Режа: Туркистонда Чор Россияси ҳукмронлигини ўрнатилиши



Download 337,5 Kb.
bet8/9
Sana21.06.2022
Hajmi337,5 Kb.
#688298
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза 7

Хива хонлиги
Россия билан 1873 йилда тузилган тинчлик шарт­но­ма­сига кўра, Хива хонлиги XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида Россия давлати ҳомийлиги (про­тек­то­рати) остидаги давлатга айланди. Унинг таркибига ҳозир­ги Ўзбекистон Республикасининг Хоразм вилояти ва Қо­ра­қалпоғистон Республикаси, Туркманистоннинг Тошҳо­вуз вилоятлари кирди. Аму­дарё­нинг ўнг қирғо­ғидаги ер­ларда эса, маркази ҳозирги Тўрткўл (Петро-Александ­ровск) бўлган Амударё бўлими тузилиб (1873-1918), Тур­кистон генерал-губернатори Хи­ва хонини шу бўлим бош­лиғи орқали назорат қилиб ту­рарди.
Рус сармояси саноат, савдо ва қишлоқ хўжалигига ки­риб келиши натижасида асосан, хом ашёга дастлабки иш­лов берувчи корхоналар, пахта тозалаш, ёғ, тери-кўнчи­лик заводлари, темир йўллар қурила бошлади. Иқти­со­ди, айниқса, пахта етиштириш рус саноати ва бозори эҳ­тиёж­ларига мослашиш йўлидан борган Хива хонлиги бу­тун Ўрта Осиё сингари подшо Россиясининг асосий хом ашё базасига айлана борди.
Ушбу даврда ҳам Хива хонлигида ер мулки эгалиги­нинг асосан уч тури: мулк  хусусий ер эгалиги; подшо­лик ёки амлок  давлат ерлари; вақф ерлари, яъни руҳо­нийлар ва диний муассасаларга тегишли ерлар. Хон ўзи­нинг сиёсий таянчлари доирасини кенгайтириш мақса­дида кўплаб давлат ерларини махсус ёрлиқ билан хизмат эвазига ҳадя қилиб бера бошлади. Бундай ерлар солиқ­лардан озод бўлиб, ёрлиқлик мулки деб аталади.
Барча солиқ тўловчи аҳоли ерларининг миқдорига қа­раб, уч даражага бўлинган: 1) аъло  олий даража  10 та­ноб ва ундан ортиқ ерга эгалик қилувчилар, булар 3 тил­ла солиқ тўлаганлар; 2) ўрта (авсет)  5 танобдан 10 та­нобгача ери бўлиб, 2 тилла солиқ тўловчилар; 3) қуйи  1 танобдан 5 танобгача ери бўлиб, 1 тилла солиқ тўлов­чилар. Умуман олганда, хонликда доимий ва муваққат кў­ринишдаги 25 дан ортиқ солиқлар ва йиғимлар амалда бўлган. Ўзларининг ер мулкларига эга деҳқонлар давлатга ер солиғи тўлаганлар. Ерли ва ерсиз деҳқонлар асосий кўпчиликни ташкил қилиб, ерсизлари ижарачилар ҳисоб­ланган. Ижарачи деҳқонлар фойдаланиб туришга ол­ган ерлар кимга тегишлилигига қараб, уч турга бўлин­ган: а) беватан  давлат ерларининг ижарачилари; б) ко­ранда  хусусий ерларнинг ижарачилари; в) вақфдор  вақф ерла­рининг ижарачилари.
Давлат тузуми хусусида айтиш мумкинки, гарчи Хива хонлиги устидан Россия империясининг ҳомийлиги ўрна­тилган бўлса-да, бу ердаги олий ҳокимият хонга таал­луқ­ли бўлиб қолаверди. Аммо Хива хонининг ташқи сиёсати тўлалигича ва ички сиёсати қисман чегаралаб қўйилди. Россия протекторати остидаги Хива хонлигининг ҳуқу­қий ҳолати унинг атрофини рус қўшинлари эгаллаган пайт­да, яъни 1873 йил 12 августда Хива хони билан Рос­сия ҳукумати орасида тузилган шартнома билан белги­ланди. Хон ўзини Бутун Россия императорининг “Итоат­кор хизматкори” деб тан олди. Унинг қўшни мамла­кат­лар билан дипломатик алоқалари тугатилди. Шартнома хоннинг ташқи алоқалар ҳуқуқини йўқ қилиб, давлатнинг халқаро-ҳуқуқий ҳолатини ўзгартирди ва уни Россия ол­дида вассал давлатга айлантирди. Шу билан хон мам­ла­катнинг ички бошқарувида ҳам мустақилликдан маҳрум бўлди: мамлакатнинг барча маъмурий ва ҳарбий ман­саб­дор шахсларини тайинлашда Туркистон генерал-губерна­то­рининг розилигини олиши лозим эди. 1873 йилдаги шартномага мувофиқ, хон ҳукумати фаолиятини назорат қилиш ва у билан Туркистон генерал-губернаторининг ало­­қаларини йўлга қўйиш учун етти аъзодан иборат тар­кибда кенгаш (девон) тузилиб, улардан тўрт киши подшо маъмуриятининг вакиллари эди. Кенгаш раиси хон бўл­са-да, унинг қарорлари Туркистон ўлкасининг генерал-губернатори томонидан тасдиқланарди. Амударё бўлими тузилгач эса, шу бўлимнинг бошлиғи амалда Россия ҳу­куматининг Хива хонлигидаги дипломатик ва­килига ай­ланиб, кенгаш тугатилди. Губернатор ваколатига эга бўл­ган Амударё бўлими бошлиғи хон ва унинг ҳукумати фао­лияти устидан назорат қилиб турарди. Ушбу ўринда таъ­кидлаш лозимки, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II (1865-1910), Бухоро амиридан фарқли ўлароқ, мустақил­лик­ка интилган. Зукко давлат арбоби ва маърифатпарвар инсон бўлган, халқ ўртасида Феруз шоир сифатида шуҳ­рат қозонган хон Афғонистон амири, Туркия ва Англия вакилларини яширин қабул қилгани ҳамда қандайдир му­зокаралар олиб боргани ҳақида Туркистон генерал-губер­натори маҳкамасининг махсус бўлими, округ штаби контр­разведкаси ахборотлари мавжуд. Хивада ўтказилган бож ислоҳоти (1885) хонликни рус моллари бозорига ай­лан­тиргани, пул ислоҳоти эса (1900-1907) иқтисодиётни мушкул аҳволга солгани хонни ана шундай ҳаракатларга ундаган эди. Шунга қарамай, Хоразм хонлиги бу даврда ҳам мутлақ яккаҳокимликка  монархияга асосланган дав­­лат кўринишини сақлаб қолди. Ҳуқуқий жиҳатдан дав­лат бошлиғи тахтни меросий эгаллайдиган хон бўлиб, қонунчилик, маъмурий ҳамда олий суд ҳокимияти ҳам унга тааллуқли эди. У барча ер, сувларнинг эгаси ҳи­собланиб, давлатни ер эгалари бўлган зодагонлар, руҳо­нийлар ва олий унвонли ҳарбийларга таяниб бошқарган.
Қушбеги хонликнинг олий мансабдорларидан бўлиб, биринчи вазир даражасида мамлакатнинг жанубий қис­мини бошқарган ва хазинага солиқ ҳамда йиғимлар ту­шиши­ни кузатиб борган. Иккинчи ўриндаги меҳтар лаво­зимининг эгаси асосан, молиявий масалаларни ҳал қи­лиш билан бирга хонликнинг шимолий қисми аҳолисини бошқарган. Лекин мансабларнинг ваколатлари аниқ чега­ралаб қўйилмаган. Биринчи вазирлик ваколати кўпинча алмашиб, гоҳ қушбеги, гоҳ меҳтар ёки девонбеги қўлига ўтиб турган.
Муҳаммад Раҳимхон II даврида мамлакатни бошқариш Муҳаммад Мурод девонбеги қўлида тўпланган. Хива хон­лигида суд тизимига келсак, у деярли аввалги давр­лар­да­гига ўхшаш бўлган. Хон исёнчилик, талончилик ва шун­дай гуруҳлар бошлиқларининг жиноий ишлари юзасидан энг олий суд (ва судловни) амалга оширган. Ундан ке­йинги ўринларда қози ул-куззот ёки қозикалон (олий судья), фуқароларнинг фуқаролик ва жиноий ишларини шариат мезонлари асосида кўриб ҳал этувчи қуйи судлар-қозилар, ҳарбийларнинг ишларини кўрувчи қози аскар (ёки сипоҳийлар қозиси), нақиб  уруш ҳаракатлари дав­ри­даги катта қози, шунингдек, кейинчалик вужудга кел­ган апелляция (шикоят) поғонаси қозиларининг кенгаш­лари  “Ҳайъат ул-фукаҳо” (“Фақиҳлар хайъати”), диний иш­лар, уламоларнинг ишлари юзасидан “Маҳкамаи шаръия” (“Диний ишлар маҳкамаси”) каби судлар тур­ган. Диний масалаларда вужудга келадиган ишлар юзаси­дан олий ҳакам шайхулислом ҳисобланган.
Булардан ташқари, шу даврда хонликда тартиб-инти­зомга масъул бўлган мансабдор  эшон раис, қўшин бош­ли­ғи, ясовулбоши, миршаб  полиция бошлиғи бўлган. Хива хонлигига тобе бўлган кўчманчи аҳоли: туркманлар, қорақалпоқ ва қозоқларда кўпгина ҳолларда фуқаролик ва жиноят ишлари одат ҳуқуқлари асосида уларнинг бош­лиқлари  бийлар (суди) кенгашларида кў­риб, ҳал этил­ган.
1873 йилдаги шартномага кўра, Хива хонлиги доира­сидаги рус фуқароларининг жиноий ишлари ёки улар­нинг ўзаро низолари, хиваликларнинг уларга бўлган даъ­волари рус судларига тааллуқлилиги мустаҳкамланган. Хи­ва хонлиги бу даврда ҳам маъмурий-доиравий тузили­ши жиҳатидан 20 беклик, 2 ноибликка бўлинган бўлиб, бекликлар бошида ҳокимлар, ноиблар, ноибликлар бо­ши­да ноиблар турган, улар ҳам хон томонидан тайин­ла­ниши ёки озод қилиниши мумкин эди. Бу ерда пойтахт  Хива шаҳри алоҳида округ (вилоят ҳуқуқида) ҳисобланиб, у хон томонидан бошқарилган. Суд жараёни, гарчи жи­ноят ва фуқаролик ишларини алоҳида-алоҳида тартибда кўришнинг қоидалари (бир-биридан ажратилган) бўлма­са-да, у расмий (ёзма) характерга эга эди. Бизгача кўплаб суд-нотариал ҳужжатлар етиб келганлиги бунга мисол бў­ла олади. Жумладан, яқинда япон олимлари билан ҳам­кор­ликда нашр этилган “Хива суд ҳужжатлари каталоги” бунга ёрқин далилдир. Суд тортишувли мазмунда, маж­лис­лари очиқ, оғзаки тартибда олиб борилиб, қарор дар­ҳол қабул қилинган.
Ҳуқуқ тизими тўғрисида айтиш лозимки, фақат Тур­кистон генерал-губернаторлиги доирасидагина эмас, бал­ки Бухоро амирлиги ва Хива хонликларида ҳам маҳаллий халқ учун ҳуқуқнинг асосий манбаи шариат ҳуқуқи, шу­нингдек, одат ҳуқуқлари бўлиб қолаверди. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жиноят ҳуқуқи масала­лари­да хоннинг фармонлари ҳам ҳуқуқ манбаига айланган. Ҳатто ана шу ҳужжатлар асосида шариатда кўрсатилмаган жазолар ҳам тайинланган. Бир томони Россия фуқароси бўлган фуқаролар ва жиноят ишларига нисбатан эса мус­тамлакачилик ҳуқуқи қўлланилган. Шуни таъкидлаш ло­зимки, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши билан бу ҳомийлик остидаги давлатларга ҳам Европа ҳуқуқи­нинг институтлари бўлган банк ҳуқуқи, акционерлик ҳу­қуқи, вексал, темир йўл транспортида юк ташиш ҳуқуқ­лари аста-секин кириб кела бошлади.

Download 337,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish