Бирламчи ва иккиламчи РНК структуралари. 16S РНК (Е.сoli) биринчи марта бирламчи таркиби аниқланган юқори полимерланган РНК ҳисобланади. Бу нуклеотидлар 3 ўлчамли таркибда қанақа жойлашганлиги ҳозирги вақтга қадар сирлилигича қолмоқда. Бирламчи структура комплементар жуфтлашуви натижасида 2 ламчи структура жуда кўплаб хил рибосомаларда бир-бирига ўхшаш бўлади.
Рибосома оқсиллари Ҳар бир рибосома суббирлиги бир қанча ҳар хил оқсилларни ушлайди. Бу оқсилларнинг ҳар бири ушбу рибосомада бир молекуладан иборат бўлади.
Натижада рибосома нулеопротеидлари ассиметрик тузилишга эга бўлади, Ушбу белгиси билан рибосома нуклеопротеидлари вируслар нуклеопротеидларидан фарқ қилади. Вируслар бир хил оқсилларнинг тартибли жойлашувидан ташкил топган.
Рибосомалар оқсилларини ўрганишда асосий усул бўлиб, оқсилларни гелли муҳитда электрофорез қилиш ҳисобланади. Ушбу усулда оқсиллар молекуляр лғирлиги ва зарядлари турига қараб алоҳида ажраладилар.
Рибосома оқсиллари молекуляр массалари асосан 10000 дан 30000 дальтонгача бўлади, фақат баъзи оқсилларгина 60000-70000 дальтонга етиши мумкин. Прокариот ҳужайра рибосомалари кичкина (30S) суббирлиги 20 та, катта (50S) суббирлиги эса 30 тагача ҳар хил оқсиллар ушлайди.
Рибосомалар оқсилларини тўлиқ ўрганиш-2 ўлчамлик гель-электрофорез ёрдамида денатурацияловчи шароитда амалга оширилади.
Оқсилларни ажратишнинг қулай усули Э. Раьтшмидт ва Г. Виттманлар томонидан қуйидагича таклиф қилинган:
Бир йўналишда 8% ли муҳитда, иккинчи йўналишда 18% ли гель рН-4,6 муҳитда электрофорезлаш.
Ушбу усулда (Е.сoli) 30S ва 50S суббўлаклари оқсиллари тўлиқ ажралиши кузатилган. Ғовак гелда енгил асосли муҳитда ёки нейтрал муҳитда кислоталик ва нейтрал оқсиллар чапга-анод томонга, асосли оқсиллар эса ўнгга-катод томон мутацияланади.
Кислотали муҳитда электрофорезланганда оқсиллар ҳаммаси бир томонга-катод томонга ҳаракатланадаи. Бу усулда оқсиллар ҳаракати уларнинг молекуляр массасига қараб бўлади. Масалан, оқсиллар молекуласи қанчалик енгил бўлса, улар шунча тез ҳаракатланади (юқоридан пастга томон). Ушбу қонуният оқсиллар номенклатурасига асос бўлган. Оқсилларни юқоридан пастга томон рақамлар Билан белгилаш таклиф қилинган.
Рибосоманинг кичкина суббирлик таркибидаги S(small) индекси билан белгиланади.
Катта суббирлик оқсиллари L(large) индекси билан белгиланади.
Масалан, Е.сoli кичкина суббирлик таркибида 21 оқсил ушлайди, яъни S1 дан S21 гача белгиланади.
Катта суббирлик таркибида 32 хил оқсил мавжуд, демак L1 дан L32 гача.