т-РНК кашф қилнниши.
Маълумки, оқсилларнинг аминокислотали кетма-кетлиги учун мўлжалланган ахборот нуклеотид кетма-кетлик ҳолида тегишли нусха берувчи (матрица) РНК ларда кодланган. Лекин аминокислоталар структураси билан уларга мос келувчи кодонлар ўртасида яққол стерик мутаносиблик кузатилмайди. Ушбу мулоҳазадан келиб чиққан ҳолда 1955 йилда Ф. Крик ўзининг "адаптор гипотезасини" таклиф килди. Унда у махсус кичик адаптор РНК лар ва уларга аминокислаталар қолдиғини ковалент бириктирувчи махсус (специфик) ферментлар борлигини тахмин килади. Гипотезага кўра, ҳар бир аминокислотага фақат ўзига мос келадиган адаптор РНК ва фермент тўғри келади. Бошқа томондан, адаптор РНК кейинчалик антикодон деб аталган нуклеотид триплетга эга бўлиб, у нусха берувчи РНК нинг тегишли кодонига комплементардир. Шундай қилиб, аминокислота томонидан кодоннинг таниб олиниши бевосита бўлмай, адаптор РНК- фермент системаси орқали амалга оширилади: махсус (специфик) фермент бир вақтнинг ўзида аминокислота ва унга мос адаптор молекулани таниб олади ва улар ўзаро бирикади; ўз
навбатида, адаптор (аминокислота унга осилган) нусха берувчи РНКнинг тегишли кодонини танийди ва унга бириккан аминокислота айни шу кодонга ёпишади.
Буларнинг ҳаммаси тез орада бир қатор экспериментларда тасдиқланди. 1957 йилда М. Хогланд, П. Замечник ва М. Стефенсон АҚШда, ҳамда К. Огата, Х. Нохара Японияда нисбатан қуйи молекуляр РНК ва аминокислоталарни унга бириктирувчи махсус фермент фракцияси (рН-5 фермент) кашф қилинганини эълон килишди. Ҳосил бўладиган аминоцил-тРНК оқсил полипептид занжирига аминокислоталарни ташиб ўтишда оралиқ бирикма эканлиги кўрсатилди. Кейинчалик, бу РНК транспорт РНК, унга мос келувчи ферментлар эса аминоцил-тРНК-синтетазалар деб аталадиган бўлди.
Ҳужайрада оқсил ҳосил бўлишида қатнашувчи хар бир 20 аминокислота учун ўзининг аминоацил - тРНК- синтетазаси мавжуд. Шундай қилиб, прокариотик ҳужайраларда 20 хил аминоацил - тРНК-синтетаза бор. Эукариотик ҳужайраларда эса вазият мураккаброқ.
Бунга асосий сабаб- асосий цитоплазматик синтетазаларга қўшимча равишда хлоропласт ва митохондрияларда махсус аминоацил-тРНК-синтетазаларнинг мавжудлигидир.
тРНК турларининг сони эса аминокислота ва аминоацил-тРНК -синтетазалар сонидан ортиқ.
Масалан, бактерияларда (Е coli) турли генлар билан кодланадиган тРНК нинг камида 40 тури бор. Бу шуни англатадики, бир неча тРНК айнан битта аминоацил-тРНК- синтетаза томонидан танилиб, айни битта аминокислотага бирикиши мумкин, бундай тРНК изоакцепторлар деб аталади. Турли изоакцептор тРНК лар муайян аминокислота учун мос келадиган турли кодонларни таний оладилар, Баъзида бирламчи структураси билан фарқланувчи изоакцептор тРНКлар ўхшаш антикодонларга эга бўлган ҳолда айнан битта кодонларни таниб олишлари мумкин. Эукариот хужайралар цитоплазмасида хам вазият шунга ўхшаш.
Эукариотик митохондрияларда эса тРНК нинг турли антикодонларга эга бўлган 23-24 хили бўлиб, улар митохондриал мРНК ларнинг 61-62 кодонларини таниб олиш учун етарлидир.
тРНК структураси (тузилиши)
Do'stlaringiz bilan baham: |