Режа: Тарих ўқитиш методикасининг илмий-педагогик фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти


Тарих фани ва ҳозирги замон жамияти



Download 96,27 Kb.
bet4/17
Sana25.02.2022
Hajmi96,27 Kb.
#296444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Маъруза матни 2020

3.Тарих фани ва ҳозирги замон жамияти.

Тарих таълимининг энг муҳим мақсадларидан бири ўқувчиларда ўзбек фуқароси сифатларини мукаммал ривожлантириб бориш ва камол топтиришда, уларда миллий ва маънавий қадриятларимизга чуқур ҳурмат, ўз маданияти ва ўзгалар маданиятини ҳурмат билан эъзозлаш каби сифатларни фаол шакллантириб борилиши лозим. Шу билан биргаликда ўз тарихи, ўз маданияти билан фахрланиш бошқа xaлқлap, бошқа маданиятлар моҳиятини камситишга олиб келмаслиги керак.


Бугунги кунда Президент Ш.М.Мирзиёев асарлари, нутқлари ва оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида бундайин бағрикенглик алоҳида ўринни эгаллайди. Ана шу анъаналар моҳияти ҳар бир дарс ва синфдан ташқарида олиб бориладиган машғулотлар давомида ўқувчилар қалбига сингдирилиб борилиши керак.
Тарих ўқитиш назарияси хусусида гап борар экан, бунда тарих ўқитишга интеграцион ёндашиш, айниқса ижтимоий фанлар билан, биринчи галда «Миллий ғоя ва мафкура» фани билан илмий-назарий ва методик жиҳатдан узвий алоқадорликда олиб бориш тарих ўқитиш назариясини такомиллаштиришда муҳим омил эканлиги диққат марказида бўлмоғи керак. Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Республика маъанавият ва маърифат Маркази томонидан «Ўқувчи-талабалар онги ва қалбига миллий ғояни сингдиришда таълим-тарбиявий ишларни ўзаро уйғун ҳолда ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар» тарих ўқитиш назариясининг давр талаби асосида такомиллаштириб боришда ҳам алоҳида аҳамият касб этади:
1. Ҳар бир гуруҳда ўқувчи-талабаларга миллий ғоя ва мафкурани сингдиришнинг мазмун ва моҳиятини, ёш ва интеллектуал хусусиятларини ҳисобга олиб ёндашиш.
2. Ўқувчи-талабаларга эзгулик билан ижтимоий фаолликни узвий равишда мужассамлаштирилган ҳолда сингдириш.
3. Миллий ғоя ва мафкурани сингдиришнинг йўналишлари ва босқичларини белгилаш.
4. Миллий ғоя ва мафкурани сингдиришнинг метод ва шакллари ҳамда воситалар механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
5. Ўқувчи-талабаларнинг онги ва шуурига миллий ғоя ва мафкурани сингдиришда ижтимоий тарбиянинг бирча омиллари ҳамкорлигидаги ишларни амалга ошириш.
6. Дарслардан ташқари машғулотларда миллий ғоя ва мафкурани сингдиришга доир педагогик технологиялар ҳамда энг мақбул амалий усуллари қўллаш.
7. Ўқувчи-талабаларнинг маънавий-ахлоқий сифатлари ҳамда дунё қарашини бойитиб бориш билан бирга миллий мафкуранинг моҳияти, ижтимоий тараққиёт ва шахс камолотини таъминлашдаги ўрни, аҳамияти, миллий ғоя ва мафкурани ўрганиш заруратини доимий равишда мақсадга мувофиқ ёритиб бориш.
8. Миллий ғоя ва мафкура асосида талаба-ўқувчилар маъанавиятини шакллантиришни аниқ мақсадга йуналтирилган педагогик фаолият негизида ташкил этиш.
9. Фанни ўқитиш ва тарбиявий ишларнинг узвийлиги-узлуксизлигини таъминлаш.
10. Ўқитиш жараёнида берилаётган билимлар ва келтирилаётган асосларнинг аниқлигига риоя қилиш.
11. Назарий билимлар ва ҳаётий мисолларнинг ўзаро мослиги, уларнинг бир-бирини тўлдиришига эътибор бериш.
12. Фанлараро алоқа тамойилига риоя қилиш, тушунчаларини содда, аниқ бериш, уларни ўрганувчиларнинг ёши, дунёқараши, руҳиятига мослигини таъминлаш.
13. Ўқув дастури, кўлланма ва дасрликларнинг бир-бирига мос бўлишини таъминлаш.
14. Дастурда белгиланган мавзулар ва уларга ажратилган соатларнинг ўқув кўлланмалари ва дарсликларга мос келиши ҳамда тўла ёритилишини таъминлаш.
15. Ўқувчининг дастурда белгиланган мавзулар бўйича қўшимча илмий-методик материалларга эга бўлиши, ўз устида мунтазам ишлашини таъминлайди.
16. Дастур вазифаларини тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган методик тавсия, амалий машғулотлар, мустақил ишлар учун мавзулар, саволлар, таянч иборалар луғати, қўшимча адабиётлар ва ёрдамчи манбаларни такомиллаштириш.
Тарих ўқитиш жараёнида қуйидагилардан кенг фойдаланиш;
- миллий истиқлол ғоясини сингдириш жараёнида тарихий бой маънавий меросимизга доир билимлар беришга эътибор қаратиш;
- халқ педагогикаси ва буюк алломаларимизнинг фалсафий қарашлари ва мулоҳазаларини ўрганиш;
- мустақилликка эришгандан кейинги ўтган давр мобайнида барча соҳаларда (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий) амалга оширилган улкан ўзгаришлар ҳақида тушунча бериш тарих ўқитишнинг методологик асосини ташкил этади1.
Хусусий дидактика сифатида тарих ўқитиш методикасининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Тарих фанининг мазмуни ва унинг тизими биринчи галда ўқувчилар билиб олишлари керак бўлган маълум хронологик рамкада бўлган тарихий билимларни, мактаб тарих курсининг асосий мазмуни, тарихий воқеаларнинг ўзаро алоқадорлиги ва қонуниятлари, фактик маълумотлар тизими, тасаввур ва тушунчалар тизимидан иборат бўлмоғи лозим. Табиийки, бу талаблар умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус касб-ҳунар билим юртларида ўрганиладиган тарих фани ўқув дастурида, дарсликларида, ўқув-методик қўлланмаларида ўзининг тўла ифодасини топган бўлмоғи керак. Шу боис тарих фани бўйича яратилган дарсликлар тарих фанининг бугунги кун талабларига мос келмоғи керак. Шулардан келиб чиқиб, тарих фани ўқитувчиси ҳам ўзининг кундалик педагогик фаолиятида ўрганилаётган мавзу мазмунини тушунтириш, ўқувчиларни маълум тарихий хулосаларга келтиришда энг асосийси ўрганилаётган тарихий материални давр талаби даражасида баён этиш, ўқувчиларда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини фаол шакллантиришда самарали методларни қўллаш билан амалга оширмоғи лозим. Лекин, тарихий материални танлаш масалалари, унинг ҳажми ва дозировкаси, мактаб тарих курсининг структурасини белгилаш, тарихий фактларни баён этиш усуллари, бу тушунчаларни дарснинг қандай ўрни, муддатида қўллаш масалалари ва унинг йўллари фақат тарих ўқитиш методикаси воситасидагина амалга оширилади. Тарих фани мактаб курсида тарихни концентрацион ҳолда ёки узлуксиз ҳолда ўрганиш кераклиги, тарихий материалларни қайси синфда қандай ўрганиши, унда ўқув масалалари билан билан шуғулланмайди. Бу масала маълум муаммолар рамкаси, тарих фанининг системали ёки концентрацион ҳолда ўрганиш талабларидан келиб чиққан ҳолда тарих ўқитиш методикаси фани зиммасига тушади.
Хўш, тарих ўқитиш методикаси нинг ўзи нима?

Download 96,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish