошқарув органлари; г) маҳаллий бошқарув- ўтроқ яшовчи ҳамда кўчманчи туркий халқларнинг ўз-ўзини бошқарув органларининг ташкил этилиши, ваколатлари ва муддатлари каби масалалари белгиланган. Иккинчи бўлим «Суд қурилиши» деб аталади. У 114-моддани ўз ичига олиб, судга тааллуқ-лилик, рус қонунлари бўйича суд ҳокимияти органлари: а) уезд судъяси; б) жиноят ишлари бўйича ҳарбий суд комиссиялари; в) фуқаролик ишлари ва мансабдорлик жиноятлари ишларини кўрувчи вилоят бошқармаси, шунингдек «халқ судлари» сифатида фаолият кўрсатган қози ва бий судларининг ташкил этилиши, ваколат муддатлари, уларда суд ишларини юритиш каби масалалар тартибга солинган.
Учинчи «Сирдарё вилоятида хўжалик-жамият бошқаруви», тўр-тинчи «Мажбурий тўловлар, йиғимлар ва маҳаллий солиқлар» ва бешинчи «Ўлкада молиявий қисм қурилиши» номли бўлимларда ўлка-нинг молиявий тизими қурилиши меъёрлари жорий қилинган. Бундан ташқари ушбу Низом лойиҳасининг олтинчи ва еттинчи бўлимларининг меъёрлари, ўлканинг «Алоқа қисми қурилиши» ҳамда «Медицина қис-ми қурилиши»ни белгилаб берган. Чор ҳукумати томонидан Туркистон ўлкасида хизмат қилаёттан рус ҳарбийларга берилаётган махсус ҳуқуқ ва имтиёзлар низом лойиҳасининг охирги бўлимида жой олган.
«Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасида асосий эътибор: а) сиёсий ҳокимиятни ҳарбийларга бериш орқали мустамлакачилик бошқарув тизимини барпо қилиш; б) халқни истибдодда сақлаб туруш учун суд тизимини ислоҳ қилиш; в) мустамлакачилик бошқарув тизимини молиялаштириш ва империя даромадларини кўпайтириш мақсадида молиявий тизимни тартибга солишга ҳаратилди.
Ушбу тартиб ўлка учун ишлаб чиқилган барча мустамлакачилик ҳуқуқий-актларига хосдир.
Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори генерал фон-Кауфман қонунчилик ҳокимиятини ҳам амалга оширадиган бўлди. 1868 йилда Бухоро амирлигидан тортиб олинган ҳудудларда Зарафшон окру-гини ташкил қилди ҳамда янги ташкил қилинган маъмурий ҳудудни бошқариш учун мустамлака ҳуқуқи «Зарафшон округини бошқариш учун вақтинчалик Қоида»ни амалга киритади. Ушбу меъёрий ҳужжат 93-моддадан ташкил топган. Унда асосан рус ҳарбий маъмурларининг бошқариш ваколатлари уларнинг молиявий таъминоти ва бошқалар тартибга солинган.
Хива хонлигига қарши юришлар натижасида Чор Россияси мус-тамлакачилари хонликка тегишли Амударёнинг ўнг қирғоғи ерларидан, Қизилқум чўлининг Ғарбий қисмидан, Букантоғ ва Оқтоғгача бўлган ҳудудларда дастлаб 1873 йил август ойида Амударё округи ташкил қилинди. Туркистон генерал-губернатори К.П. фон-Кауфман мустам-лакачилик ҳуқуқий актларидан «Амударё округини бошқариш тўғри-сидаги вақтли Низом»ни ишлаб чиқиб амалга татбиқ этди. Ушбу ҳуж-жат 18-моддадан иборат бўлиб, унда асосан округ бошлиғи ва унинг ёрдамчиларининг ваколатлари, округ аҳолисининг солиқ мажбурият-лари суд қурилиши ҳамда маъмурий бўлиниш тартибга солинган. Чор маъмурлари ўз сиёсий манфаатларидан келиб чиқиб, Амударё округини Амударё бўлими деб қайта номлади. Уни бошқариш учун «Амударё бўлимини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом»ни ишлаб чиқди. Маз-кур мустамлакачилик меъёрий қонунчилик акти етти моддани ўз ичига олади. Унга кўра, округ - бўлим бошқарувлари бўлим ҳамда участка бошқарувларига ўзгартирилади. Низомда фақат бўлим бошлиғи, участка бошлиқларининг ваколатлари вазифалари, шунингдек маъмурий ҳуду-дий бўлиниш тартибга солинган. Бўлимдаги кўшинларни бошқариш 14 моддадан иборат махсус йўриқнома асосида амалга оширилган. Бундан ташқари, Амударё бўлимининг маҳаллий аҳолисига шахсан К.П.фон-Кауфман таъсирида 1873 йилда ишлаб чиқилган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳаси татбиқ этилди. Мазкур Низом лойиҳаси 1876 йилда Қўқон хонлиги тугатилиб янги ташкил этилган Фарғона вилоятида ҳам татбиқ этилди. Ушбу Низом лойиҳаси Туркис-тон генерал-губернатори 1871 йилда ишлаб чиққан Низом лойиҳаси-нинг такомиллаштирилган шакли эди. 1873 йилги Низом лойиҳаси Фарғона вилояти ва Амударё бўлимларида қонуний тасдиқланмасдан 1886 йилгача амал қилди.
1881 йилдан бошлаб ўлкани бошқариш тўғрисидаги мустамлакачи-лик ҳуқуқий актларига ўзгартиришлар киритила бошланди. 1882 йил-нинг бошларида генерал адъютант Д.Скобелев раислигида тегишли министрликлар вакилларидан иборат комиссия бу борада иш олиб боради. Шунингдек, 1882 йил 20 октябрда Туркистон ўлкасида Сенатор тафтишини ўтказган давлат махфий маслаҳатчиси Ф.Гирс раҳбарлиги-даги комиссия Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқади. 1884 йил 21 январда Давлат Кенгаши аъзоси генерал -адъютант граф Игнатьев раислигида махсус комиссия Низом лойиҳасини Россия империяси манфаатларига янада мослаб қайта иш-лаб чиқишни бошлайди. Ушбу комиссия томонидан яратилган Низом лойиҳаси юқорида кўриб ўтганимиздек, 1886 йил июнь ойида Россия императори томонидан имзоланиб қонуний кучга киради.
1899 йилда Еттисув ва Каспийорти вилоятлари Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига киритилгандан сўнг, ҳамда ўлкага Россия-нинг марказий губернияларидан рус фуқароларини кўплаб кўчиб келиши Ҳарбий Министрнинг фармойиши билан «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»ни қайта ишлаб чиқиш учун махсус Тошкент комиссияси иш бошлашига сабаб бўлди. Махсус маслаҳатчи Н.Нестровский раислигидаги комиссия ўз ишини 1903 йил 22 октябрда тугатди.
Умуман мустамлакачилик ҳуқуқини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар 1904-1909 йилларда ва 1912 ҳамда 1916 йилларда амалга оширилди.
Чор ҳукумати ўлкани мустамлакага айлантириш учун русларни кўчириб келтиришга асосий этиборини кучайтириб борди. Ушбу ҳолат ҳам мустамлакачилик ҳуқуқида ўз ифодасини топди. Туркистон ўлкаси учун махсус ишлаб чиқилган ва 1903 йил 10 июнда Россия императори томонидан тасдиқланган «Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоят-ларидаги давлат ерларига рус дехқонлари ҳамда мешанларининг эркин кўчуви ҳақидаги Қоида» шулар жумласидандир. 17-моддадан иборат ушбу қонунда: Россиянинг Европа қисмида яшовчи фақат проваслав диний эътиқодидаги рус миллатига мансуб деҳқонлар, мешанлар ҳамда Туркистон ҳарбий округи қуйи ҳарбий хизматчилари Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги давлат ерларига кўчиб келиши ва қолиш-ларига рухсат берилиши; кўчиб келувчиларга генерал-губернатор томо-нидан суғориладиган ерларда, оиладаги ҳар бир эркак бошига уч деся-тинадан беш десятинагача ер ажратилиши; уларга солиқва мажбурий ҳарбий хизматлар бўйича имтиёзлар, шунингдек чор ҳукумати томони-дан бериладиган молиявий кўмаклар белгиланган.
1886 йилги Низом ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда кўшимчаларга кўра мустамлакачилик ҳуқуқи яратувчиларидан ҳисоб-ланган Туркистон генерал-губернаторлари, ўлканинг биринчи генерал-губернатори К.П.фон-Кауфманга (1867-1881) Император Александр II томонидан берилган «Олтин ёрлиқ» асосидаги ваколатларга эга бўлмас-дан, балки амалдаги Россия қонунларини Туркистонга мослаштириб, татбиқ қилиш вазифасини тартибга солган эди. Натижада Туркистон-даги Россия ҳарбийлари ўз манфаатларини кўзлаб умумимперия қонун-ларини мустамлакачилик мақсадида қайта татбиқ қилдилар. Туркистон генерал-губернатори Барон А.Б.Вревский (1889-1898) Россия Ҳарбий Вазирига 1892 йил 21 июль берган маълумотномасида шундай дейди: «Ўлкага 1886 йил Низоми амалга киритилмасдан олдин генерал-губернатор махсус ваколатларга ҳамда лозим топган барча чораларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эди. Лекин ушбу Низом билан генерал-губернатор ваколатлари анча чекланди. Бу ҳолат маҳаллий халқ учун рус ҳокимияти бошқарувининг ожизлигини билдиради. Ҳолбуки улар (маҳаллий халқ) деспотик бошқарувга ўрганиб қолган. Туркистон халқ-лари кўпчилиги деҳқончилик билан шуғулланса-да асосан мусулмон бўлганлиги учун бизга душмандир» деган фикрни айтади. Бунинг оқибатида 1881 йил 14 августда қабул қилинган умумимперия қонуни «Кучайтирилган муҳофаза тўғрисидаги Низом»ни мустамлакачилик мақсадларида Туркистонда доимий амалда бўлишини таклифи генерал-губернатор томонидан илгари сурилади. Ушбу қонунга кўра, Чор маъ-мурияти лозим топганда империянинг тегишли ҳудудларида бир йилдан ошмаган муддатга кучайтирилган муҳофаза ҳудуди деб эълон қилиши ҳамда мазкур қонун меъёрларини қўллаш генерал-губернаторларга, шаҳар бошлиқларига махсус ваколатлар, шунингдек маъмурий тартибда сургун қилиш ҳуқуқи берилган эди. Қонуннинг асосий мақсади, халқ исёнига қарши кўрашишдан иборат эди. Ушбу ҳуқуқий нормалар Туркистонда бир йил муддатга эмас, 1892 йилдан 1916 йилгача амалда бўлди. Бундан ташқари «уруш ҳолатии» қонунлари ҳам Туркистон гене-рал-губернаторлигида 1890 ва 1916 йилларда татбиқ қилинди. Юқори-даги мустамлакачилик актлари бевосита босиб олинган ҳамда Россия империяси таркибига қўшиб олинган ҳудудларни ҳарбий мустамлака-чилик бошқарувини белгилайди. Бундан ташқари келажакда Россия империяси таркибига кўшиб олиш режалаштирилаётган ўзбек хонлик-ларини асоратга солувчи икки томонлама шартномалар ҳам мустам-лакачилик ҳуқуқининг шаклларидан бири эди. Хусусан, Чор Россияси Қўқон хонлигига ҳарбий тахдид қилиш натижасида уни 1868 йил 29 январда «Қўқон хонлиги ва Россия ўртасидаги тижорат учун ўзаро мажбуриятлар» номли шартномани имзолашга мажбур қилади. Ушбу Қўқон хонлигини асоратга солувчи мустамлакачилик ҳуқуқига оид ҳужжат эди. Шартнома 5-пунктдан иборат бўлиб, унга кўра, Қўқон хон-лиги бозорлари Чор Россияси учун қеч бир тўсиқларсиз очиб берилади ва маҳсулотлар нархининг 2,5% миқдорида бож - закот ундирилиши белгилаб қўйилади. Натижада Қўқон хонлиги мазкур шартнома ва 1872 йилда имзоланган «Тижорат шартномаси» асосида божхона автономия-сидан маҳрум бўлади. Худди шундай 1868 йилги «Россия-Бухоро тинчлик шартномаси», 1873 йил 28 январда имзоланган «Россия-Бухоро дўстлик шартномаси» ва 1873 йил 12 августдаги «Россия-Хива тинчлик шартномаси» Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини божхона муста-қиллигидан маҳрум қилган асоратга солувчи мустамлакачилик ҳуқуқ-лари эди.
1880 йиллардан бошлаб мустамлакачилик ҳуқуқи сифатида йўриқ-номаларнинг (инструкцияларнинг) аҳамияти янада ошди. Чунки бу даврдан бошлаб мустамлакачилик ҳуқуқи яратувчилари ҳисобланган Чор Россияси ҳарбийлари зиммасига юқорида айтиб ўтканимиздек, ўлканинг биринчи генерал-губернатори фон-Кауфманга берилган фав-қулодда ваколатларга эга бўлмасдан, балки амалдаги Россия умумий қонунларини Туркистонга мослаштириб татбиқ қилиш вазифаси юкла-тилган эди. Натижада мустамлакачилик ҳуқуқи қонуности акти, яъни генерал-губернатор меъёрий кўрсатмаси (церкулярлари) ҳисобига ри-вожлантирилди. Масалан, 1899-1909 йиллар Туркистон генерал-губер-наторларининг 208 та церкуляри (йўриқ хат) жорий қилинган. Шулардан генерал Духовскийнинг мустамлакачилик мақсадларида қуйидаги циркулярлари ишлаб чиқилган эди. Яъни: 1) 1898 йил 6 ноябрдаги циркулярга кўра Туркистон ўлкасида расмий тил сифатида рус тилини мажбурий киритиш белгиланади; 2) 1898 йил 10 июнь циркуляри билан Туркистон ҳарбий губернаторларига Андижон қўзғолини туфайли, нафақат волость оқсоқолларини балки қишлоқ оқсоқолларини сайлов йўли билан эмас тайинлаш лозимлиги билдирилади. Шунингдек Тур-кистон генерал-губернатори вазифасини бажарувчилардан Флуг (1914 й.) 1914-йил 12-августдаги № 670-циркуляри билан полиция хизматчи-ларига маҳаллий халққа нисбатан шафқатсиз бўлиш кўрсатмасини беради. Туркистон генерал губернаторининг 1916 йил 6 февралдаги №100 циркуляри билан эса аҳолининг озиқ-овқат масаласи бўйича кўча тартибсизликларини бартараф этиш учун ўлка ҳарбий губернаторларига қурол ишлатиш кўрсатмаси берилади. Умуман Туркистонда ҳарбий-полиция бошқаруви жорий этилгандан сўнг циркулярлар асосида мус-тамлакачилик давлат бошқаруви мувофиқлаштирилиб турилди.
Туркистон ўлкасида ҳарбий полиция бошқаруви жорий этилиши билан яна бир мустамлакачилик ҳуқукларидан мажбурий қарорларнинг аҳамияти ўлка ҳарбийлари учун алоҳида роль ўйнай бошлади. 1876 йилда марказий Россия губернияларида давлат хавфсизлигини эътибор-га олиб, губернаторларга мажбурий қарорлар чиқариш сингари фавқу-лотда ваколатлар берилган эди. Туркистон генерал-губернаторлигида ушбу ҳуқуқий актдан ҳарбий-полиция маъмурият маҳаллий халқ вакил-ларини жазолаш воситаси сифатида фойдаланди. Мажбурий қарорлар полиция назоратини кучайишига хизмат қилди. Туркистон генерал-губернаторлигининг 1898-йил 30-майдаги мажбурий қарорига биноан, маҳаллий халқ вакиллари ўзлари билан полиция бошлиғи томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлишлари керак эди. Акс ҳолда 3 ойгача қамоқ ёки 500 рубль жарима ўндирилиши белгилаб қўйилди. Туркистон генерал-губернаторлигининг 1909 йил 14 августдаги мажбурий қарорига биноан, жиноий қилмишларни сўзда ёки асарларда мақташ (кучайтирилган муҳофаза ҳолати жорий қилинган ҳудудларда) маъмурий тартибда 3 ойгача қамоқ ёки 500 рубльгача жарима солиниши белгиланган. 1915 йил 17 январь Туркистон генерал губернетори мажбурий қарорига кўра: 1) ўқ отар куролларни олиб-сотиш, ҳамда фойдаланиш қоида-ларини бўзиш; 2) Еттисувга Хитой чегаралари орқали спирт ва вино мақсулотларини олиб кириш ҳамда уларга эгалик қилиш, сақлаш; 3) ҳукуматнинг рухсатисиз йиғилиш ва намойишларни ўтказиш тақиқ-ланиши ҳамда айбдорларга нисбатан 3 ойгача қамоқ ёхуд 3 минг рублгача жарима солиш жазо чоралари белгиланади. Туркистон ўл-касида 1916-йилда ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан сўнг кўйидаги мажбурий қарорлар амалга киритилади. 1) Маҳаллий халқлар доимий яшаш жойларидан кўчиб кетмаслик; 2) чойхона ва ошхоналарда яшаш учун қолиш мумкин эмаслиги ва бошқалар. Ана шу тақиқларни бузишлик учун 3 ойгача қамоқ ёки 3 минг рублгача жарима тўлаш-лиги белгиланди.
Демак, Россия империяси ҳарбийлари томонидан Туркистонда икки босқичли мустамлакачилик - қонунчилик сиёсати амалга оши-рилди. Биринчи босқич: 1865-1885-йилларни ҳамраб олади. Бу давр қонунчилик актлари Ўзбек хонликлари ҳудудларини босиб олиш руҳи билан суғорилган. Иккинчи босқич: 1886-1917 йилларни ўз ичи-га олади. Россия империяси полиция давлатига айланганлиги муноса-бати билан Туркистон халқларини мустамлакачилик режимида бош-қариш учун жазолаш сиёсати колониал қонунчилигида ўз ифодасини топган.



Download 337,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish