Режа: Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини ўрнатилиши



Download 337,5 Kb.
bet1/9
Sana21.06.2022
Hajmi337,5 Kb.
#688298
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза 7


7 - МАВЗУ. ЧОР РОССИЯСИ БОСҚИНЧИЛИГИ ДАВРИДА ТУРКИСТОНДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ.
Режа:

    1. Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини ўрнатилиши.

    2. Генерал-губернаторликнинг марказий ва маҳаллий бошқаруви.

    3. Чор Россияси ҳукмронлиги давридаги ҳуқуқ манбалари.

    4. Туркистон ўлкаси ҳуқуқ манбалари

    5. Империя ҳуқуқи

    6. Мусулмончилик ҳуқуқи

    7. Мусулмон ҳуқуқи

    8. Одат ҳуқуқи

Адабиётлар рўйхати

  1. Бакиров Ф.С. Чор Туркистонида суд, шариат ва одат. Т.:Фан. 1960.

  2. Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи (Тарихий-ҳуқуқий тадқиқот). Самарқанд.: Зарафшон. 1998. -317 б.

  3. Қўлдошев М.М. Туркистон ўлкаси ҳуқуқининг манбалари. Монография. Самарқанд. СамДУ нашри. 2007. -143 б.

  4. Саидов А.Х., Тошқулов Ж.Т. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Т. Академия. 1996. 135 б.

  5. Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Тўрт бўлимдан иборат материаллар тўплами. Т. Фалсафа ва ҳуқуқ институти. 2005-2006 йиллар.

  6. Ҳамидова М. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Ўқув қўлланма. Т., ТДЮИ. 2005. -183 б.

Таянч иборалар.
Подшо Россияси, Туркистон ўлкаси, колония, мустамлака ҳуқуқи, умумимперия қонунлари, эреже, протекторат, низом, вақтли қоида, шариат, одат ҳуқуқи.

Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихида ХIХ асрнинг 60-йил-ларини «янги давр»нинг бошланиши деб аташ мумкин. Бу бевосита Туркистон ўлкасини, жумладан, Ўзбекистон ҳудудини чор қўшинлари томонидан босиб олиниши билан характерланади. 1867 йил 4 июлда Туркистон генерал-губернаторлиги, кейинчалик Туркистон ҳарбий округи ташкил этилди. Губернаторликнинг маркази қилиб Тошкент шаҳри белгиланди. Губернаторликда маркази Тошкент бўлган Сирдарё, маркази Верний (Алма-ота) бўлган Еттисув вилоятлари ташкил қилинди.


Туркистонда мустамлака ва бошқарув идоралари, ҳуқуқ тизими-нинг шаклланган босқичма-босқич амалга оширилган. Туркистон вилоятини бошқариш, ҳудудда чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатини амалга ошириш жараёнида шаклланган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий замини сифатида 1865 йилнинг 6 августида Россия императори томонидан тасдиқланган «Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги Муваққат Низом» хизмат қилди. «Муваққат Низомга» биноан, вилоятда ҳарбий халқ бошқарувининг амалга ошириш ваколати ҳарбий губернаторга берилган бўлиб, у ўз ваколатини ўз ёрдамчилари ва девонга таянган ҳолда амалга оширар эди. Бу даврда чор маъмурларига ўлкани муҳофаза қилиш учун зарур бўлган ҳарбий қўшинни барча керак бўлган нарсалар билан таъмин-лаш; маҳаллий маъмурлар фаолиятини назорат қилиш юклатилган эди. Перовский, Туркистон, Чимкент, Авлиё ота ва Тўқмоқ уездлари бошлиқлари жойлардаги ҳокимиятни амалга оширган. Улар вилоят ҳарбий халқ бошқармасига бўйсунганлар. Маҳаллий маъмурларга ўзлари бошқараётган ҳудудлардан ўтадиган карвонлар хавфсизлигини таъминлаш; ўрмонларни муҳофаза қилиш чораларини кўриш; сугориш иншоотларини яроқли ҳолат ва сақлаш, қирғизлар билан ўзбекларнинг сувдан фойдаланишлари билан боғлиқ бўлган низоларни бартараф қилиш; солиқлар йиғишни ташкил қилиш; юқори бошлиқлар кўрсатма-ларининг ўз вақтида тўғри бажарилишини назорат этиш; солиқлар ва мажбуриятлар миқдори тақсимланиши билан боғлиқ аҳолининг норо-зиликлари ва шикоятларини юқори бошлиқларга етказиш; судда ишларнинг тўғри қурилишини кузатиш каби ваколатлар берилган эди.
Бу муаммони ҳал қилишда махсус комиссияни 1867 йилда ишлаб чиққан «Еттисув ва Сирдарё вилоятларидаги бошқариш ҳақидаги Низом» лойиҳаси ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди. Низом лойиҳаси расман давлат бошлиғи томонидан тасдиқланмаган бўлсада, то 1886 йилгача Туркистон ўлкасида амал қилган.
Туркистон маъмурияти империянинг бошқа ўлкалари бошқару-видан ўзининг кескин ҳарбийлашгани билан алоҳида ажралиб туради. Россия ҳукуматининг Туркистон учун 1865-1916 йиллар давомида ишлаб чиққан ва амалга татбиқ этилган ўнта қонун лойиҳаси (1865, 1867, 1871, 1873, 1882, 1884, 1886, 1908, 1912, 1916)га ва унинг моддаларига адлия, молия, ҳарбий, ички ишлар ва бошқа вазирликлар киритган ўзгартиришларда ана шу ҳолат ўз аксини топган. Туркистон ўлкаси сиёсий тизимида Санкт-Петербург олий ҳарбий-сиёсий доира-ларининг ниқобланган ва жаҳон афкор оммасини чалғитишга қара-тилган найранглари ҳам рўй-рост гавдаланган. ҳарбий вазирликнинг Бош штаби Осиё бўлими, Ички ишлар вазирлиги полиция департа-менти, «император ҳазрати олийларининг ўз маҳкамаси», Вазирлар қўмитаси ва Вазирлар Кенгашининг Туркистон идорасига оид ҳужжат-ларида Россия ҳукумати Туркистон халқларининг «хоҳиш-иродаси ва розилигига қараб қолмаслиги» ҳамда «ўз фаолиятида тўла эркин бўлиш-лари зарурлиги» алоҳида уқтирилгани бежиз эмас. Ана шу ҳужжатларда аҳоли «амалдорларга тўланадиган маошни ўзлари бераётганидан воқиф бўлмасликлари ҳамда бу ишни ҳукумат марҳамати» деб тушунишлари учун зарур чоралар кўриш ҳам таъкидланган.
Ўлка бошқаруви зўравонликка асосланган ва у доимий усул сифатида сақланиб келган. Оқсуяк рус зодагонларидан бири барон А.Б.Вревский ҳам шу зайлда фикр юритиб, «Туркистон халқлари ўзларини бошқарувчи ва суд қилувчи ягона ҳокимиятга кўниккан», дея ўлкада қаттиққўл мустабид идора зарурлигига ишора қилгани ҳам тасодифий эмас.
Туркистонда империячилик бошқарувининг мустамлакачилик тамойили расман Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори фон Кауфманнинг 1868 йил 22 январда Тошкент шаҳри аҳолиси билан бўлган учрашувда сўзлаган дастурий нутқида ўзининг яққол ифода-сини топган эди. У мазкур нутқида русларни Ўрта Осиё халқларининг катта оғаси деб атаб, Туркистонда рус ҳокимиятининг қатъий ва доимий ўрнашганлигини алоҳида уқтирганди.
Фон Кауфманнинг Туркистон генерал-губернатори этиб тайин-ланиши тасодифий эмас эди. Романовлар сулоласи подшоҳликнинг ишончли хизматкорларини танлашда ҳамма вақт хориждан ёлланган-ларга катта эътибор берган. Биринчи навбатда, немис дворянларига бўлган ишонч кучли эди. Фон Кауфман шундай ишончни қозонган, синалган, ҳамма лавозимларда подшо сиёсатини кўнгилдагидек амалга оширганлардан бири эди. Шунинг учун ҳам унга кучли ва қудратли ҳокимият подшо Александр II томонидан олтин ёрлиқ тарзида (ваколат ёрлиғининг муқоваси олтиндан бўлгани учун ёрлиқ шундай аталган) инъом этилган эди.
Кауфманнинг чекланмаган кўламда фаолият кўрсатиш страте-гияси 1868-1876 йиллардаги ҳарбий юришларда амалга оширилди. Бу юришлар унинг номини Россияда Туркистон ўлкасининг омадли генерали ва истилочиси сифатида машҳур қилди.
Кауфман ҳукмронлиги даврида Туркистонда генерал-губерна-торлик бошқаруви унинг жиловланмаган истибдоди асосида амалга оширилган. Махфий маслаҳатчи Ф. Гирс қайд этганидек, «генерал-губернаторнинг ҳокимияти, қонун бўйича иш юритилишини тақозо этган бўлса-да, амалда, ўзи хоҳлаганча иш тутди. Генерал-губернатор ўлка ҳокимиятининг ягона бошқарувчисига айланган эди. Ҳокимиятни бир йўла марказлаштириш оқибатида барча иш қонун асосида эмас, аксинча, генерал-губернаторнинг кўрсатмаси асосида амалга оширилди.
Тошкент шаҳри қўлга олинганидан (1865) кейин, мустамлака шароитидан келиб чиққан ҳолда, Сирдарё ҳудуди ҳамда 1864 ва 1865 йилларда босиб олинган ерлар ҳисобига, Оренбург генерал-губернато-рига бўйсундирилган Туркистон вилояти ташкил этилди. Туркистон вилоятини бошқариш учун 1865 йил 6 августда «Муваққат низом» эълон қилинди. Унинг асосий мақсади, русларнинг янги босиб олинган ерларда, бошқарувнинг умумий асосларини белгилаш орқали, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўлган. Жойларда бутун ҳокимият ҳарбий бошлиқнинг қўлида бўлган, маъмурий органларга эса маҳаллий халқ устидан назоратни ўрнатиш вазифаси юклатилган.
1865 йилда император Александр II нинг азми қарорига кўра, Оренбург ва Ғарбий Сибирь генерал-губернаторлиги ҳамда Туркис-тон вилояти аҳолисининг турмуши ва умумий аҳволини ўрганиш учун «Дашт комиссияси» тузилади. Дашт ҳайъати томонидан ишлаб чиқил-ган «Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш ҳақидаги қоидалар лойиҳаси» бўйича Вазирлар маҳкамаси қабул қилган қарорда қуйида-гилар қайд этилади:
1. Лойиҳада кўрсатилган ҳудудларда Ёттисув ва Сирдарё вилоят-лари таркибида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилсин.
2. Генерал-губернаторга ўлкани бошқариш учун лойиҳада назарда тутилган штатлардан келиб чиққан ҳолда, бошқариш учун амалдорлар олишга имконият берилсин.
3. Генерал-губернаторга лойиҳада кўрсатилган ерларда, ўлкадаги маҳаллий шароит, тузем халқларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, сўнгги марта қонуний тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун унинг қисмлари бўйича ва яхлит ҳолда ўзининг хулосасини бериш топширилсин. Унгача, лойиҳада кўрсатилган ҳолатларни асос сифатида қабул қилиб, ўлка тузилиши учун фавқулодда муҳим ва фойдали деб ҳисобланган ҳамма чораларни кўриш топширилсин».
1873 йил бошида Туркистон ўлкасидаги вилоятларнинг барча бошлиқлари иштирокида лойиҳадаги қоидалар қайта кўриб чиқилган-дан кейин қонун лойиҳаси ҳарбий вазирликка юборилади.
Фон Кауфман лойиҳасининг таҳрир этилган нусхасида Рос-сиянинг бошқа ўлкаларидаги генерал-губернаторларникидан фарқли ўлароқ, Туркистон генерал-губернаторининг ҳуқуқ ва имтиёзларини кенгайтириш кўзда тутилган. Жумладан, у Туркистон ўлкасида ҳарбий вазирликка бевосита бўйсундирилган барча вазирликлар органларини таъсис этишни таклиф этган.
1878 йил ўрталарида ҳарбий вазирлик Туркистон генерал-губер-наторига вазирликларнинг таклиф ва мулоҳазаларини, шунингдек, Фарғона вилояти ва Амударё бўлимини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳани тўлдириш ва қайта ишлашни таклиф этди.
1881 йилда ҳарбий вазирликда Туркистон генерал-губернаторлиги сарф-харажат сметаси кўриб чиқилаётганда бошқариш бўйича харажат-ларни қисқартириш ва унинг даромадларини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Туркистон генерал-губернатори этиб тайинланган генерал-лейте-нант М.Г.Черняев (1882-1884) таклифи билан 1882 йил 8 майда импера-торнинг Туркистон генерал-губернаторлигини тафтиш қилиш тўғриси-даги фармони эълон қилинди. Тафтиш ишларини олиб боришга раҳбар этиб Ички ишлар вазирлиги кенгаши аъзоси, Дашт комиссиясининг собиқ раиси, махфий маслаҳатчи Ф.К.Гирс тайинланди. Гирс 1883 йилда тафтиш ишларини тугаллаб, императорга генерал-губернаторлик ва унга қарашли ташкилотларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботни, «Ўлкани бошқариш тўғрисидаги низом лойиҳаси»ни тушунтириш хати билан бирга тақдим этди. 1884 йил 21 январда император Александр III нинг кўрсатмаси билан Давлат Кенгаши аъзоси, генерал-адъютант, граф Н.Игнатьев раислигида «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низомнинг қайта ишланган сўнгги лойиҳасини ишлаб чиқиш» бўйича комиссия ташкил этилди.
Граф Игнатьев комиссияси таркибига Гирс бошчилигидаги ҳайъат аъзолари, 1881 йилги лойиҳани тузганлар, Осиё департаменти махфий маслаҳатчиси Кобеко, Бош штабнинг Осиё бўлими бошлиғи полковник Иванов, генерал- майор А.Н. Куропаткин (бўлажак ҳарбий вазир) ва бошқа юқори мартабали шахслар аъзо бўлдилар. Комиссия кенгашида генерал-лейтенант Черняев ўрнига тайинланган Туркистон генерал-губернатори, генерал-адъютант Н.О. Розенбах (1884-1889) ҳам иштирок этади.
Чоризмнинг олий доиралари томонидан тузилган комиссиянинг асосий вазифаси «Ўлкани Россияга қатъий қарам қилиб қўйиш мақ-садлари ва уни бошқаришда харажатларни камайтириш, даромадларни эса оширишга, шунинг билан бирга, фуқароларни бошқариш талабла-рига ва жойларнинг шарт-шароитларига тўғри келадиган низом» тузи-ишини амалга оширишдан иборат эди.
Комиссия ўз ишига Гирс томонидан ишлаб чиқилган Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги ва генерал-лейтенант Колпаковский раҳбарлигидаги Тошкент комиссиясига тақдим этилган 1881 йилги низом лойиҳасини ҳамда Туркистон маъмуриятининг олдинги барча лойиҳаларининг хулосаларини асос сифатида қабул қилади.
Граф Игнатьев комиссиясининг «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом лойиҳаси» ўлкани бошқариш бўйича тузилган олтинчи лойиҳа эди.
Император томонидан «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғриси-даги Низом» 1886 йил 12 июнда тасдиқлангандан кейин ҳам маъмурий қурилиш бўйича эътирозлар давом этди. Аммо император Туркистон ўлкасвда собиқ генерал-губернаторлик бошқарувининг асосий тамойил-ларини сақлаб қолган ҳолда унга баъзи ўзгартишлар киритди.
«Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом» бўйича Туркистоннинг вилоятларга бўлиниши, ҳарбий вазир фикрича, «аҳо-лининг этнографик, маиший ва иқтисодий шарт-шароитларини ўрга-ниш асосида эмас, балки ўлкани босиб олиш жараёни билан боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Уездларга бўлиниш эса аҳолининг рус бос-қинигача бўлган марказларида ташкил этилган эди. «Туркистон ўлка-сини бошқариш тўғрисидаги Низом»да кўрсатилганидек, суд ҳокимия-тини маъмуриятдан тўлиқ ажратиш тамойили Туркистон генерал-губер-натори барон Вревскийнинг фикрича, «Янги Европа қонунчилигининг натижаси бўлиб, уни Россия аҳолисига ҳам, шунингдек ўз ҳукумати-нинг қуллик зулмидан холи бўлган Ўрта Осиё халқларига ҳам татбиқ этиб бўлмайди».
Шундай қилиб, Туркистон ўлкасида Россия ҳукмронлик қилган йилларда қонун лойиҳалари доимо тўлдирилиб, ўзгартирилиб турилди. Бунинг сири жуда оддий эди. Чор Россиясининг қонун лойиҳалари Туркистонни Россия империясининг марказлашган бошқаруви тизимига киритиб, уни рус буржуазияси ва дворянпомешчиклар мулкига айланти-ришга қаратилган.
Санкт-Петербургнинг сиёсий доиралари ҳарбий-миршаблик тартибларини ўлкада қўллашлари заруратлигини қуйидагича изоҳла-ганлар: «Туркистон тузем аҳолиси ҳали жуда қуйи ақлий тараққиёт босқичидадир. Улар ҳуқуқ, маъмурият, қонун нималигини билишмай-ди. Жамият қонун томонидан бериладиган ҳуқуқдан фойдаланишни билмайди, бу ҳуқуқ унинг зарарига хизмат қилади». Ана шундай калондимоғлик ва менсимаслик нуқтаи назаридан келиб чиқилган ҳолда Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарув тизими юзага келган эди. Ўлка идораси марказий, вилоят, туман (уезд), жабҳа (участка), қишлоқ ва шаҳар бошқаруви шаклида ташкил топди.
Бинобарин, Марказий ўлка бошқаруви генерал-губернатор, унинг кенгаши ва маҳкамасидан иборат бўлган.
Қуйида чоризмнинг Туркистонда амалга оширган ҳукмронлик бошқарув тизими махсус жадвалларда берилди. Улар тадқиқот мате-риаллари таҳлили асосида тузилган бўлиб, муаллифларнинг илмий хулосалари натижасидир:
Туркистон генерал-губернатори ўз қўлида ҳарбий ва фуқаро ҳоки-миятини бирлаштирган. Бир вақтнинг ўзида у подшо ноиби, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Еттисув казак қўшинлари атамани, бош миршаб, бош прокурор вазифасини ҳам ўтаган. Унга Бухоро амири ва Хива хони ҳам бўйсунган. Генерал-губернатор вассаллари бўлмиш Бухоро амирини Россия император агентлиги (1885-1917), Хива хонини эса Амударё бўлими (1873-1918) бошлиғи орқали назорат қилган. 1882-1884 йилларда Туркистон ўлкасидаги бошқарувни атрофлича тафтиш қилган марказ вакили – императорнинг махфий маслаҳатчиси Ф. Гирс генерал-губернаторнинг Россиядаги касбдошларидан фарқли ўлароқ, Туркистонда мустабид ҳоким эканлиги, империя қонунчилигига мутла-қо риоя қилмай, ўзича қонунлар чиқаргани ва ўз майлича ҳукм юрит-ганини эътироф қилган эди. Ҳарбий губернаторлар, суд палатаси раиси, прокурор, округ штаби бошлиғи, генерал-губернатор ёрдамчиси, гене-рал-губернатор Кенгаши ўлка бошқарувининг муҳим масалаларини ўзларича ҳал қилган.
Марказий бошқарувда генерал-губернатор маҳкамасининг ҳам аҳа-мияти беқиёс катта бўлган. Бош бошқарманинг ижроия органи бўлган генерал-губернатор маҳкамаси дастлаб тўрт бўлимдан иборат эди. Биринчи бўлим маъмурий ва назорат ишларини бошқарган. Иккинчиси бош бошқарманинг молиявий-хўжалик ишларига қараган. Учинчи бўлим эса солиқлар, шаҳарлар маблағлари ҳамда бошқарувга доир низомлар лойиҳаларини тайёрлаш билан шуғулланган. Тўртинчи бўлим махсус бўлим бўлиб, унинг фаолият доираси ғоят кенг ва серқирра бўлган. 1886 йилгача мустақил иш кўрган бу бўлим ҳарбий ва адлия вазирлари кўрсатмаларига хилоф равишда суд қарорларини ҳам қайта кўриш билан шуғулланган.
Россия империяси губернияларидаги биронта ташкилот генерал-губернатор маҳкамасидек чекланмаган ваколатларга эга бўлмаган. Махфий маслаҳатчи Гирснинг сўзларига қараганда, Кауфманнинг маҳ-камаси империя қонунларини ҳам чекловчи ўз қонунларини чиқарган.
Генерал-губернаторнинг ўзи Афғонистон ва Қошғар масалалари бўйича шуғулланувчи элчилик бўлинмасини ҳам 1899 йилгача бошқа-риб турган. 1899 йилдан эса бу вазифани бажариш учун генерал-губернатор ҳузурида дипломатик ишлар бўйича махсус лавозим жорий қилинади. Туркистон оммавий кутубхонаси, Тошкент музейи, марказий архив, «Туркестанские ведомости» газетаси ва босмахонаси ҳам мазкур маҳкама ихтиёрига берилган эди.
Генерал-губернатор бепоён ўлка ҳаёти билан асосан маҳкама бош-қаруви орқали танишиб борган. Шунинг учун ҳам бу идора ўлканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳал қилувчи рол ўйнаган.
Маҳкама ўлка ҳокими учун ахборотнома, маъруза ва маълумот-номалар тайёрлар, генерал-губернаторнинг шахсий манфаатларини кўз-лаб иш юритган. Шунинг учун ҳам маҳкама бошқарувчиси генерал-губернаторликдаги энг нуфузли амалдорлар қатори юксак мавқеда турган.
Туркистон ўлкаси Марказий Бош бошқармаси таркибида гене-рал-губернаторга бўйсунмайдиган марказ вакиллари - адлия, молия, зироат ва давлат мулклари вазирликлари идорала-ри ҳам бўлган.
Туркистон генерал-губернаторлиги XX аср бошларига келиб беш вилоятга бўлинди: Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув, Каспийорти вилоятлари. Уларни рус армияси генералларидан шахсан подшонинг ўзи тайинлайдиган ҳарбий губернаторлар бошқарган. Улар ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини ўз қўлида тутишган. ҳарбий соҳада улар вилоят-лардаги қўшинлар (дивизия ёки корпус) қўмондони, фуқаро ишларида эса губернатор ҳуқуқига эга бўлишган. Барча маъмурий, полиция ва суд ҳокимияти ҳам уларнинг измида бўлган.
Ҳарбий губернаторлар қошида вилоят бошқармалари бўлиб, улар губерния бошқармаси ҳуқуқларига эга бўлишган. Вилоят ижтимоий ҳаётининг барча масалалари шу бошқармаларда кўрилган. Вилоятлар ўз навбатида туманларга (уездларга) бўлиниб, уларни туманбошилар идора этишган. Туманлар Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурий тузилмасининг асосини ташкил этган. Улар аҳолининг турмуши, ҳудуднинг хусусиятлари, миллатлари ё элатларидан қатъи назар, рус амалдорлари хоҳишича ўзбошимчалик билан тузилаверган. Подшо ҳукумати миллий, элат ва тарихий хусусиятлардан келиб чиқмаган ҳолда, мустамлакачилик нуқтаи назаридан бу масалага ёндошган.
Ўлканинг туб вилоятлари ҳисобланган Сирдарё, Фарғона, Самарқанддан ташқари Еттисув, Каспийорти вилоятлари ҳам шу асосда туманларга бўлиниб идора қилинган.
Сирдарё вилояти қуйидаги туманларга бўлинган: Тошкент, Авлиёота, қозоли, Перовск, Чимкент. Амударё тумани ҳам шу вилоятга бўйсунган. Фарғона вилоятига Марғилон, Андижон, қўқон, Наманган, Ўш туманлари қараган. Самарқандга Жиззах, Каттақўрғон, Хўжанд, Самар-қанд туманлари; Еттисувга Верний, Жаркент, Копал, Лепсинек, Пишпак, Пржевальск; Каспийорти вилоятига Ашхобод, Красноводск, Манғишлоқ, Марв ва Тажан туманлари кирган.
Ҳар бир туман ўз таркибидаги шаҳар ва қишлоқлари билан туман ҳокими - туманбошига бўйсунган. Туманбоши Россиядаги исправник, земство бошлиғи, полицмейстер, шаҳар бошқармаси бошлиғи ҳуқуқ-ларига тенг бўлган. Туманбоши вилоят ҳарбий губернатори тавсияси билан бевосита губернатор томонидан тайинланган.
Туркистон ўлкасидаги туманбошиларнинг Россиядаги ҳамкасб-ларидан фарқли томонлари шунда эдики, улар маъмурий, полиция ва ҳарбий ҳокимиятни ўзларида бирлаштирганлар. Туманбошиларнинг жуда кенг ваколатлари ва ўта мустақил ҳамда зўравонларча иш юри-тишларини юксак лавозимда турган рус амалдорлари эътироф этишгани диққатга сазовордир. Сенатор граф К.К. Пален Туркистон туманбо-шиларини ўзбек хонликларидаги «бекларнинг худди ўзгиналаридир», деб атагани бежиз эмас. Улар қўл остидаги аҳолидан истаган кишига жарима солишлари ва 7 кунгача қамаб қўйишлари мумкин бўлган.
Туманбошилар рус армияси катта зобитларидан, асосан майор, ротмистрдан то полковник унвонигача бўлганлардан тайинланган. Халқ уларни «ҳоким тўра» деб атаган.
Туманлар бир неча жабҳа (участка)ларга бўлиниб идора қилин-ган. Жабҳаларни кичик унвондаги (поручик, штабскапитан) ҳарбий зобитлар бошқаришган. Улар жабҳа приставлари номи остида «Туркистон ўлка-сини бошқариш ҳақидаги низом»да тилга олинади. Император томо-нидан 1886 йилда тасдиқланган бу «Низом»да қасаба приставларига маҳаллий аҳолидан исталган одамга жарима солиш (5 сўмдан 10 сўм-гача) ва 3 кунгача ҳибсда сақлаб туриш ҳуқуқи берилган эди. қасаба приставлари «ҳарбий - халқ бошқаруви»даги ҳарбий бўғиннинг энг қуйиси бўлиб, уларга «маҳаллий ўз-ўзини бошқарув», яъни «халқ бош-қаруви» амалдорлари - волост бошқарувчилари, қишлоқ оқсоқоллари, юзбоши ҳамда элликбошилар бўйсунишган.
Туркистон ўлкасида подшо маъмурияти қишлоқ бошқарувини «ерли» (туземное) ва «рус» каби икки тоифага ажратган. Рус амалдор-лари «ерлилар» (туземец) атамаси билан Туркистондаги барча ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, қорақалпоқ, араб, уйғур ва дунганларни тушунган. Турмуш тарзига кўра эса, рус амалдорлари барча аҳолини иккига: «қирғизлар» ва «сартлар»га бўлишган. Қирғиз-лар деганда кўчманчи, сартлар деганда ўтроқ аҳоли назарда тутилган.
Чор ҳукумати сиёсий нуқтаи назардан келиб чиқиб, қишлоқ, унинг бошқарувини маҳаллий ва рус бошқаруви сифатида ажратиб, уни аста - секин умумимперия туридаги русча идорага ўтказишни кўзлади. Шу мақсадда Ўрта Осиёга мутлақ ёт бўлган географик ислоҳни бошлаб, волост, қишлоқ йиғини кабиларни жорий қилди. 1867 йилдаги «Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятларини бошқариш ҳақидаги Вақтли Низом лойиҳаси» деб аталган қонунлар мажмуасига кўра, кўчманчи аҳолига икки босқичли (волост ва овуллар), ўтроқ аҳолига эса бир босқичли (оқсоқолликлар) бошқарув тарзи жорий қилинди.
Волост асосини мингдан икки минг хонадонгача, овул жамоа-ларини эса юз ўтовдан икки юз ўтовгача аҳоли ташкил этган. Чоризм шу билан кўчманчи аҳолининг уруғчилик асосидаги тарихий бўлини-шига хотима бермоқчи бўлди.
Рус амалдорларидан иборат ҳайъат узоқ вақт давомида қишлоқ маъмуриятини ташкил қилиш ҳаракатида Туркистон аҳолисининг биринчи умумий рўйхатини олди. Натижада солиқлар миқдори ошди, аҳоли туманлар, қасабалар, волостларга тақсимланиб, илк бор сайлов-лар асосида маҳаллий маъмурият сайланди.
Волост бошқарувчиси - мингбоши, қишлоқ оқсоқоли, овул стар-шинаси аҳоли томонидан уч йилга сайланар, уларнинг номзодлари эса рус маъмурияти томонидан тасдиқдан ўтарди.
Сайловчилар йиғинида ҳар ўн хонадон, ё ўн ўтовдан вакшт иштирок этиб, улар ўнбоши сифатида қишлоқ оқсоқоли ёки овул стар-шинаси ва уларнинг муовинларини сайлашган. Волост бошқарувчиси - мингбошини эса ҳар 50 хонадон ёки 50 ўтовдан тайинланган вакиллар - элликбошилар йиғини сайлаган. Бу тартибга 1886 йилда бир неча ўзга-ришлар киритилди. 1886 йилда кучга кирган янги қонунлар мажмуаси - «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом» ўтроқ аҳолининг бир босқичли бошқарувини икки босқичлига айлантириб, оқсоқолликларни волостларга бирлаштирди. Овул жамоалари ва оқсоқолликлар вакил-лари йиғини умум сайловчилар йиғилиши билан алмаштирилди. Эллик-бошиларнинг волост йиғинига ҳар 50 хонадондан вакил қилиб юбори-лиши бутун қишлоқ ё овул йиғинидан ҳар 50 хонадондан вакиллар сайлаш билан ўзгартирилди. Рус маъмуриятига, ҳарбий губернатор ва генерал-губернаторга сайлов бекор қилинганда қишлоқ маъмурияти вакилларини бевосита тайинлаш ҳуқуқи берилди. 1886 йилги «Низом» аввалгидек аҳолини «қирғизлар ва сартлар» сифатида эмас, балки «ўтроқ ва кўчманчи» деган атама билан ажратди.
Волост бошқарувчисини сайловчилар вакилларининг қурултойи сайлаган. қурултой вақтини ва ўтказиладиган жойини туманбоши белгилаган. Сайлов арафасида туманбоши ёки унинг ёрдамчиси рўйхат бўйича элликбошилар сонини аниқлаган, чунки қурултойда сайловчи вакилларнинг учдан икки қисми иштирок этмаса, у кучга кирмаган ҳисобланган.
Волост қурултойи икки номзодни сайлаган, бири волост бошқа-рувчиси, иккинчиси унга номзод бўлган. ҳарбий губернатор қурул-тойдаги сайлов натижасини кўриб чиқиб, номзодларни тасдиқлаган. У тасдиқламаган тақдирда, қурултой қайта чақирилган ёки лавозимга тўғридан-тўғри губернатор танлаган шахс қўйилган. Шу йўсинда маҳаллий бошқарув тизими рус маъмурияти қўлида сақланган. Волост қурултойи волост бошқарувчисига маош белгилаган. Унинг миқдори одатда 300 сўмдан 500 сўмгача бўлган.
Қишлоқ оқсоқоллари, номзодлари ва оқсоқол ёрдамчилари қиш-лоқ жамоаси томонидан бевосита волост бошқарувчиси иштирокида сайланган. Уларни лавозимга туманбоши тасдиқлаган. Қишлоқ жамоаси йиғини уларга йилига 200 сўмдан маош белгилаган. Ииғин ариқларга қаровчи миробларни ҳам сайлаб, уларга маош тайинлаган. Катта ариқ-ларни тўғридан-тўғри ҳарбий губернатор томонидан тайинланадиган ариқ оқсоқоллари бошқариб, улар ирригация мудирига итоат қилишган.
Рус маъмуриятининг аҳолига «ўз-ўзини бошқариш» ва «сайлов ҳуқуқини бериши» ғирт сиёсий лўттибозликдан иборат бўлиб, аслида ишнинг тизгини уларнинг қўлида қолган. Худди шундай усул шаҳарлар бошқарувида ҳам ўз аксини топган.
Туркистон ўлкасида вилоят ва туман бошқармалари шаҳарларда жойлашган. Тошкент, Самарқанд, қўқон, Андижон, Марғилон, Наман-ган ва Ашхобод ўлканинг асосий шаҳарлари ҳисобланган., 1872 йилда Сирдарё вилоят бошқармасининг умумий раёсати Тошкентда «Шаҳар низомини қўллаш» масаласини кўтариб чиқди. Россия ичьси губерна-ларида 1870 йилдан қўллана бошлаган «Шаҳар низоми»ни мустамлака маъмурияти манфаатларига мос равишда ўзгартириш, қўшимчалар киритиш асосида Тошкентда жорий этилишига доир лойиҳа тайёрлан-ди. Тошкент шаҳрида Низомни жорий этиш масаласи бюрократик рус аппаратида узоқ сарсонликдан кейин беш йил ўтиб, Санкт-Петербург маҳкамаларининг «рухсати олийси» олингандан кейин ҳал бўлди. Шаҳар низомини қўллаш бўйича Вақтли комиссия тузилиб, у 1877 йилдан иш бошлади. Мустамлакачи олий амалдорлардан ташкил топган комиссия сайловчилар рўйхатини тузиб уларни табақаларга бўлди. Мулк микдорига қараб, сайловчилар уч табақага ажратилди. 3000 сўмдан ортиқ қўзғалмас мулкка эга бўлганлар биринчи, 1000 сўмдан ортиқлари иккинчи, 500 сўмдан зиёд мулк эгалари учинчи тоифага киритилди. Мустамлакачилик нуқтаи назаридан янги шаҳар қисмида мулк цензи мулк қийматининг бир фоизи сифатида белгиланди. Шаҳар зиёлилари, ишчилар ва ҳунармандларнинг қўзғалмас мулкка эга бўлмаганлари сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилди. ҳар бир тоифа шаҳар бошлиғи - ҳоким тўра раислигида сайлов йиғинини тузди. 2400 сайлов-чи иштирокида ўтган йиғинда шаҳар думаси ва бошқармаси сайланди. Шаҳарни бошқарадиган ноиблар (гласний) сонини белгилашда ҳам эски шаҳарга нисбатан адолатсизлик қилинди. Озчиликни ташкил қилган руслардан эса ноибларнинг учдан икки қисми сайланганлиги далили буни яққол кўрсатади.
Шаҳар думаси фармойиш берувчи, ноиблардан (гласний) сайла-нувчи бошқарма (управа) эса ижроия ҳокимиятга эга бўлди. Рус мус-тамлакачилари ўзларича империяда амал қилувчи Низомга ўзгартириш-лар киритишиб, шаҳарнинг «ўз-ўзини бошқаруви» устидан назорат қилувчи «Шаҳар ишлари бўйича вилоят идораси (присутствие)» тузи-шиб, раислигига Сирдарё ҳарбий губернаторини тайинлашди. Санкт-Петербург «сартлар ҳали ўз-ўзини бошқаришга тайёр эмас», деган фикрда иш кўрди. Тошкент шаҳар думасидаги «қоидалар ва ўзгарти-ришлар» шунинг учун ҳам қизғин қўллаб-қувватланиб, император Александр III томонидан 1888 йилда расман тасдиқланди. Шаҳар ўз-ўзини бошқаруви тимсоли бўлган Тошкент думаси фаолияти устидан подшо ҳукумати шахсан генерал-губернаторнинг ўзи назорат қилишини буюрди. Санкт-Петербургнинг олий ҳукмрон доиралари шаҳар низоми-да белгиланган ички ишлар вазири ҳуқуқини Туркистонда қўллашни ҳарбий вазир зиммасига юклади. Тошкент думаси оқсоқоли (голова) бевосита марказ томонидан тайинланадиган бўлди. Шаҳар бошқармаси аъзоларининг учдан икки қисми руслардан, бир қисми эса рус тилини билувчи «туземец»лардан бўлиши шарт қилиб қўйилганлигини таъкид-лаш жоиздир.
Тошкент шаҳар думасининг оқсоқоли вазифасини 1877 йилдан 1907 йилгача шаҳар бошлиғи - ҳоким тўранинг ўзи бошқаргани ҳам мустамлака маъмуриятининг қиёфасини кўрсатиб турибди. Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори 1885 йил 15 сентябрда подшога йўллаган мактубида яна ҳам кенгроқ ҳуқуқ берилишини сўраб ёзади: «Шаҳарнинг маъмурий - полиция ҳокимиятига тўла итоаткорлигини ҳисобга олиб, ана шу итоаткорлик қонунлаштириб қўйилса, яъни шаҳар оқсоқоли лавозими шаҳар бошлиғи лавозими билан қўшиб юборилса...». Амалда шундай бўлганини зийрак замондошлардан бири бундай эътироф этган: «Сайланадиган шаҳар оқсоқоли туземецлар кўз ўнгида доимо бой, савдогар қиёфасида гавдаланса, шаҳар бошлиғи эса ҳоким тўрадир».
Россия империясида амалда бўлган шаҳарга оид иккита низом (1870, 1892 йилги) Туркистонда фақат Тошкент ва Еттисувдаги Верний (ҳозирги Алмати) шаҳарларида қўлланилиб, бошқа шаҳарларда жорий этилмади.
Туман судьялари мулкдан маҳрум этишга дахлдор бўлмаган жиноий ишлар, давлат хазинаси манфаатларига оид бўлмаган 2000 сўмгача миқдорда бўлган даъволарни кўришган. Вилоятлар бошқар-малари эса туман судлари ҳукмларидан шикоятлар, қайта кўриш каби масалаларни ҳал қилган. Давлат вазифаларини бажаришдаги жиноят-лар, ҳокимиятга қаршилик кўрсатиш, қароқчилик, давлат мулкини ўғирлаш, сохта пул ясовчилар-нинг ишлари каби туман судлари вако-латларига кирмаган ишларни ҳам кўришган. Марғилон, Самарқанд, Ўш каби шаҳарларда фаолият кўрсатган ҳарбий суд комиссиялари эса ҳарбий жиноят уставига асосланиб, давлатга хиёнат, ҳокимиятга қаршилик, почта, телеграфга ҳужум, насронийларни ўлдириш, ман-сабдор шахсларга нисбатан қотиллик қилиш, ўзга диндагиларни нас-ронийликка ўтгани учун уларни ўлдиришга оид ишлар, рус миллатига мансуб кишиларнинг жиноятларини кўриш билан шуғулланган.
Расман «халқ судлари» деб аталган қозию қуззотлар шариат қонунлари асосида маҳаллий ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг фуқаролик ва жиноий ишларини кўришган. Лекин давлат аҳамияти касб этадиган, шунингдек, сиёсий ишлар уларнинг ваколат доирасига кирмаган.
1886 йилда тасдиқланган «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақида-ги Низом» мавжуд суд тартибини сақлаб қолган ҳолда унга айрим ўзгартиришлар киритди. Туман судлари бекор қилиниб уларнинг ўрнига муроса (мировой) судлари жорий этилди. Ўлкада вилоят судлари ташкил қилиниб, уларга мировой судялар вазифалари юкланди. Вилоят суди аввалги вилоят бошқармалари ихтиёрида бўлган ваколатларни олди ва муроса судлари ҳал этувчи масалаларни кўриш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.
Вилоят прокурори ва унинг ўриндоши, суд терговчиси лаво зим-лари жорий қилинди. «Низом» расмий равишда суднинг ҳокимиятдан мустақил бўлишини қонунлаштирган бўлса ҳам, амалда у бир бутун ҳокимиятни ўз қўлларида тутган ҳарбий маъмуриятнинг кучли таъси-рида қолаверди.
Империя судларида рус ҳокимиятига бевосита ва билвосита қарши қаратилган маҳаллий аҳоли вакиллари ишлари кўрилган. Русларга қарши жиноят қилган ўзбеклар ёки руслар билан бирга ноқонуний ишга қўл урган ўзбекларни шу судлар жазолаган. Рус қишлоғи, шаҳар қисми ва умуман руслар исти-қомат қилиб турган ерларда жиноят қилган ўзбеклар империя судида жавобгарликка тортилган. Турли миллатларга мансуб кишиларнинг жиноятлари ҳам рус судида кўрилган. Шу тариқа туб аҳолининг рус ёки қози судида судланиши 1886 йилги Низомга кўра қуйидагича белгиланган:
Айбланувчининг у ёки бу миллат, ё элатга мансублигига
қараб.
Содир этилган жиноят турига кўра.
Жиноят содир бўлган ҳудудга кўра.
Жиноят кимга ва нимага қарши қаратилганига кўра.
Худди ана шу белгиларга кўра жазо белгиланган ва жиноят расман шариат асосидами ё Россия империяси жиноий қонунларига кўра белгиланиши аниқланган.
Туркистон ўлкасидаги қонунчилик бўйича яна бир янгилик 1898 йилда содир бўлди. Чор ҳукумати 1864 йилги суд ислоҳотини 33 йилдан кейингина мустамлака Туркистонда амалга оширишга киришди. 1864 йил 20 ноябрда Россияда жорий этилган суд ислоҳоти судни қонунчи-лик, ижроия ҳокимиятдан ажратиш, кўриладиган ишлардаги ошкоралик ва маслаҳатчилар иштироки каби бир қатор илғор буржуача тартиб-ларни амалга оширган бўлиб, бунинг натижасида икки суд тизими дунёга келди. Улардан биринчиси сайланиб қўйиладиган судьяли судлар, мировой судья ва мировой судлар қурултойи; иккинчиси эса тайинланадиган судьяли судлар - округ судлари ва суд палаталари эди. 1864 йилги суд ислоҳоти бошқа қонунлар каби Туркистонда мустамлака қолипига тушириб анчагина ўзгартиришлар билан қўлланди.
Мировой судьяларни сайлаш ўрнига ҳукумат томонидан тайин-лаб, мировой судлар қурултойи вазифасини округ судларига, мировой судларга тааллуқли шикоят ишларини суд палатасига юклашга қарор қилинган.



Download 337,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish